Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet7/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Руҳий зўрлик ишлатиш деганда, жабрланувчига жисмоний зўрлик ишлатиш, унинг мол-мулкини нобуд қилиш, жабрланувчи сир сақламоқчи бўлган маълумотларни ошкор этиш билан таҳдид солиш ва ҳоказоларни тушуниш зарур. Кучли руҳий ҳаяжонла­ниш ҳолатида одам ўлдириш учун, физиолигик аффектни келтириб чиқарган (жисмоний ёки руҳий) зўрлик ҳуқуққа хилоф, яъни жиноий бўлиши лозим.
7. Ҳокимият ёки жамоатчилик вакиллари томонидан қонунда назарда тутилган асослар ва қонунда белгиланган тартибда зўрлик ишлатилиши жабрланувчи томонидан ўлимга олиб келган қаршилик кўрсатиш ва жавоб чораларини кўриш учун асос бўлмайди ва шу боис ЖК 98-моддасида назарда тутилган белгиларга эга бўлмайди. Бундай хатти-ҳаракат ЖКнинг 97-моддасига бино-ан қасддан одам ўлдириш деб квалификация қилиниши лозим.
8. Шарҳланаётган моддада оғир ҳақорат деб физиологик аф­фект ҳолатини келтириб чиқарадиган сўз-иборалар ишлатиш ёки ҳаракатлар (шахсий қадр-қимматни, ор-номусни, миллий туйғуни ва бошқаларни одобсизлик билан қўпол равишда камситиш) ту­шунилади. Суд ҳар бир алоҳида ҳолатда ишнинг муайян вазият­ларини инобатга олиб, ҳақоратнинг оғир бўлган-бўлмаганлиги масаласини назарда тутиш лозим. Маса­лан, эр-хотинлик садоқатининг бузилиши ҳодисасининг ўзигина эр ёки хотин тарафидан оғир ҳақорат каби баҳоланмаслиги лозим. Бироқ эр ёки хотин хиёнатини ўз кўзи билан кўрган ҳолатни фи­зиологик аффект ҳолатини вужудга келтирадиган оғир ҳақорат деб топиш мумкин.
9. Жабрланувчининг бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатлари деганда, айбдор шахснинг ва унинг яқинларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари қўпол равишда бузилиши, масалан, мазмунан ўта беодоблик билан ажралиб турадиган безорилик қи­лиқлари, ўзбошимчалиги, ўзини ўзи ўлдиришгача олиб бориш ва ҳакозолар тушунилади.
10. Жиноятни ЖК 98-моддаси бўйича квалификация қилиш учун одам ўлдириш содир этилган вақтдаги кучли руҳий ҳаяжон­ланиш ҳолати ҳуқуққа хилоф зўрликка, оғир ҳақоратга ёки жабр­ланувчининг бошқа турдаги ҳуқуққа зид ҳаракатига жавоб та­риқасида тўсатдан юз берганлигини аниқлаш зарур.
11. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолати ва тўсатдан юз беради­ган одам ўлдириш қасди фақат ҳуқуққа хилоф зўрлик ишлатил­ган, оғир ҳақорат қилинган ёки бошқа ҳуқуққа хилоф ҳаракатга дучор бўлган шахслардагина эмас, балки мазкур ҳодисанинг гу­воҳи бўлганларда ҳам юз бериши мумкин. Мазкур шахсларнинг  жабрланувчиларнинг ўлимига олиб келган ҳаракати ҳам ЖКнинг 98-моддасига кўра ква­лификация қилиниши керак.
12. Агар кучли руҳий ҳаяжонланиш оқибатида ўртача оғир­ликдаги ёки оғир тан жароҳати етказилган бўлса ва сабабий боҳланиш оқибатида жабрланувчининг ўлими юз берса, айбдор­нинг қилмиши ЖК 106-моддаси бўйича квалификация қилиниши керак, яъни айбдор фақат кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида тан жароҳати етказилганлиги учун жавоб бериши керак.
13. Аффект ҳолатида эҳтиётсизлик орқасида ўлимга сабаб бўлиш, айбдорнинг ҳаракатларини ЖКнинг 102-моддаси бўйича квалификация қилишга олиб келади. Бироқ жазо тайинлашда аф­фект ҳолати жазони енгиллаштирувчи ҳолат сифатида қаралмоғи лозим.
14. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида ЖКнинг 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатлар (масалан, икки ёки ундан ортиқ шахсни, ҳомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлни, бошқа шахсларнинг ҳаёти учун хавфли бўлган усулда ўлдириш ва ҳоказо) мавжуд бўлгани ҳолда ҳам одам ўлдириш ЖКнинг 98-моддаси бўйича квалификация қилиниши лозим.
15. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида одам ўлдиришни за­рурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлди­ришдан фарқлашда, тўсатдан юзага келган кучли руҳий ҳаяжон­ланиш ҳолатида қасддан одам ўлдиришда жабрланувчининг ўлимига ҳимояланиш мақсади ёки зарурий мудофаа сабаб бўлма­ганлигини назарда тутиш лозим. Айбдорнинг қилмишида ЖКнинг 98 ва 100-моддаларида назарда тутилган жиноятлар ҳар икки таркиби аломатлари бўлганда, унинг ҳаракатлари ЖК 100-моддаси бўйича квалификация қилиниши керак.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling