Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Атроф муҳитнинг радиациявий ифлосланиши


Download 1.53 Mb.
bet125/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Атроф муҳитнинг радиациявий ифлосланиши деганда, тупроқда, сувда, атмосфера ҳавосида, ўсимликларда радионуклидларнинг табиий миқдорига нисбатан ёмонлашувида, аҳолининг нурланиш эквивалент дозасининг, атроф муҳитда радионуклидлар концентрациясининг белгиланган нормадан ошишида ва ионлаштирувчи нурланишнинг кучида ифодаланувчи радиациявий фоннинг ўзгариши тушунилади.
Табиий радиациявий фон – космик нурланиш орқали ҳамда ерда, сувда, ҳавода, биосферанинг бошқа элементларида, озиқ-овқат маҳсулотларида ва инсон организмида табиий равишда тақсимланган табиий радионуклидларнинг нурланиши орқали ҳосил бўладиган нурланиш дозаси.
Техноген равишда ўзгарган радиациявий фон – инсон фаолияти натижасида ўзгарган табиий радиациявий фон. Агар радиациявий фоннинг ўзгариши атроф муҳитнинг ифлосланишига олиб келса, у ижтимоий хавфли деб топилади.
Атроф муҳитнинг кимёвий ифлосланиши – атроф табиий муҳитнинг инсон соғлиғига, табиий экологик тизимга, ўсимлик ва ҳайвонларнинг генетик фондлари ҳолатига таҳдид солувчи кимёвий моддалар, чиқиндилар ва бошқа турдаги кимёвий ифлосланишни чиқариб ташлаш оқибатида келиб чиққан доимий салбий ўзгаришидир.
Атроф муҳитнинг бактериологик ифлосланиши – бундай ифлосланишда, табиий муҳитда, атмосферада, сув ёки тупроқда ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот оламида табиий экологик тизим, ўсимлик ва ҳайвонларнинг генетик фондлари ҳамда инсонларнинг ҳолати ўзгаришига потенциал ёрдам берувчи бактериологик моддалар билан боғлиқ доимий салбий ўзгаришлар рўй берган ёки бериши мумкин бўлади.
Атроф муҳитнинг инсон ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд табиатга хавфли бўлган бошқача ифлосланиши деганда, радиациявий, кимёвий ёки бактериологик моддалар билан боғлиқ бўлмаган, токсик ва бошқа моддаларни ташлаш ёки чиқариш оқибатида атроф муҳит жиддий ўзгарадиган ифлосланиш тушунилади (масалан, нефть, газ, экинзор майдонларига назорат қилиб бўлмайдиган тарзда ўт кетиши ва ҳоказолар).
9. Шарҳланаётган модда диспозициясига мувофиқ, аҳоли соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни яшириш ёки бузиб кўрсатиш ҳам жиноят ҳисобланади.
Бунда аҳоли соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар деганда, инсонларнинг эпидемиологик хусусиятга эга ва соғлом кишиларда касалликни келтириб чиқариши мумкин бўлган касалликлар тўғрисидаги маълумотлар тушунилиши даркор.
10. Жиноятни тугалланган деб топиш учун, маълумотларни яшириш ёки бузиб тақдим этиш натижасида шарҳланаётган модданинг диспозициясида кўрсатилган оқибатлар – аҳолининг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатлар келиб чиққан бўлиши керак. Бошқа ҳолларда маъмурий жавобгарлик юзага келади.
11. Аҳолининг оммавий касалланиши деганда, икки ёки ундан ортиқ шахсда организмнинг биологик хусусиятларида патологик ўзгаришлар рўй бериши, соғлиқнинг жисмоний, руҳий ёки бошқача бузилиши тушунилади.
12. Ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг оммавий қирилиб кетиши деганда, бир вақтнинг ўзида ҳайвонлар, паррандалар, ёки балиқларнинг бир ёки бир нечта турлари, муайян ҳудудда, бир ёки бир нечта объектларда кўп миқдорда нобуд бўлиши тушунилади. Бунда нобуд бўлишнинг оммавийлиги ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг турлари, уларни қайта тиклаш даражасига қараб, ҳар бир муайян ҳодисадан келиб чиқиб аниқланади.
13. Бошқа оғир оқибатлар деганда, кўп ва жуда кўп миқдорда моддий зарар етказиш, аҳолини кўчириш, бино ва бошқа хўжалик объектларини бузиш зарурияти, улардан тўғри мақсадга мувофиқ фойдаланишнинг иложи йўқлиги, бирор-бир ҳайвон ёки ўсимлик турининг йўқ бўлиши тушунилади.
14. Келиб чиққан оқибат билан экологик оқибатли фалокат ёки атроф муҳитнинг радиациявий, кимёвий, бактериологик ва инсонлар ҳаёти ёки соғлиғи учун ёхуд тирик табиат учун хавфли бўлган бошқа ифлосланишга олиб келган аҳоли соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этиш мажбуриятини бузиш ўртасидаги сабабий боғланиш жиноятнинг зарурий белгиси ҳисобланади.
15. Субъектив томондан жиноят тўғри ёки эгри қасддан содир этилади. Айбдор шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англайди, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етади ва уларнинг юз беришини истайди ва онгли равишда уларнинг юз беришига йўл қўяди. Бундай маълумотларни эҳтиётсизликдан тақдим этмаслик ёки уларни бузиб тақдим этиш жиноят таркибини ҳосил қилмайди.
16. Жиноятнинг субъекти ўн саккиз ёшга тўлган, юқорида кўрсатилган маълумотларни тақдим этишга махсус ваколатли бўлган шахс бўлиши мумкин. Бундай шахсларга раҳбарлар, уларнинг ўринбосарлари, бош муҳандислар, атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари ҳамда атроф муҳитнинг эҳтимол тутилган ифлосланиши билан боғлиқ бўлган ишлар хавфсизлигига масъул бўлган, бундай маълумотларни мустақил равишда тақдим этиш ҳуқуқига эга корхона ходимлари киради. Тегишли маълумотларни тақдим этиш давлат, идора, жамоат муассасаси ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ва муассаса ишчиларининг у ёки бу хизмат ваколатларини белгилаб берувчи қонун, устав (таъсис ҳужжатлари ва ички низом), кўрсатма, буйруқларга кўра уларнинг мажбурияти ҳисобланади. Шарҳланаётган ҳаракатни содир қилганлик учун муайян шахснинг жавобгарлиги тўғрисидаги масала кўрилаётганда экологик оқибатли фалокат ёки атроф муҳитнинг радиациявий, кимёвий, бактериологик ва инсонлар ҳаёти ёки соғлиғи ёхуд тирик табиат учун хавфли бўлган бошқа ифлосланиш, аҳоли соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича мажбуриятни белгилаш мақсадида локал норматив ҳужжатлардан ҳам фойдаланиш зарур.
17. Агар ЖК 194-моддаси 1-қисми диспозициясида кўрсатилган ҳаракатлар натижасида битта одам ўлса ҳам, шарҳланаётган модданинг 2-қисми бўйича жавобгарлик юзага келади.
195 - м о д д а. Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши
оқибатларини бартараф қилиш
чораларини кўрмаслик
Мансабдор шахснинг экологияси ифлосланган жойларни дезактивация қилиш ёки бошқача тарзда тиклаш чораларини кўришдан бўйин товлаши ёки бундай ишларни етарли даражада бажармаслиги одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмишлар одам ўлишига сабаб бўлса, -
уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Шарҳланаётган жиноятнинг ижтимоий хавфлилиги шундан иборатки, унда атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаслик натижасида атмосфера, сув ресурслари, ўсимлик дунёси ифлосланади, ҳайвонот дунёси заҳарланади, рухсат этилган зарарли моддаларнинг санитария гигиена нормативига риоя қилинмайди, бу эса, ўз навбатида, инсон ҳаёти ва соғлиғига таҳдид солади.
Атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши оқибатларини бартараф қилиш чораларини кўрмаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланишидан мақсад қилиб қонунчилик республикада экологик вазият ҳолати устидан доимий тегишли назорат ўрнатиш вазифасини қўяди. Атроф табиий муҳитнинг йўл қўйилган ифлосланиш фактлари ўз вақтида қайд қилинибгина қолмай, балки бундай ифлосланишнинг зарарли оқибатларини бартараф этишга масъул шахслар қонун билан уларга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажаришлари шарт.
2. Жиноят объекти Ўзбекистон Республикасида экологик барқарорликни таъминлаш соҳасида юзага келадиган ва шаклланадиган ижтимоий муносабатлардир. Бевосита объекти атроф табиий муҳит, экологик хавфсизлик ҳисобланади. Инсон ҳаёти ёки соғлиғи, давлатимизнинг иқтисодий манфаатлари факультатив объект бўлиши мумкин.
3. Объектив томондан экологияси ифлосланган жойларни дезактивация қилиш ёки бошқача тарзда тиклаш чораларини кўришдан бўйин товлаш ёхуд бундай ишларни етарли даражада бажармаслик одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлган жиноий ҳаракатларда ифодаланади.
Дезактивация қилиш ёки бошқача тарзда тиклаш чораларини кўришдан бўйин товлаш ёхуд бундай ишларни етарли даражада бажармаслик жиноятининг оқибати одамларнинг оммавий касалланиши ёки атроф табиий муҳитга бошқача оғир оқибатлар етказилиши билан боғлиқдир.
Ҳаракат билан келиб чиққан оқибат ўртасида бевосита сабабий боғланиш белгиланган бўлиши керак. Жиноят оқибат (одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатлар) юзага келган пайтдан эътиборан тугалланган деб топилади.
4. Субъектив томондан жиноят қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилиши мумкин (масалан, қасддан хизмат вазифасини бажаришдан бўйин товлаш, ўзининг мажбуриятига бепарво ёки ўзига ўзи ишонган ҳолда муносабатда бўлиш, ёхуд ҳаракатга нисбатан қасддан, келиб чиққан оқибатга нисбатан эса эҳтиётсизликдан – айбнинг мураккаб шакли).
5. Жиноятнинг субъекти махсус бўлиб – ўн саккиз ёшга тўлган, хизмат, профессионал ёки бошқа функцияларни бажариш муносабати билан экологияси ифлосланган жойларни дезактивация қилиш ёхуд бошқача тарзда тиклаш чораларини кўриш вазифаси юклатилган шахс. Уларга корхона, муассаса раҳбарлари, бош муҳандислар, уларнинг ўринбосарлари ва ҳоказолар киради.
6. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида бир ёки ундан ортиқ шахснинг ўлими келиб чиққанлиги учун жавобгарлик белгиланади.
196 - м о д д а. Атроф табиий муҳитни ифлослантириш
Ерларни ифлослантириш ёки бузиш, сув ёки атмосфера ҳавосини ифлослантириш одамларнинг оммавий равишда касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмишлар одам ўлишига сабаб бўлса, -
уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Ер, сув ва атмосфера ҳавосидан фойдаланиш бўйича муносабатлар экологик қонунчилик, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Ушбу жиноят-ҳуқуқий норманинг мақсади ернинг бузилиши, яъни экологик қонунчиликнинг бузилиши натижасида ернинг сифатли ҳолати ёмонлашувининг олдини олиш йўли билан уни муҳофаза қилиш, сув сифатини сақлашни жиноий-ҳуқуқий воситалар билан таъминлаш, стационар ва кўчма манбаларнинг атмосферага зарарли моддаларни чиқариб ташлаш нормативига риоя этишини жиноят-ҳуқуқий воситалар билан таъминлаш ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига, балиқ захирасига, ўрмон ва қишлоқ хўжалигига, инсонлар ҳаёти ёки соғлиғига етказилиши мумкин бўлган зарарнинг олдини олишдан иборат. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга бўлган талабларнинг юқорилиги ва уларни жиноят-ҳуқуқий ҳимоя қилиш инсон ҳаёти ва фаолияти, шу жумладан ҳайвонот дунёси, ўрмон, ер, ер ости учун муҳим шароитларни яратиб бериш, шунингдек, ижтимоий хавфли тажовузнинг оқибатларини тугатиш имконияти йўқлиги ёки мураккаблиги, қайта тикловчи ишларнинг қимматга тушиши билан изоҳланади.
2. Жиноят объекти – ер, сув ва атмосфера ҳавосини ифлосланишдан муҳофаза қилиш бўйича ижтимоий муносабатлар, инсон ҳаёти ва соғлиғидир.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling