Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Фаолият савдо фаолияти сифатида тан олиниши учун қуйидаги белгилар мавжуд бўлиши лозим


Download 1.53 Mb.
bet119/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Фаолият савдо фаолияти сифатида тан олиниши учун қуйидаги белгилар мавжуд бўлиши лозим:
а) субъект сотиладиган товарлар, ишлар, хизматларга нисбатан мулк ҳуқуқига эга бўлиш лозим;
б) товарни реализация қилиш ҳақ эвазига амалга оширилиши лозим, яъни товарлар, ишлар, хизматлар учун маълум моддий қийматга эга ашё олиниши лозим.
Юқорида қайд этилган белгиларнинг биронтаси бўлмаса, фаолият савдо фаолияти сифатида тан олиниши, масалан, субъект мулк ҳуқуқига эга бўлмаган (масалан, мулк унга ижара битими асосида берилган бўлса) мулкни текинга бериши ёки сотиши мумкин эмас. Савдо фаолияти сифатида товар, иш, хизматни ҳар қандай эвазли тўлов бериш, шу жумладан нафақат пул маблағлари, балки бошқа мулк билан бериш, яъни бартер битими тушунилади. Товарнинг (экспорт ва импорт битимлар асосида) Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасини босиб ўтиши ҳам фаолиятни савдо сифатида квалификация қилишга таъсир қилмайди.
5. Воситачилик фаолияти муассаса, корхона, ташкилот ва фуқаролар учун товар ёхуд бошқа предметларни сотиб олишга ёки реализация қилишга кўмаклашиш ёки бундай мажбуриятларни ўз зиммасига олиш ҳамда томонлар ўртасида битимлар тузишда кўмаклашиш ёхуд бошқа воситачилик ҳаракатларидан иборат. Бошқача айтганда, воситачилик фаолияти битим асосида, пул ва натура шаклида ифодаланадиган ҳақ эвазига бошқалар фойдасига воситачилик хизматларини кўрсатиш деб тан олинади[226]. Шарҳланаётган модда маъносида воситачилик фаолиятини ҳақ эвазига амалга ошириш зарурий шарт бўлиши лозим ва пул шаклида ҳам, натура шаклида ҳам ифодаланиши мумкин (масалан, реализация қилинган товар миқдоридан келиб чиқиб муайян фоизларни олиш). Агарда бошқа томон воситачи амалга оширган ҳаракатларни очиқ ёки кўзланган (масалан, воситачи кўрсатган хизматлар натижасини қабул қилиш) шаклда ифодаланган қўллаб-қувватлаш бўлмаса, воситачилик фаолияти ҳам бўлмайди.
6. Мазкур жиноят савдо ёхуд воситачилик фаолиятини амалга оширувчи субъектнинг қонун талаб қилган рўйхатдан ўтишдан бўйин товлашга йўналтирилган фаол ҳаракатларида ифодаланади.
Мазкур модда маъносида бўйин товлаш – бу амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, вакиллик органига фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ёки уни тиклаш ёхуд ўзгартиришни сўраб мурожаат этишга мажбур бўлса-да, лекин қасддан буни бажармайди, ёинки била туриб ўзининг мурожаатини кўриб чиқишни имконсиз қилиб қўяди.
7. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ, тадбиркорлик доирасида амалга оширилаётган савдо ёки воситачилик фаолияти мажбурий давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Қонун фуқаролик ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган бир маротабали битимларни тузиш учун тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтишни талаб қилмайди. Меҳнат битимига (контракт) мувофиқ, мажбуриятларни бажариш савдо ёки воситачилик фаолияти ҳисобланмайди. Қонунчилик ёки ҳуқуқий анъаналарга мувофиқ, касбий (хусусий) амалиётнинг баъзи бир турлари махсус рўйхатдан ўтишни талаб қилмайдиган деб тан олинади. Масалан, хусусий амалиётга эга нотариус, адвокат ва ҳоказолардан қўшимча рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди. Шу билан бирга, баъзи товарлар, ишлар ва хизматларга нисбатан (масалан, таълим бўйича, тиббиёт бўйича хизматлар) амалга ошириладиган савдо ёки воситачилик фаолияти рўйхатдан ўтказилиши шарт. Ўз мазмуни бўйича ғайриқонуний бўлган фаолият, масалан, фоҳишалик, наркотик моддалар савдоси рўйхатга олинмайди ва савдо ёки воситачилик фаолияти ҳисобланмайди. Уларнинг амалга оширилганлиги учун Жиноят кодексида бошқа моддалар бўйича жавобгарлик назарда тутилган.
8. Савдо ва воситачилик фаолияти билан шуғулланадиган шахсларни қонунчиликка мувофиқ рўйхатга олишга ваколатли орган ҳамда суд рўйхатга олинганликни тўхтатиб қўйиши ёки умуман бекор қилиши мумкин. Бундай ҳолатларда савдо ёки воситачилик фаолиятини давом эттириш ғайриқонуний савдо ёки воситачилик фаолиятини амалга ошириш деб топилиши лозим. Рўйхатга олинган шахс учун ёхуд савдо ва воситачилик фаолиятларидан бошқа фаолият турларини амалга ошириш учун рўйхатдан ўтиб, савдо ёки бошқа воситачилик фаолиятини амалга ошираётган шахсларнинг ҳаракатларини ЖК 188-моддаси бўйича квалификация қилиш лозим.
9. Рўйхатдан ўтганликни тиклаш – рўйхатдан ўтиш мақсадларини ўзгартирмасдан рўйхатга олиш ҳужжатини узайтириш ёки алмаштиришга йўналтирилган ҳаракатлар мажмуи, яъни қайта тиклашда шахс ҳозир қайта рўйхатга олинаётган фаолият соҳаси бўйича аввал рўйхатдан ўтган бўлиши лозим. Хусусан, рўйхатдан ўтишни тиклаш чакана савдо ҳуқуқи учун рухсатнома муддати тугаганда амалга оширилиши мумкин[227].
Агар субъект қуйидаги шартларга мос келса, рўйхатдан ўтганликни тиклаш мумкин:
а) у аввал рўйхатдан ўтган бўлиши лозим;
б) аввалги рўйхатдан ўтганлиги ҳақиқий бўлиши керак;
в) субъектнинг янгидан рўйхатдан ўтиши аввалги рўйхатдан ўтиши учун асос бўлган ҳолатларни ўзгартирмаган ҳолда амалга оширилиши лозим.
Рўйхатдан ўтишни тиклаш кўрсатилган элементлар бирлигини намоён этади ва улардан бирининг мавжуд эмаслиги уни тан олиш мумкин эмаслигини билдиради.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling