Махкамова нодира улфатовна


БИРИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР


Download 0.88 Mb.
bet9/41
Sana29.01.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1139092
TuriДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
Дисс 25 апрель энг охирги вар 21[1]

БИРИНЧИ БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
Ушбу бобда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг назарий асосилари ишлаб чиқилган. Шу билан бирга дарс жараёнларини ташкил этишда ижодий фикр тарбияси масалаларининг илмий-педагогик адабиётларда ёритилиши ва аҳамияти ҳамда улардан педагогик таълим фанларини ўқитиш жараёнида фойдаланишнинг илмий-педагогик аҳамияти асосланди.
“Мустақил фикрлаш” ва “эркин фикрлаш”, “эркин фикрлилик”, “ҳурфикрлилик” тушунчаларининг маъноси, фарқи ҳамда мазмуни, улар ўртасидаги узвийлик, мантиқий яқинлик, алоқадорлик, бу тушунчаларга юклатилган ижтимоий-педагогик вазифаларни аниқлаштириш ва уларнинг ўқув жараёнидаги ўрни кўрсатилган олий таьлим муассаса бари бўлажак ўқитувчиларига жамиятни ҳаракатлантирувчи кучларни ва миллий қадриятлар ҳисобланмиш ўтмиш маданий меросимиз намояндаларининг фикрлари ва қарашлари, қадриятларга муносабатни, айниқса, янги жамият барпо этишда онгли, яратувчанлик интилишлари кўрсатилган.
Ўзбек халқининг бой маънавий меросидан фойдаланган ҳолда дарсларни ташкил этиш “Педагогика ”, “Тарбиявий ишлар методикаси ”, “Ўзбекистон тарихи” фанларининг мос мавзуларидан кўриб чиккан холда фойдаланган талабаларда аҳамияти назарий жиҳатдан асосланган.
Шу билан бирга интеграллашган педагогик таълим фанлари республикамиз ижтимоий ҳаётида ҳар бир жамият аъзосининг ижодий фикрли бўлишига эришишнинг педагогик масалалари ёритилган.
Ўтмиш тарихимиздаги мутафаккирлар, маърифатпарвар шоирлар ва илм соҳибларининг асарларидан педагогик таьлим дарсларида фойдаланиш ҳамда асримиз бошида маънавиятимиз ва маърифатимизнинг янада ривожланишига, янги илғор фикрларнинг кириб келишига катта ҳисса қўшган илғор фикрли маърифатпарварларнинг намояндалари меросларидан фойдаланиш асосида бўлажак ўқитувчиларда объектив хулоса чиқариш, мантиқий, ижодий фикр юритишларини ривожлантиришда педагогик маҳорат муҳим роль ўйнаши кўрсатилди.
Шахс эркинлиги ижодий тафаккур, ижодий эътиқод, ижодий фаолиятга билан боғлиқ. Маьнавий-ахлокий тарбия тадбирлари, бщлажак ўкитувчиларнинг ўз қобилият ва билимларини ривожлантириш имкониятини яратади. Аммо шундай бўлажак ўкитувчилар ҳам борки, берилган имкониятдан ҳам фойдаланмайди, унинг учун бошқалар ўйлашини хоҳлайди. Шу сабабдан бўлажак ўкитувчиларда ижодий фикрлаш жарайонини шакллантириш асосида ўз Ватани, халқи тақдири ҳақида ўйлаш каби масалаларнинг моҳияти, тарихий илдизлари ва аҳамияти, ижтимоий вазифаси ҳамда шахс тафаккури, ижодий фикрлаш ҳақидаги ғоялар, маънавий мерос ҳақидаги материаллар ушбу бобда таҳлил қилинган.



Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling