Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Мазкур ахборотлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қонунга хилоф равишда фойдаланиш
- объекти
- Била туриб ёлғон маълумотларни тарқатиш
- Босма усулда кўпайтириш
- Субъектив томоннинг зарурий белгиси жиноятни содир этиш мақсади
Мазкур ахборотлардан қонунга хилоф равишда фойдаланиш деганда, ахборот бевосита ва яқин алоқадор бўлган фаолиятни амалга ошириш учун ахборотни қўллаш тушунилади. Шунинг учун, масалан, илмий ишни иллюстрация қилганда алоҳида корхона менежментининг янги тузилмасини ишлатишни сир тутиладиган ахборотни қўллаш деб бўлмайди, бундай ҳолатда тегишли белгилар мавжуд бўлганда, муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жавобгарликка тортиш мумкин.
Қонунга хилоф равишда фойдаланиш айбдорнинг ўзга шахсларга маълумотларни ҳақ эвазига ёки бошқа мақсадни кўзлаб маълумотларни бериш йўли билан ёхуд ўзи тўплаган ахборот асосида турли қарорларни қабул қилиш ва ҳаракатларни амалга ошириш йўли билан ёки бошқа мақсадда амалга оширилиши мумкин. 16. ЖК 191-моддаси 1-қисмида назарда тутилган қилмишдан фарқли ўлароқ, шарҳланаётган жиноят зарурий белгига эга – ўзгаларнинг сир тутиладиган ахборотини эълон қилиш ёхуд ундан фойдаланиш билан боғлиқ равишда кўп миқдорда зарар етказиш. Бу ишлаб чиқаришнинг пасайиши, унинг қайта йўналтирилиши, мижозлари камайиши туфайли рақобат курашида хўжалик субъекти кўрган йирик моддий зарарнинг юзага келгани бўлиши мумкин. Жиноят кўп миқдорда зарар етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 17. Субъектив томондан ЖК 191-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят фақат қасддан содир этилади. Айбдор шахс сир тутилаётган ахборотни ошкора қилиши ёки ундан фойдаланиши натижасида, сир тутиладиган ахборот эгасига кўп миқдорда зарар етказишини билади, шуни ҳоҳлайди ёхуд онгли равишда йўл қўяди. Сир тутиладиган ахборотни ошкор қилиш ёки ундан фойдаланишнинг мотив ва мақсадлари ғаразли бўлиши, бундан моддий фойда олишга интилиш билан боғлиқ бўлиши ёхуд айбдорнинг бу ҳаракатларни амалга оширишида ва кўп миқдорда зарар етказишида шахсий манфаатлари борлигидан гувоҳлик бериши мумкин: ўч олиш, хасад, хафалик, қариндошлик ва дўстлик ҳисси, яқин инсонга ёқиш истаги ва ҳоказолар. 18. Жиноят субъекти – сир тутиладиган ахборотга қонуний (касбий ёки хизмат фаолияти билан боғлиқ) ёхуд қонунга хилоф равишда эгалик қилаётган ўн олти ёшга тўлган шахслар ҳисобланади. Сўнгги ҳолатда тергов органлари ва суд айбдор бу ахборотни олишга қандай эришганини аниқлаши лозим ва тегишли белгилар мавжуд бўлганда айбдорнинг ҳаракатини ЖК 191-моддаси 1-қисми бўйича квалификация қилиш лозим. 19. Агар сир тутиладиган ахборотни мансабдор шахс ёхуд бу маълумотларни бажараётган вазифаси туфайли оладиган масъул мансабдор шахс ошкор қилса ёхуд ундан фойдаланса, содир этилган қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш аломатлари мавжуд бўлгани холда ЖКнинг 209 ва 191-моддаси 2-қисмидаги белгилар билан квалификация қилиниши лозим. 192 - м о д д а. Рақобатчини обрўсизлантириш Рақобатчини обрўсизлантириш, яъни босма ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнларда ёки оммавий ахборот воситалари орқали хўжалик юритувчи субъектнинг ишбилармонлик нуфузига путур етказиш мақсадида била туриб ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. 1. Жиноят объекти товар бозорида хўжалик субъектларининг қонуний рақобатини тартибга солувчи ижтимоий муносабатлардир. 2. Объектив томондан жиноят босма ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнларда ёки оммавий ахборот воситалари орқали хўжалик юритувчи субъектнинг ишбилармонлик нуфузига путур етказиш мақсадида била туриб ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатишда ифодаланади. 3. Била туриб ёлғон маълумотларни тарқатиш деганда, оммавий босма ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнларда ёхуд оммавий ахборот воситалари орқали ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни ошкор қилишни тушуниш лозим. 4. Агар маълумотлар ҳақиқатга тўлиқ мос келмаса, ёлғон маълумотлар ҳисобланади. 5. Ноаниқлик маълумотларнинг ҳақиқатга қисман мувофиқлигини билдиради. 6. Бузиб кўрсатилган маълумотлар – амалдаги маълумотларга мос бўлмаган маълумотлар бўлиши мумкин. 7. Босма усулда кўпайтириш деганда, босмахона усули билан кўпайтирилган маълумотларни тушуниш лозим. 8. Бошқача усулда кўпайтириш деганда, маълумотларни бошқача ҳар қандай усулда кўпайтиришни (ксерокопия орқали, фотосуратга олиш орқали, турли матн ёзиш машиналаридан, компьютерлардан фойдаланиш орқали, қўл билан ёзиш орқали ва ҳоказоларни) тушуниш лозим. 9. Жиноят била туриб ёлғон, ноаниқ, бузиб кўрсатилган маълумотларни босма ёки бошқача услубда кўпайтирилган матнларда ёки оммавий ахборот воситалари орқали ошкор қилинган пайтдан, яъни ўзга шахсларга маълум бўлган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. 10. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Айбдор ёлғон, ноаниқ, бузиб кўрсатилган ахборотни тарқатаётганини олдиндан билиши лозим. 11. Субъектив томоннинг зарурий белгиси жиноятни содир этиш мақсади – хўжалик юритувчи субъектнинг ишбилармонлик нуфузига путур етказиш ҳисобланади. Бундай маълумотларни тарқатган шахсда хўжалик юритувчи субъектнинг ишбилармонлик нуфузига путур етказиш мақсади бўлмаса, унинг ҳаракатида мазкур жиноят таркиби бўлмайди. Агар шахс хўжалик юритувчи субъектнинг ишбилармонлик нуфузига путур етказувчи ҳақиқий маълумотларни ошкор этса, унинг ҳаракатида жиноят таркиби бўлмайди. 12. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс ҳисобланади. 13. агар жиноят рақобатчининг шахсий ҳаёти билан боғлиқ ёлғон маълумотлар асосида содир этилса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодекси 192-модда билан эмас, балки Жиноят кодекси 140-модда талаблари билан жиноий жавобгарликка тортилиши лозим (Масалан: тадбиркорнинг ўйнашлари кўплигининг айтилиши). Т Ў Р Т И Н Ч И Б Ў Л И М ЭКОЛОГИЯ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР XIV боб. Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар 193 - м о д д а. Экология хавфсизлигига оид нормалар ва талабларни бузиш Саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат, агросаноат, илм-фан объектлари ёки бошқа объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш нормалари ва қоидаларининг мансабдор шахс томонидан бузилиши, ёхуд давлат комиссиясининг аъзолари томонидан бу объектларни норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузиб қабул қилиниши инсоннинг ўлими, одамларнинг оммавий равишда касалланиши, экологияга салбий таъсир қиладиган даражада атроф муҳитнинг ўзгариб кетишига ёки бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 1. Шарҳланаётган модданинг мақсади саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат, агросаноат, илм-фан объектлари ёки бошқа объектлар атроф муҳит ва инсон ҳаётига зарарли бўлиши мумкин бўлганлиги учун уларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш ишларининг технологик тартибини жиноят-ҳуқуқий воситалар билан ҳимоя қилишдан иборат. Ушбу модда диспозициясида санаб ўтилган ишлар ҳар доим ўзининг характери бўйича инсон ҳаёти ёки соғлиғи ва атроф муҳитга зарар етказиш хавфи борлиги билан боғлиқ. Атроф муҳитни ҳимоя қилиш қоидалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган ва юридик кучга эга бўлиши керак. Атроф муҳитни ҳимоя қилиш қоидалари таркиби бўйича хавфсизликнинг умумий ва махсус қоидаларидан фарқ қилади. Бундай жиноятлар учун жавобгарлик Жиноят кодексининг бошқа моддаларида кўрсатилган. Корхона, иншоот ва бошқа объектларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш умумий экологик қоидалари ҳамда ишга тушириш ва бошқа фаолиятни бажаришга бўлган экологик талаблар 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги”ги Қонуни 10-бўлимида ўз ифодасини топган. 2. Шарҳланаётган модданинг объекти табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўли билан хўжалик ва бошқа фаолият соҳасидаги экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича юзага келадиган ижтимоий муносабатлардир. Атроф муҳитнинг салбий ўзгариши, экологик хавфсизлик норма ва қоидалари бузилишидан келиб чиққан инсон соғлиғи ва ҳаётига етказилган зарар қўшимча объект бўлиши мумкин. 3. Мазкур жиноятнинг объектив томони қуйидагиларни ўз ичига олади: ¨ бино, иншоот, ер ишларини лойиҳалаш, саноат, энергетика, транспорт, коммунал хизмат, агросаноат, илм-фан объектлари ёки бошқа объектларни қуриш ва ишга тушириб фойдаланиш нормалари ва қоидаларининг бузилиши, ёхуд давлат комиссиясининг аъзолари томонидан бу объектларнинг норматив ҳужжатларда белгиланган қоидаларни бузиб қабул қилинишидан иборат қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик); Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling