Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Бюджетдан маблағ ажратиш харажатлари лимити


Download 1.53 Mb.
bet115/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бюджетдан маблағ ажратиш харажатлари лимити деганда, тегишли бюджет ёки сметада назарда тутилган бюджетдан ажра­тилган маблағларнинг бир тури, объекти ва объектости харажат­лар бўйича фойдаланиш миқдори тушунилади. Режалаштирган ва амалда қилинган харажатлар ўртасидаги манфий фарқ бюджет муассасаси ёки ташкилоти ички ҳисоблари, масалан, Бюджет ташкилоти ривожланиш фонди маблағлари ҳисобидан қоплан­ганда ҳам бюджетдан маблағ ажратиш лимитларини ошириш деб топилади. Агар харажатларнинг бутун тегишли гуруҳи доирасида лимитдан ошириш бўлмаса, яъни битта тур, объект ва объектости харажатлар бўйича бюджет пул маблағларини сарфлашда сметада назарда тутилган ҳажмлар бошқа турдаги объект ва объектости харажатларга ажратилган режали пул маблағлари ҳисобидан қо­планганда ҳам харажатларнинг ўша гуруҳи бўйича кредиторлик қарзи ҳамда харажатлар лимити оширилган деб ҳисобланмайди.
13. Бюджетдан маблағ ажратиш харажатлари лимитини оширишни тугалланган жиноят деб тегишли гуруҳда режалаш­тирилган ва амалда қилинган харажатлар ўртасида манфий фарқ пайдо бўлган пайтдан ҳисобланади.
14. Бюджет маблағларини бюджет ёки сметада назарда тутил­маган харажатларга йўналтиришни бюджетдан маблағ ажратиш лимитини оширишдан фарқлаш лозим. Бюджет маблағларини йўналтириш – бу тегишли бюджет ёки сметада назарда тутилма­ган харажатларни маблағ билан таъминлашдир, бюджет маблағ­ларини ошириш эса, тегишли бюджет ёки сметада назарда тутил­ган режалаштирилган ва амалда қилинган харажатлар ўртасида манфий фарқ пайдо бўлишини назарда тутади. Бундан ташқари, бюджет маблағларини йўналтиришда мазкур маблағлар нафақат пул маблағларида, балки моддий қадриятларда ҳам ифодаланиши мумкин, бироқ бюджетдан маблағ ажратишни амалга оширишда жиноят предмети фақат пул маблағлари бўлиши мумкин.
15. Штат-смета интизоми – бу Ўзбекистон Республикаси қо­нунчилиги томонидан ўрнатилган сметаларни ҳамда бюджет таш­килот ва муассасаларининг ходимлари штат жадвали ва тарифи­кация рўйхатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, ўзгартириш ва рўйхатга олиш тартибидир.
16. Штат жадвали – мулк эгаси, ташкилот раҳбари ёхуд юқори орган тасдиқлайдиган доимий ходимлар мансаблари номи рўйхатидир, бунда бир номли мансаблар (бош ўринлар) сони ҳамда мансаб маошлари миқдори кўрсатилади.
17. Тарификация рўйхати – бу бюджет ташкилот штатида маълум мансабларни эгалловчи муайян шахсларнинг тарифика­циясини кўрсатиб, яъни ушбу ходимларда аттестация натижала­рига кўра, уларнинг иш вақти асл ҳажмига кўра берилган тегишли малакавий категорияси мавжудлигини ҳамда уларнинг мансаб маоши миқдорини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхат.
18. Штат-смета интизоми бузилиши Ўзбекистон Респули­каси қонунчилиги томонидан белгиланган сметаларни ҳамда бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларининг штат жадвали ва тарификация рўйхатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш, ўзгартириш ва рўйхатга олиш тартибига риоя қилмасликдир[215].
19. Айбдор ҳаракатини бюджет интизомини бузиш субъек­тини маъмурий жавобгарликка тортгандан сўнг, ЖК 1841-модда­сининг 1-қисми бўйича квалификация қилиш лозим, яъни ЖК 1841-моддаси 1-қисми бўйича шахсни жавобгарликка тортиш учун маъмурий преюдиция талаб қилинади.
20. Бюджет интизомини бузиш қонунда формал таркибли қилмиш сифатида ифодаланган, яъни бюджет интизомини бузиш ижтимоий хавфли қилмиш деб тан олиниши учун мажбурий белги сифатида оқибатнинг мавжудлиги талаб қилинмайди. Бироқ бу оқибатлар суд томонидан ҳар бир алоҳида ҳолатда жазо тайин­лашда ҳисобга олинади.
ЖК 1841-моддаси 1-қисми диспозициясида назарда тутилган қилмишлардан бири содир этилган пайтдан бошлаб жиноят ту­галланган деб ҳисобланади.
21. Субъектив томондан таҳлил шарҳланаётган жиноят тўғри қасд шаклидаги айб билан тавсифланади. Айбдор ўз қилмишла­рининг ижтимоий хавфлилигини англайди ва уни содир этишни хоҳлайди.
22. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ва бюджет маблағ­ларини тақсимлаш ҳамда сарфлаш, шунингдек, штат-смета инти­зомига риоя этилиши учун масъул бўлган шахсдир. Қонунчи­ликка мувофиқ бундай шахслар – бюджет ташкилотларининг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари, Ўзбекистон Республикаси Мо­лия вазирлиги тизимининг ваколатли ходимлари, шу жумладан Молия вазирлиги раҳбарлари ва марказий аппарати ходимлари ҳисобланади[216].
23. Бюджет ташкилоти деганда, зиммасига юклатилган ва­зифаларни бажариш билан боғлиқ бўлган ўз фаолиятини амалга ошириши учун Давлат бюджетидан маблағ ажратиш назарда ту­тилган ва бу маблағ молиялаштиришнинг асосий манбаи ҳисоб­ланадиган вазирлик, давлат қўмитаси, идора, давлат ташкилотини тушуниш лозим[217].
Агарда бюджет интизомини бузиш ўзганинг мулкини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлса, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 167 ва 1841-моддалари бўйича квалификация қилиш лозим.
24. Жавобгарлик ЖК 1841-моддаси 2-қисмида назарда ту­тилган бюджет интизомини бузишнинг квалификация қи­линган таркиби уни кўп миқдорда содир этилганлиги ҳисобла­нади. (Кўп миқдор тушунчаси тўғрисида Жиноят Кодекси Мах­сус қисми VIII бўлими шарҳига қаранг.)
25. Етказилган зарар ҳажмини баҳолаш бюджет ташкилоти­нинг бюджети ёхуд сметасида назарда тутилмаган харажатларга йўналтирган бюджет маблағларини, бюджетдан маблағ ажра­тишни оширишни ёки бир молиявий йил чегарасида штат-смета интизомини бузиш натижасида олинган умумий сумма асосида амалга оширилади. Миқдорни аниқлашда бошқа молиявий йил даврида асоссиз сарфланган маблағлар ҳисобига олинмаслиги лозим (масалан, икки йил ичида асоссиз сарфланган воситалар­нинг умумий суммасини кўп миқдор сифатида тан олиш мумкин эмас – ҳар бир молиявий йил учун аввалги ёки кейинги йил билан қўшилмайдиган ўз миқдори белгиланиши лозим). Молиявий йил деганда, 1 январдан 31 декабрь куни охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи даврни тушуниш лозим[218]. Шуни ҳам қайд этиш ло­зимки, ташкилот бюджети ёки сметасида назарда тутилмаган ха­ражатларга йўналтирилган ва пул маблағларида эмас, балки мулк шаклида ифодаланган бюджет маблағлари миқдорини аниқлашда тегишли смета ёхуд бюджетда кўрсатилган мулкнинг нархидан келиб чиқиш лозим.
26. Бюджет интизомини бузишнинг алоҳида квалифика­ция белгиси – жиноятнинг жуда кўп миқдорда со­дир этилиши ҳисобланади (ЖК 1841-моддаси 3-қисми). (Жуда кўп миқдор тушунчаси ҳақида Жиноят кодекси Махсус қисмининг VIII бўлими шарҳига қаранг.)
27. Қонунда бюджет интизомини бузишнинг алоҳида шакли сифатида бюджетдан молияланадиган муассасалар ва ташкилот­ларга иш ҳақи, нафақалар, стипендиялар ва уларга тенглаштирил­ган бошқа харажатлар тўлови учун пул маблағлари беришни асоссиз равишда кечиктирилганлиги ҳисобланади.
28. Мазкур жиноят объекти бюджет маблағларидан фойдала­нишнинг ва харажатлар лимитига риоя қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилиш бўйича ижтимоий муносабатларидан ташқари, биринчи навбатдаги бюджет тўловларини ўз вақтида тўлаш ҳам бўлади. Шарҳланаётган қилмиш предметини эътиборга олиб, шуни таъкидлаш лозимки, фуқароларни иқтисодий ва иж­тимоий ҳуқуқлари ҳамда меҳнат соҳасида, ижтимоий таъминлаш, таълим соҳасидаги муносабатларни ҳам объект сифатида тан олиш лозим.
29. Бюджет интизомини бузишнинг бу шакли предмети сифа­тида бюджет ташкилотларининг қонунда кўрсатилган харажат­ларнинг фақат иш ҳақи, нафақа, стипендия ва уларга тенглашти­рилган бошқа тўловлар каби моддалари ҳисобланади.
30. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, иш ҳақи деганда, мо­лиялаш манбаидан қатъи назар, пул ёки натура шаклларида ҳисоб ёзилган, иш ҳақларининг барча турларини (шунингдек, турли му­кофотлар, қўшимча тўловлар, қўшимча ҳақлар ва ижтимоий тўловларни) қамраб олади, бунга ходимларга ишланмаган вақт (ҳар йилги ёзги таътил, байрам кунлари ва ҳоказолар) учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳисоблаб ёзилган пул суммалари ҳам ки­ради[219]. Шарҳланаётган модда маъносида иш ҳақи фақат пул шак­лида ифодаланади, чунки банклар уни натурал шаклда беришни амалга оширмайди. Шунга боғлиқ ҳолда мазкур модда доирасида иш ҳақини белгилашда тергов ва суд органлари қонунчиликда белгиланган пул шаклидаги иш ҳақи сирасига киритилган тўловларнинг турлари рўйхатига мурожаат этишлари лозим[220].
31. Нафақа – ижтимоий таъминлашнинг шакли, у ижтимоий суғурта ёхуд давлат бюджети маблағларидан доимий ёки бир ма­ротабали тўловдир[221]. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ишсизлик бўйича нафақа, икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши учун нафақа, вақтинчалик ишга лаёқатсизлик бўйича нафақа кабилар тўлови назарда тутилади.
32. Стипендия – Олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича ва пулли – контракт асосда кундузи ўқийдиган, давомати яхши бўлган талабаларига (бундан чет эллик талабалар мустасно), Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан қатъи назар, тўланадиган ойлик пул таъминоти (нафақа). Стипендия чуқур касбий билим­ларни эгаллаш ва давоматни оширишда талабаларни рағбатлан­тириш, мутахассисларни тайёрлаш сифатини янада ошириш учун зарур шароитлар барпо этиш мақсадида тўланади[222].
33. Иш ҳақи, нафақа ва стипендияларга тенглаштирилган бошқа тўловлар деганда, амалга ошириш биринчи навбатдаги ҳамма харажатларни қоплашнинг бир хил даражасини (пропор­ционал тартибни) таъминловчи шароитларда биринчи навбатда амалга ошириладиган қонунчиликда белгиланган тўлов турини тушуниш лозим. Қонунларда тўловларнинг бундай турига ҳар­бийларга пул маблағларини бериш, моддий ёрдам кўрсатиш би­лан боғлиқ тўловлар, алимент мажбуриятлари бўйича тўловлар, соғлиққа зиён келтиришни қоплаш, муаллифлик битимлари бўйича рағбатлантириш, хизмат сафари чиқимлари киритилади.
34. Пул маблағлари беришнинг асоссиз кечиктирилиши бюд­жет интизомини бузиш деб тан олинувчи харажат турлари рўйхати қонунда тўлиқ белгиланган ва бошқача талқин қилиниши мумкин эмас. Шу муносабат билан банк раҳбари ёхуд бошқа ман­сабдор шахслари томонидан бошқа маблағлар, зарур эҳтиёжларга навбатдан ташқари амалга ошириладиган ҳамда капитал таъмир харажатлари учун тўловлар тўхтатилса (агарда улар юқорида қайд этилган чиқимлар туридан бири бўлмаса), айбдорлар ҳаракати мазкур модданинг 4-қисми билан квалификация қилинмайди.
35. Содир этганлик учун жавобгарлик шарҳланаётган модда­нинг 4-қисмида назарда тутилган қилмиш объектив томондан худди шундай ҳаракати учун маъмурий чора қўлланилгандан сўнг, банкнинг бюджетдан молиялаштириладиган муассаса ва ташкилотларга маош, нафақа, стипендия ва уларга тенглаштирил­ган бошқа тўловларни асоссиз кечиктирганлиги тарзидаги ҳара­катсизлигида ифодаланади.
36. Пул маблағлари беришни кечиктириш деганда, бюджет ташкилоти ва муассасалари каби олувчиларга пул маблағлари муддатида тўлиқ ёки қисман ўтказиб берилмаслигини тушуниш лозим. Бунда шуни қайд этиш лозимки, иш ҳақи, нафақа, стипен­дия ва уларга тенглаштирилган бошқа тўловлар бўйича пул маб­лағларини бериш муддати жамоа келишувлари, Ҳукумат қарор­лари, вазирликлар буйруқлари, Марказий банк йўриқномалари билан белгиланади. Шу муносабат билан ҳар бир алоҳида ҳолатда маблағлар тўланиши шарт бўлган муддат аниқланади.
Шуни қайд этиш лозимки, пул маблағларини муддатида ўтказиб бериш тўлиқ ёки қисман бўлиши мумкин, яъни бу банк бюджет ташкилоти ёхуд муассасасига бериладиган маблағлар­нинг қисми дастлаб берилган-берилмаганлиги билан боғлиқдир. Хусусан, агар пул маблағларининг бир қисми берилган бўлса, муддатидан қисман ўтказиб бериш деб ҳисобланади, агар мудда­тидан ўтказиб бериш тўлиқ суммага тенг бўлса, унда тўлиқ муд­датидан ўтказиб бериш ҳисобланади. Муддатидан ўтказиб бериш хусусияти қилмишни квалификация қилишга таъсир қилмайди, бироқ суд томонидан жазо тайинлашда ҳисобга олиниши лозим.
37. Пул маблағлари деганда, Ўзбекистон Республикасининг фақат банкнот ва танга шаклидаги нақд пул маблағлари тушуни­лади. Нақд пулсиз операцияни амалга оширишда, яъни нақд пул­сиз маблағларни ўтказишда, уларни бюджет ташкилоти ҳисобига ўтказиш муддатининг ўтиб кетганлиги кодекснинг мазкур мод­даси бўйича квалификация қилинмайди.
38. Пул маблағлари бериш кечиктирилишининг асоссиз­лиги деганда, банк раҳбари ёхуд мансабдор шахс иродасига боғ­лиқ бўлмаган, у уларни олдиндан кўра олмаган ва кўра ололмай­диган ва нақд пул маблағларини беришга жиддий таъсир қилган қандайдир объектив ҳолатларни тушуниш лозим. Масалан, бан­кда нақд пул мавжудлигида, техник воситалар ишлаб турганда, фавқулодда вазиятлар бўлмаганда бюджет ташкилотлари ва муас­сасаларига пул маблағларини кечиктириб берилишини асоссиз деб тушуниш лозим.
Бюджет ташкилотлари ва муассасаларига пул маблағларини асоссиз равишда кечиктириб бериш деб, у айбдорлар иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда, бироқ улар бу шахсларга аввалдан маълум бўлган доимий ёхуд вақти-вақти билан ёки қандайдир сабабларга кўра юз берадиган ҳолатларнигина ҳисоблаш лозим. Масалан, маълум даврда нақд пуллар йўқ бўлишини билиб, айнан шу даврга пул маблағлари тўлови муддатини белгилаш шундай ҳолат бўлади. Тергов-суд органлари томонидан айбдор иродасига боғлиқ бўлмаган, бироқ унинг ўзи вужудга келтирган ҳолатларни ҳам пул маблағларини асоссиз равишда кечиктириб бериш деб квалификация қилиниши лозим – бунга айрим ташкилотларга пул маблағларини бериш муддатини бошқа ташкилотларга зарар ет­казган ҳолда ўзгартириш мисол бўла олади.
39. Пул мабалағларини беришни асоссиз кечиктириб берили­шининг сабаби ҳар бир муайян ҳолатда тергов-суд органлари то­монидан кўрсатилиши керак, тўловга тўсқинлик қиладиган объ­ектив оқибатлар айбдор ҳаракати натижасида вужудга келган бўлса, унинг ҳаракати ва бу оқибатлар пайдо бўлиши ўртасидаги сабабий боғланишни, шунингдек, қасд йўналишини аниқлаш ло­зим.
40. Пул маблағлари беришни асоссиз кечиктиришни ижти­моий хавфли қилмиш деб тан олиш учун айбдор дастлаб маъму­рий жазога тортилган бўлиши, яъни маъмурий преюдиция мав­жуд бўлиши шарт.
41. Иш ҳақи, нафақа, стипендия ва шу каби тўловлар учун бюджет ташкилоти ёки муассасаларга пул маблағлари тўлиқ тўланадиган муддат тугаганидан сўнг жиноят тугалланган ҳи­собланади.
42. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд шаклидаги айб билан тавсифланади. Айбдор ўзининг ҳаракатлари натижасида бюджет ташкилоти ва муассасасига пул маблағлари беришни асоссиз кечиктираётганлигини англайди ва шундай ҳаракатлар амалга ошишини хоҳлайди.
Шарҳланаётган модданинг 4-қисмида назарда тутилган жа­вобгарликни келтириб чиқарган қилмишни содир этиш мақсад ва мотивлари турлича бўлиши мумкин ҳамда квалификация қилишга таъсир этмайди, бироқ жазо тайинлашда суд томонидан ҳисобга олинади.
43. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ва махсус белги­ларга эга бўлган: банк раҳбари ёки бюджет ташкилотларининг мансабдор шахслари­дир.
185 - м о д д а. Қимматбаҳо металлар ёки тошларни
топшириш қоидаларини бузиш
Ер остидан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ёки тош­ларни давлатга топшириш қоидаларини бузиш, давлатга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йил­гача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазо­ланади.
1. Жиноят объекти – қимматбаҳо металл ёки қимматбаҳо тошларни давлатга топширишнинг белгиланган тартибидир.
2. Жиноят предмети – ер остидан қазиб олинадиган қиммат­баҳо металлар (олтин, кумуш, платина, радий, иридий, осмий, палладий ва бошқалар) ёхуд қимматбаҳо тошлар (олмос, зумрад, дур, феруза ва бошқалар). Сунъий қимматбаҳо тошлар шарҳлана­ётган жиноятнинг предмети ҳисобланмайди.
3. Объектив томондан жиноят ер остидан қазиб олинадиган қимматбаҳо металлар ёки тошларни давлатга топшириш қоидала­рини бузиш натижасида кўп миқдорда зарар келтиришда ифода­ланади. Ер остидан қазиб олинган қимматбаҳо металл ёки қим­матбаҳо тошлар давлатга топширилиши шарт.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling