Тадқиқотнинг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Мазкур тадқиқот Чирчик давлат педагогика университетининг “Таълим тараққиётида педагогика ва психология фанларини модернизациялаштиришнинг устувор йўналишлари” (2020–2022 йй.) доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили фанини ўқитиш жараёнида ўқувчиларда эркин фикрлаш маданиятини шакллантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
Педагогик таьлим жараёнида бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг педагогик имкониятларини таҳлил этиш;
Бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг дидактик шарт-шароитларини такомиллаштириш;
Педагогик таьлим жараёнида бўлажак ўқитувчиларда эркин фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг самарасини таъминлашга қаратилган таркибий-функционал моделни такомиллаштириш;
ўқувчиларда эркин фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг мезонлари ва кўрсаткичларини такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг объекти фанларини ўқитишда бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантириш жараёни бўлиб унда 461 нафар бўлажак ўқитувчи иштирок этди.
Тадқиқотнинг предметини педагогик таьлим жараёнида бўлажак ўқитувчиларда ижодий фикрлаш маданиятини шакллантиришнинг шакл, метод ва воситалари ташкил этади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқот давомида психологик, педагогик, фалсафий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий, олий таълимининг меъёрий ҳужжатлари, ДТС, дастур ва ўқув адабиётларини қиёсий-танқидий ўрганиш,
педагогик таьлим асосида дарс ва дарсдан ташқари ишларда бўлажак ўқитувчиларнинг ижодий фикрлаш фаолиятига йўналтирилган ўқув-тарбия жараёнини кузатиш ва таҳлил қилиш, сўровномалар, суҳбат, интервью, тестлар ўтказиш, ўқувчиларнинг ижодий ишларини ўрганиш, ўқитувчиларнинг илғор иш тажрибаси, дарс режалари ва матнларини ўрганиш,тажриба-синов ишларини амалга ошириш ва математик статистик методлар асосида натижаларни умумлаштириш усулларини фаоллаштиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |