Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


- м о д д а. Зарурий мудофаа чегарасидан четга


Download 1.53 Mb.
bet9/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

100 - м о д д а. Зарурий мудофаа чегарасидан четга
чиқиб, қасддан одам ўлдириш
Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан одам ўлдириш -
уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. ЖКда белгиланган зарурий мудофаа ҳуқуқи фуқароларнинг шахси, уй-жойи ва мулки дахлсизлиги ҳақидаги конституциявий қоидаларни кафолатлайди, фуқароларнинг давлат мулкини, дав­лат ва жамоат манфаатларини қўриқлаш борасидаги конститу­циявий бурчларини бажариш учун шароитни таъминлайди[37].
2. Ҳужум қилувчининг тажовузини қайтариш чоғида уни ўлдириш, агар ҳимоя зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқма­ган бўлса, жиноий жавобгарликни истисно этади. Ҳужум қилган шахсни, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, ўлдириш ЖКнинг 100-моддасига биноан квалификация қилиниши лозим.
Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш тўғрисида фақат зарурий мудофаа ҳолати юзага келган вазиятдагина сўз юрити­лиши мумкин.
3. Шахсни ЖКнинг 100-моддаси бўйича жавобгарликка тор­тиш учун айбдор мудофаа ҳолатида бўлганлиги ва унинг чегара­сидан чиққанлигини аниқлаш лозим.
4. Кўриб чиқилаётган жиноят объектив томондан фақат фаол ҳаракат ва келиб чиққан жиноий оқибат, яъни ҳужум қилувчини зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб ўлдириш билан ту­гайди
(Зарурий мудофаа қонунийлиги шартлари ва унинг чегарала­ридан четга чиқиш тўғрисида ЖК 37-моддаси шарҳига қаранг).
5. Фуқаролар зарурий мудофаа ҳуқуқини нафақат ўзларига нисбатан уюштирилган тажовузда, балки ўзгалар ҳуқуқи, шаъни, қадр-қиммати, давлат манфаатлари, жамоат тартиби ва ҳоказо­ларни ҳимоя қилишда ҳам амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлик­ларини назарда тутиш зарур.
6. Ҳужумга дучор бўлган шахс, қочиб кетиши, ёрдам сўраб фуқароларга ёхуд ҳокимият вакилига мурожаат этиш имкониятига эга бўла туриб фаол қаршилик кўрсатиш ёки башқа усуллардан ҳам фойдалани мумкин.
7. Жиноят Кодексининг махсус қисмида назарда тутилган ҳа­ракатлар, уни содир этган шахс жавобгарликка тортилганлиги ёки руҳий касаллик, жиноий жавобгарликка тортиладиган ёшга тўлмаганлиги сабабли ёки бошқа асосларга кўра жавобгарликдан озод қилинганлигидан қатъи назар, ЖКнинг 37-моддаси доира­сида ҳимояланишга асос берувчи ижтимоий хавфли тажовуз деб ҳисобланади.
8. Зарурий мудофаа ҳолати ижтимоий хавфли тажовуз юз бер­ган пайтнинг ўзидагина эмас, балки ҳақиқий тажовуз хавфи мав­жуд бўлган ҳолларда ҳам вужудга келади. Агар ҳимояланувчига иш ҳолатига кўра тажовуз вақти тугаши аниқ бўлмаса, зарурий мудофаа ҳолати тажовуз тугагандан сўнг ҳам бўлиши мумкин. Ҳужум вақтида ишлатилган қурол ва бошқа ашёларнинг тажовуз қилувчидан ҳимояланувчининг қўлига ўтиб қолишининг ўзи та­жовуз тугаганлигидан далолат бермайди.
Тажовузнинг олди олинган ёки тугаганидан сўнг ва ҳимоя во­ситаларини қўллаш зарурати йўқлиги аниқ бўлганда, ҳимояла­нувчининг тажовуз қилувчига зарар етказган ҳаракати зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган деб топилмайди. Бундай ҳолат­ларда жавобгарлик умумий асосларга кўра юзага келади.
9. Агар шахс зиён етказиш (уришиш, азоб бериш ва бошқа­лар) ниятида ҳужумнинг келиб чиқишига сабабчи бўлса, бундай ҳаракатларни зарурий мудофаа йўсинда қилинган деб топиш мумкин эмас. Бу ҳолатларда содир этилган хатти-ҳаракатлар умумий асосларда квалификация қилиниши лозим”.
10. “Тажовузнинг характери ва хавфлилик даражасига бутун­лай мувофиқ бўлмаган мудофаани ва бунинг оқибатида тажовуз­чига ҳеч қандай заруриятсиз ЖКнинг 100-моддасида назарда ту­тилган қасддан зарар етказилсагина, зарурий мудофаа чегараси­дан четга чиқиш деб топилади. Тажовузчига унинг ҳужумини қайтариш вақтида эҳтиётсизлик билан етказилган зарар (ўлим – изоҳ бизники, М.Ҳ. Рустамбоев) жиноий жавобгарликни келти­риб чиқармайди”.
11. Субъектив томондан зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб қасддан одам ўлдириш айбнинг қасд шакли билан тавсиф­ланади.
Ижтимоий хавфли тажовузни қайтаришда ҳужум қилувчини эҳтиётсизлик туфайли ўлдириш жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди.
12. Қилмишни ЖКнинг 100-моддаси бўйича квалификация қилишда ҳимоя (мудофаа) ва тажовуз воситаларининг мувофиқ­лиги ёки номувофиқлиги, ҳужум қилаётган ва ҳимояланаётган­нинг кучлари нисбати, ҳимояланувчининг тажовузни қайтариш имконияти, ҳужум қилаётганнинг ҳам, ҳимояланаётганнинг ҳам ёши, жисмоний куч-қуввати, уларда қуролнинг мавжудлиги ва сифати, тажовуз вақти ва жойи инобатга олиниши лозим. Агар тажовуз бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, му­дофааланувчи бутун гуруҳ ҳаракатининг хусусияти ва хавфлилик даражасига қараб, ҳужум қилувчиларнинг ҳар қайсисига нисбатан тегишли ҳимоя чораларини кўришга ҳақли.
13. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлди­ришни ЖКнинг 98-моддасида назарда тутилган қасддан одам ўлдиришдан фарқлаш лозим, зеро, иккинчи ҳолатда қасддан одам ўлдириш кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида содир этилиб, та­жовуздан ҳимояланиш мақсадини кўзламайди, яъни зарурий му­дофаа ҳолатида содир этилмайди. Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳо­латида одам ўлдиришда, айнан кучли ҳаяжонланиш, унинг мажбу­рий белгиси ҳисобланади, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлдиришда эса, бу белги бўлиши шарт эмас. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлдириш кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида юз берса, айбдорнинг хатти-ҳаракати, фақат ЖК 100-моддаси бўйича квалификация қилиниб, ЖК 98-моддасига кўра қўшимча ҳуқуқий баҳолашни талаб қилмайди.
14. Тажовуз туфайли вужудга келган кучли руҳий ҳаяжонла­ниш ҳолатида ҳимояланувчи хавфнинг характерини ҳамма вақт ҳам аниқ баҳолай олмаслиги ва ҳимоянинг тажовузга мос усу­лини танлай олмаслиги мумкин. Ҳимояланувчи томонидан тажо­вуз қилувчига етказилган зарар, бартараф этилган зарардан ортиқ бўлса ва ҳужумни бартараф этиш учун етарли бўлгандан кўп бўлса, агар бунда ҳимояланиш тажовузнинг характери ва хавфли­лик даражасига ошкора номувофиқ бўлишига йўл қўйилмаган бўлса, бундай ҳолда ҳимояланувчининг ҳаракатларини зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб содир этилган, деб ҳисоблаш мумкин эмас.
15. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлдириш, ЖК 97- моддаси 2-қисмининг “а”, “в”, “д”, “р”, “с” бандларида назарда тутилган оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилганда ҳам ЖК 100-моддаси бўйича квалификация қилиниши керак.
16. Зарурий мудофаа ҳолатини аниқ ижтимоий хавфли тажо­вуз юз бермаса-да, шахснинг янглишиб, шундай тажовуз қилиши мумкин, деган тахминий ҳолатлардан фарқлаш керак. Агар ҳо­диса ҳолатларига кўра, мудофаа чораларини қўллаган шахс ўзининг янглишганлигини билмаган ва билиши ҳам мумкин бўлмаган бўлса, унинг ҳаракатлари зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган, деб ҳисобланиши керак.
Агар шахс тажовузнинг аслида йўқ ва хаёлийлигини била туриб, иш ҳолатларига кўра ҳам уни, албатта, билиши мумкин бўлгани ҳолда зарар етказса, унинг ҳаракатлари ЖКнинг эҳтиёт­сизлик орқасида зарар (ў л и м) етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан квалификация қилиниши лозим”.
17. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб қасддан одам ўлдиришда ЖК 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган аломат­лар бўлиши уни ЖК 100-моддаси бўйича квалификация қилишни истисно этмайди.
18. Зарурий мудофаа вазияти аллақачон тугаган бўлса, башарти одам ўлдиришда айбни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаса, одам ўлдиришни ЖК 97-моддаси 1-қисми билан квалификация қилиш зарур, чунки айбдор мазкур қилмишни тажовузни даф этиш нияти билан эмас, балки ўч олиш нияти билан содир этади. Агар қасддан одам ўлдирганлик учун жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар аниқланган бўлса, со­дир этилган қотилликни ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми билан ква­лификация қилиш зарур.
19. Зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб одам ўлдиришда айб­дорларга нисбатан жазо чоралари белгилашда судлар, ЖПКнинг 467-моддаси талабига кўра, ҳар бир муайян иш юзасидан жиноят­нинг содир этилиш ҳолатларини ва айбдорларнинг шахсига оид маълумотларни эътиборга олиб, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилиши лозим. Озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган тақдирда, бу ҳолат ҳукмда асосланган бўлиши лозим.
20. Судлар зарурий мудофаа тўғрисидаги қонунларни қўллаш билан боғлиқ бўлган ишлар бўйича олиб бориладиган дастлабки тергов сифатига бўлган талабчанликни кучайтиришлари, жино­ятга дахлдорлиги ёритилган барча шахслар жавобгарликка тор­тилганми ёки йўқлигини текшириб аниқлашлари ва зарур бўлган ҳолларда уларни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қилиш­лари лозим. Агар янги шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши кўрилаётган иш билан боғлиқ бўлиб, уларни алоҳида кўриш имкони бўлмаса, суд ишни тўлиғича қўшимча терговга қайта­риши керак.
21. ЖКнинг 100-моддаси билан судланган шахслардан, уларни даволашга сарфланган маблағларни ундириш қонунда назарда тутилган.
22. ЖК 97-моддаси 2-қисмининг “а”, “б”, “д”, “ж” бандларида назарда тутилган ҳолатларнинг мавжудлиги қилмишни зарурий мудофаа ҳолатидан четга чиқиб ёки зарурий мудофаа ҳолатида содир этилганлигини истисно этмайди. ЖК 97-моддаси 2-қисмида назарда тутилган бошқа оғирлаштирувчи ҳолатларнинг мавжуд­лиги қилмишни бундай квалификация қилишга йўл қўймайди, чунки зарурий мудофаа ҳолати йўқ деб ҳисоблайди.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling