Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet114/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Бюджет маблағларини ажратиш деганда, олувчига моддий ва пул маблағларини бевосита йўналтириш ҳамда унга тегишли бўлган воситаларни мақсадли ишлатиш шарти билан бюджетга ўтказишга рухсат тушунилади.
4. Давлат бюджети ёки унинг қисми таркибига кирмайдиган бошқа воситалар бюджет сифатида тан олинмаслиги лозим, ху­сусан, қуйидагилар ҳисобига шаклланадиган Бюджет ташкилоти ривожланиш фонди маблағлари бунга кирмайди:
¨ бюджет томонидан режали молиялаштириш ҳисобидан тежалган маблағлар ва ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охи­рида бюджет ташкилоти ҳисобида қолган (капитал қўйилмаларни молиялаштириш назарда тутилган воситалардан ташқари);
¨ бюджет ташкилоти фаолият соҳаси бўйича товар ишлаб чиқариш (иш, хизматни бажариш) ва сотишдан олинган даромад;
¨ вақтинча фойдаланилмаётган бино ва бошқа давлат мул­кини чет ташкилотларга ижарага беришдан олинган маблағ­ларнинг 50 фоизи. Қолган 50 фоизини бюджет ташкилоти маҳал­лий бюджетлар даромадига ўтказади;
¨ юридик ва жисмоний шахслар томонидан бюджет ташки­лотига кўрсатилган ҳомийлик кўмаги[212].
5. Жиноят кодекси 1841-моддасининг 1-қисмида содир этил­ган жиноят учун назарда тутилган жавобгарлик жинояти объек­тив томондан қуйидаги ҳаракатлардан бири содир этилганидан иборат:
¨ бюджетда назарда тутилмаган ёхуд бюджетдан молия­лаштириладиган муассаса ва ташкилотлар бюджети ва сметасида назарда тутилмаган чиқимларга бюджет воситаларини йўналтириш;
¨ чиқимлар бўйича бюджет маблағлари лимитида олиб ке­тиш;
¨ бюджет муассаса ва ташкилотларда штат-смета тарти­бини бузиш.
6. Бюджетда ёки бюджетдан молиялаштириладиган муас­саса ёки ташкилотлар сметасида назарда тутилмаган чиқим­ларга маблағларни йўналтириш деб, бюджет маблағларини сарфлаш навбатининг ўрнатилган тартибини бузиш ёхуд уларни мақсадга мувофиқ бўлмаган тарзда истеъмол қилиш (масалан, паст нархли ва маиший предметларни ишлаб чиқариш учун ажра­тилган машинасозлик асбоб-ускуналарини ишлатиш, ёхуд қуйи ташкилотлар эҳтиёжи учун ажратилган оргтехникани бошқарув ташкилотлари учун йўналтириш) ҳисобланади.
Шуни қайд этиш лозимки, Ўзбекистонда қонунчилик томони­дан харажатларнинг қуйидаги тўрт гуруҳи давлат бюджетидан маблағ билан таъминланади:
I. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўлов (болалик оилаларга нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам, стипен­диялар ва бошқалар).
II. Иш ҳақига қўшимчалар.
III. Капитал қўйилмалар (Давлат инвестиция дастурида на­зарда тутилган аниқ рўйхатларга мувофиқ).
IV. Бошқа харажатлар.
Харажатларнинг I ва II гуруҳларига киритилган бюджет таш­килотлари биринчи навбатда маблағ билан таъминланади. Хара­жатларнинг III гуруҳи бюджет ташкилотлари томонидан Респуб­лика инвестиция дастурида жорий молия йили учун белгиланган лимитлар доирасида маблағ билан таъминланади.
“Бошқа харажатлар” IV гуруҳи бўйича маблағлар белгиланган лимитлар доирасида қуйидаги навбатга риоя қилган ҳолда сар­фланади: овқатлантириш, дори-дармонлар; коммунал хизматлар, бошқа харажатлар.
Бюджет ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Молия ва­зирлиги ёки унинг ҳудудий молия органлари билан келишган ҳолда мавсумий ёки шошилинч тадбирлар (биринчи синф ўқув­чилари учун мактаб анжомлари, кам таъминланган оилалар бола­лари учун қишки кийимлар харид қилиш, эпидемияга қарши, юқумли касалликларга қарши тадбирлар ва бошқа тадбирлар)ни маблағ билан таъминлаш учун маблағларни IV гуруҳ маблағлари ҳисобига тезкорлик билан харажат қилишлари мумкин.
IV гуруҳ ҳисобига автомобиллар ва бошқа автотранспорт во­ситаларини (махсус автотранспорт бундан мустасно), уяли теле­фонлар ва ортиқча дабдабали буюмлар (импорт офис мебели, ау­дио-видео техника (ўқув, илмий ва тиббий жараёнларда фойдала­ниладиганлардан ташқари) офислар учун гиламлар ва бошқалар) харид қилишга фақат Ўзбекистон Респуликаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда йўл қўйилади[213].
7. Нафақат пул маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш, балки бюджетнинг бошқа маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш (масалан, хизматда фойдаланиладиган турар-жой биносидан савдо нуқтаси сифатида фойдаланиш; қуйи ташкилот учун бюд­жетдан ажратилган мулкни юқори турувчи ташкилот учун ажра­тиш ва ҳоказо) ҳам бюджет маблағларини назарда тутилмаган харажатларга йўналтириш деб квалификация қилиш зарур. Фой­даланиш деганда, бу маблағларни ҳар қандай усулда истеъмол қилиш тушунилади (мулкни эксплуатация қилиш, ундан келган фойда ва даромадни олиш).
Бюджет маблағларидан шахсий бойлик орттириш ёхуд бошқа ғаразли мақсадлардан келиб чиқиб, бюджетда ёки сметада на­зарда тутилмаган харажатларга йўналтирилганда, қилмиш жино­ятлар мажмуи бўйича ЖК 1841-моддасининг 1-қисми ва тегишли модда (масалан, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-то­рож қилиш) билан квалификация қилиниши лозим.
8. Бюджет маблағлари бюджетда ёки бюджетдан молиялана­диган муассасалар ва ташкилотларнинг сметаларида назарда ту­тилмаган харажатларга йўлланганда ва тезкор тадбирлар сабабли юзага келмаган йўналишда сарфланса, бюджет маблағларидан мақсадсиз фойдаланиш деб тан олинади.
9. Бюджет – давлат пул маблағларининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармалари маблағларининг) марказлаштирилган жамғармаси бўлиб, унда даромадлар манбалари ва улардан ту­шумлар миқдори, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақ­садлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори назарда тутилади. Бюджет республика бюджетига ва маҳаллий бюджетга бўлинади.
Смета – бу ташкилотларни таъминлаш ҳамда хўжалик ва ма­даний қурилиш бўйича марказлаштирилган тадбирларни амалга ошириш учун бюджетдан бериладиган маблағларнинг миқдори, мақсадли йўналиши ва чораклар бўйича тақсимланишини белги­лаб берувчи асосий режа ҳужжати.
10. Бюджет маблағларини бюджетда ёки бюджетдан молияла­надиган муассасалар ва ташкилотларнинг сметаларида назарда тутилмаган харажатларга йўллаш амалда мақсадсиз фойдаланил­ган ёки харажат қилинган пайтдан бошлаб тугалланган жиноят деб тан олиниши лозим. Бу маблағларни кейинчалик мақсадсиз фойдаланиш ёки йўналтириш мақсадида тақсимлаш эса, ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиқиб, шарҳланаётган жиноятга тай­ёргарлик кўриш ёхуд уни амалга оширишга суиқасд қилиш деб квалификация қилиниши лозим.
11. Жиноят предмети сифатида бюджет маблағларининг алоҳида турлари – бюджетдан маблағ ажратиш ҳисобланиб, улар­нинг тушунчаси қонунчиликда берилади. Хусусан, “қонун ҳуж­жатларида назарда тутилган тартибда Давлат бюджетидан ташки­лотларига ҳамда бошқа бюджет маблағлари олувчиларга ажрати­ладиган пул маблағлари”[214] бюджетдан маблағ ажратиш деб топи­лади.
12. Чиқим моддалари бўйича бюджетдан маблағ ажратиш лимитидан ошиб кетиши жиноят субъектининг фаол ҳаракатла­рида ифодаланади, улар ажратилган бюджет маблағларидан мақ­садли фойдаланишда, яъни улардан белгиланган навбат доира­сида фойдаланади, лекин харажатларнинг бир гуруҳи доирасида режалаштирилган (лимит) ва амалда қилинган харажатлар ўртасидаги манфий фарқни шаклантиришда ифодаланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling