Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
- м о д д а. Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
99 - м о д д а. Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши
Онанинг ўз чақалоғини туғиш вақтида ёки туғилиши ҳамон қасддан ўлдириши - уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Она ўз чақалоғини туғиш пайтида ёки туғилиши ҳамон ўлдирган ҳолларда шарҳланаётган жиноят ЖКнинг 99-моддаси бўйича квалификация қилинади. 2. Ушбу қотилликнинг жабрланувчиси фақат янги туғилган чақалоқ ҳисобланади. Суд-тиббий экспертизасининг нуқтаи назарига кўра, янги туғилган чақалоқ – бу туғилгандан кейин бир кунгача яшаган чақалоқдир[36]. 3. Онанинг ўз чақалоғини туғиш вақтида ёки туғилиши ҳамон ўлдириши фаол ҳаракатлар (бўғиб ўлдириш, сувга чўктириш, ўлимга олиб келадиган зарбалар бериш ва ҳоказолар) билан, шунингдек, ҳаракатсизлик (овқатлантирмаслик, совуқ жойда қолдириш) билан ҳам амалга оширилиши мумкин. 4. Она ўз чақалоғини туғиш вақтида ёки туғилиши ҳамон ўлдириши қисқа вақт давомида: чақалоқ танасининг бирор-бир аъзоси она қорнидан чиққан пайтида, ёхуд чақалоқ ҳаёти бошлангандан сўнг бир сутка давомида амалга оширилади. 5. Онанинг ўз чақалоғини уни туғишидан муайян вақт ўтганидан сўнг, яъни онада алоҳида руҳий-жисмоний ҳолат, аёлнинг туғиш пайтида ёки бевосита туққанидан сўнг юзага келадиган ҳолати ўтгандан сўнг ўлдириши, жиноят содир этилишининг асосий сабабини инобатга олиб, ЖКнинг 97-моддасига кўра квалификация қилиниши керак. Қотилликни квалификация қилишда вақт омилини ҳисобга олиш шарт ҳисобланади. 6. Жиноятнинг субъекти фақат янги туққан аёл – она бўлади. Ушбу жиноят иштирокчилари (далолатчи, ёрдамчилар)нинг ҳаракати ЖК 28 ва 97-моддалари билан квалификация қилиниши лозим. 7. Муддатидан олдин туғилган чақалоқни ўлдиришни ҳам янги туғилган чақалоқнинг она томонидан ўлдирилиш деб ҳисобланади. Асосийси, чақалоқ ўлдирилаётганда у тирик бўлиши лозим. Бундай ҳолатда она қорнидан ўлик чақалоқ эмас, тирик чақалоқ туғилгани фактини белгилаш зарур. 8. Онанинг ўз қорнидаги ҳомилага зарар етказишга қасд қилиши, ҳатто ҳомиладорлик 22 ҳафтадан ошган бўлса ҳам, ҳомиланинг нобуд бўлишига олиб келса, бу ҳомиладор аёлнинг жавобгарлигини келтириб чиқармайди. 9. Агар ҳомиладор аёл 16 ёшга тўлмаган бўлса, у ушбу модда бўйича жавобгарлик юзага келиши учун зарур бўлган, қонун билан белгиланган ёшга етмаганлиги учун онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдирганлиги субъекти бўла олмайди. 10. Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдириши тўғри қасд билан ҳам, эгри қасд билан ҳам содир этилиши мумкин. Чақалоқ ҳаётига суииқасд қилиш фақат тўғри қасд билан содир этилади. 11. Эҳтиётсизлик орқасидан чақалоқнинг ўлими келиб чиққан ҳолларда туққан онанинг ҳаракатларини ЖК 102-моддаси бўйича квалификация қилиш керак. 12. Онанинг ўз чақалоғини қасддан ўлдиришини чақалоқни хавф остида қолдиришдан фарқлашда (ЖК 117-моддаси), аёл янги туғилган чақалоқни хавф остида қолдираётганда уни кимдир олиб кетиши ва у ҳақда ғамхўрлик қилишини хоҳлаганини ҳисобга олиш зарур бўлади (масалан, фарзандни одамлар яшаётган жойда дераза тагида ёки эшик тагида ёхуд етимхона эшиги олдида қолдиради). Чақалоқни қасддан ўлдиришда эса аёл унинг нобуд бўлишини хоҳлайди ёки онгли равишда бунга йўл қўяди. Аёлнинг қасди нимага қаратилганини унинг чақалоқни қаерга, қандай жойга, йилнинг қайси вақтида ташлаб кетганлигига, бу жойда уни қутқариш эҳтимолига, чақалоқ қанчалик тез топилиши мумкинлигига қараб ҳукм чиқариш мумкин. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling