Турли дори моддалардан суюлтиришлар тайёрлаш.
А. Суюқликлар /эритма, эссенция, тинктура/ дан суюлтириш йўли билан дори тайёрлаш.
Бунинг учун идиш хажми 1/2ғ1/3 қисмида бўш бўлиши керак.
Дори номи ва суюлтириш даражаси идиш ва пробкада кўрсатилиши керак.
Мисоллар асосида ўнлик ва юзлик суюлтиришлар келтирилсин.
Хар доим суюлтириш ўн марта /қаттиқ/ кучли аралаштириш йўли билан олиб борилади.
Хар икки хил суюлтиришда 2ғўнлик ва 2ғюзликлар 45% спирт ёрдамида суюлтирилади.
Б. Тритурациялар /порошокларни/ тайёрлаш фармакопеянинг 7ғпараграфи бўйича тайёрланилади. /20ғбет ДФ/
В. Тритурациялардан суюқликлар тайёрлаш. Бунинг учун 3 С тайёрланган порошок олиниб, 79қ. сув 20қ. 90% спирт қўшиб 10 марта чайқатилади 4 С 5 С ни тайёрлаш учун 4С дан Iқ. олиб 99қ. 45% спирт олинади, қолганлари 6С, 7С хам 45% спиртда суюлтирилади.
Булардан сўнг гранулалар, таблеткалар, юмшоқ дори турлари тайёрлаш, сиртга ишлатиладиган спиртларни тайёрлаш келтирилган.
Сўнг асбобғускуналар: пресс, матоларғзиҒир ўсимлигидан тайёрланган салфетка, халтачаларғхар бир ўсимлик учун алохида бўлиши шарт; чинни ховончалар, элак, жоди, гўшт қиймалагич, таблетка машинаси; қўшимча моддалар: спирт, глицерин, сут қанди, вазелин, ланолин, ўсимлик мойи.
Номенклатура:
Рецептда Белладонна дейилса Atropa Belladonna тушунилади.
Рецептда Аконит дейилса фақат Аконитум Напеллус тушунилади.
Яна қизиқ: рецептда Кактус Грандифлорус деб ёзилади, лекин ботаник номи "Цереус грандифлорикум" .
Рецептда Плумбум дейилса фақат Плумбум металликум тушунилади.
Гомеопатия дори турларини тахлилғтекшириш усуллари.
Ағсуюқликларни:спирт миқдори, экстракт, мой, зичлик, қолдиқ эссенция, тинктуралар ранги, капиллярғлюминесцент усули.
Бғпорошокларни: лупа, микроскоп ва ўта тўйинган эритмаларни перекристаллигацияси бўйича.
IIғМахсус қисм
Буерда шартли қисқартиришлар келтирилган. Сўнгра гомеопатияда ишлатиладиган ва ДФ киритилиши лозим деб топилган асосий ва қўшимча дорилар лотин алифбосида берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |