Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- маълумотларга
- тақдим этиш
Маълумотларни тақдим этмаслик монополияга қарши фаолиятни амалга оширишга ваколатли органга беришдан бош тортишда ёки турли хил баҳоналар билан белгиланган муддатда топширмасликда намоён бўлиши мумкин. Маълумотларни тақдим этмаслик, шунингдек, юклатилган мажбуриятларга масъулиятсизларча муносабатда бўлиш ёки эсдан чиқариб юборишда ҳам намоён бўлиши мумкин.
7. Давлат монополияга қарши органига маълумотларни тақдим этмаслик формал таркибли жиноят ҳисобланади, яъни муайян бир оқибат келиб чиқишидан қатъи назар, мажбурият юклатилган шахс ушбу маълумотларни тақдим этиши лозим бўлган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Жиноятни қачондан бошлаб тугалланган деб топиш вақти, ҳар бир алоҳида ҳолатда уни тақдим этишга масъул шахс ва маълумотнинг хусусиятидан келиб чиқиб белгиланиши лозим. Масалан, хўжалик субъектининг 35 фоиздан кўпроқ акцияси сотиб олинганда, бундай шартнома ҳақидаги маълумот қуйидагилар томонидан тақдим этилади: ¨ акцияларни сотиб олган шахс томонидан шартнома тузилгунча. Шунинг учун бундай маълумот шартнома тузилгандан сўнг тақдим этилиши монополияга қарши қонунчиликни бузиш сифатида кўрилади; ¨ инвестиция институтлари (масъул шахс) ва қимматли қо-ғозлар олди-сотди шартномаларини рўйхатдан ўтказувчи бошқа шахслар томонидан бундай шартномалар (масалан, давлат моно-полияга қарши кураш органининг рухсати бўлмаганда) тузилиши-да қоидабузарликлар мавжудлиги аниқланганда – 3 кун ичида. 8. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни била туриб, тақдим қилиш орқали ҳам содир этилади. Ушбу модда доирасидаги маълумотларга бевосита монополис-тик фаолиятни амалга ошириш ёки амалга ошириш эҳтимолини назарда тутувчи ахборотлар киради. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ваколатларига кирмайдиган масалаларни қамраб олган маълумотлар ЖК 183-моддаси бўйича маълумот бўла олмайди. 9. Юқорида кўрсатилган маълумотларни тақдим этиш деганда, уларнинг монополияга қарши курашувчи органларнинг ваколатли шахсларига расмий равишда хабар беришлари тушунилади. Расмий равишда хабар бериш бу ваколатига монополияга қарши органга маълумотни тақдим этиш юклатилган шахс ёки ушбу органнинг бевосита сўрови юборилган мансабдор шахс ҳисобланиб, ушбу хабарда ким томонидан (қайси юридик шахс, давлат органи, ваколатли шахс) юборилаётганлиги тўла-тўкис акс эттирилган бўлади. Агар монополияга қарши органга ушбу талабларга риоя қилмаган ҳолда маълумот, хабар берилган бўлса, у расмий хабар бериш деб ҳисобланиши мумкин эмас. 10. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузиш деганда, фақатгина била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тақдим қилиш тушунилади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling