Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet117/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

1852- модда. Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш.
Газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёҳуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёҳуд иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш,шундай ҳарактлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,-
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача жарима ёки бир йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмишлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,-
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч ойгача қамоқ билан жазоланади.
1.Жиноят кодексига ушбу модданинг киртилиши миллий қонунчилигимизнинг ривожланиш маҳсули бўлиб, давлатнинг энергия ташувчи қурилмаларига эҳтиёткорона муносабатда бўлишини ўзида ифода этади.
2. Таҳлил қилинаётган жиноятнинг объекти- энергия ташувчи қурилмалардан рационал фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар бўлиб, у стратегик аҳамиятга молик моддий-техник ресурслари ҳисобланади. Қўшимча объект чифатида ҳисоблаш қурилмаларига эга бўлиш, шахс, давлат ва жамият хавфсизлиги кириши мумкин.
3. Ушбу жиноят объектив томондан қуйидагича содир этилиши мумкин: а) ўзбошимчалик билан газ ва сув қувурларига уланиш; б) электр,иссиқлик энергияси,табиий газ, иссиқ ёки совуқ сувни ҳисобловчи қурилмаларни бузиш; в) ушбу ҳисоблаш асбобларига уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида таъсир кўрсатиш.
4. Сув ва газ қурилмалари тармоғи деганда – газ ёки сувни ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) истеъмолчига (сотиб олувчига) етказиш ва унинг узлуксизлиги ҳамда технологик бирлиги (масалан, компрессор қурилмалари, уловли трубалар) тушунилади. Ушбу ҳолатда газ ва сув қурилмалари тармоғидаги мавжуд техник узилишлар (яъни, мазкур тармоққа мос келадиган шартли лойиҳалар, масалан, труба ўрнига автомобиль транспортидан фойдаланиш) мазкур моддадаги назарда тутилган тармоқ мазмунига мос келмайди. Газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан, яъни қонунда ўрнатилган тартиб асосида ваколатли орган руҳсатисиз уланиш ижтимоий хавфли ҳсобланади.
Айниқса, коммунал тизимда сув таъминотининг Янги объектларига уланиш ва унинг миқдорини оширишда буюртмачи (абонент) СХК ташкилотидан рухсат олиниши керак. Сув қувурлари ва уларга уланишга рухсат бериш ва техник шартлар идоравий тегишлигидан қатъий назар барча учун мажбурийдир. Газ қувурларга уланиш тегишли лицензияга эга бўлган, махсус қурилиш –монтаж ташкилоти томонидан ташиш, алмаштириш, қўшимча воситаларни ўрнатиш (иккитагача қурилма ўрнатиш) таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ваколатига эга бўлган газ хўжалиги ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

  1. Ўрнатилган тартибни бузиб, газ ёки сув тармоқларига уланиш, газ ёки сув ресурсларидан назоратсиз фойдаланиш мақсадида амалга оширилган тақдирдагина, ушбу модда билан квалификация қилиниши мумкин.

Назорат қилинмайдиган ҳолда фойдаланиш деганда, айбдор ёки корхона, муассаса, ташкилотнинг газ ёки сув тармоқларига ҳисоблагич қурилмаларини четлаб ўтиб уланиши тушунилади. Шунинг учу нагар ўзбошимчалик билан тармоқнинг бир қисмига уланилаган бўлса, бундай қилмиш ЖК 229-моддасига кўра, ўзбошимчалик деб квалификация қилиниши зарур. Бундай ҳолларда қилмиш ЖК нинг 185(2)- моддаси билан квалификация қилинмайди.

  1. Газ ва сув тармоғига уланиш газ ёки сувни амалда сарфланган-сарфланмаганлигидан қатъий назар тармоққа уланган вақтдан бошлаб тугалланган деб ҳисобланади.

  2. Ҳисоблаш асбоблари деганда, бевосита сув, иссиқлик ёки электроэнергиянинг ҳақиқий ҳажмини миқдорий ҳисобловчи, икала тараф (истеъмолчи ва етказиб берувчи)ни аниқ қаноатлантирувчи барқарор ўлчаш – ҳисоблагич қурилмалари тушунилади.

Ҳисоблаш асбоблари Ўзбекистонда қабул қилинган ўлчов бирликларида ифодаланади, улар турли оқимларни ўлчаш учун зарур ва етарли бўлган градациялар бўйича ишлаб чиқилади ва техника, фойдаланиш хавфсизлиги талабларига жавоб бериши, таъмирга яроқли бўлиши, бир-бирини алмаштира олиши, индикатор қурилмаларига осон кириш каби шартларга жавоб бериши лозим.

  1. Ҳисоблаш асбобларини бузиш деганда-ҳисоблаш асбобларни қисман ёки тўлиқ бузилиши тушунилади ва асбобнинг тўлиқ ёки қисман ҳисоблаш хусусиятлари йўқотилади, шунингдек, унинг хужалик қийматининг пасайиши, ҳисоблаш асбобидан бутунлай мақсадига мувофиқ равишда фойдаланиш имкониятининг йўқотилишига сабаб бўлади.

  2. Ҳисоблаш асбобларидаги кўрсаткичларга таъсир кўрсатиш, аралашиш деганда- асбобнинг бутунлигига путур етказмасдан унинг ишлаш қобилияти ва кўрсатикичлари тўғрилигининг бузилишини тушуниш керак. Таъсир кўрсатиш турли йўллар билан амалга оширилиши мумкин: электрон магнит қурилмаларидан, иссиқлик ёки ёруғлик ва ҳ.к. фойдаланиш; таъсир кўрсатиш усуллари қилмишини квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.

Мазкур моддага кўра, ҳисоблаш асбобларига таъсир кўрсатиш деб тавсифланадиган жиноятнинг мақсади- ҳисоблаш асбоблари кўрсаткичларини ўзгартиришдир. Ююқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, агар бундай таъсир бошқа мақсадларда амалга оширилган бўлса, (қизиқувчанлик, таъмирлаш ва б.) шахс ушбу модда бўйича жавобгарликка тортилмайди .

  1. Ўзбошимчалик билан газ ёки сув тармоғига уланиш, ҳисоблаш асбобларини бузиш ёки уларга таъсир кўрсатиш жиноят деб топилади ва қуйидаги шартилар бўлганда ЖКнинг шарҳланаётган моддасининг 1-қисми билан жавобгарликка тортилади: а) ушбу ҳаракатлар натижасида анча миқдорда зарар етказилган бўлса; б) маъмурий преюдициянинг мавжудлиги;

(Анча миқдор тушунчасини аниқлаш учун ЖК нинг 8-бўлимига қаранг). Бу ерда шунга алоҳда эътибор бериш керакки, ушбу моддада кўрсатилаган жавобгарлик белгиланган жиноят моддий таркибли ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, анча миқдордаги зарарнинг келиб чиқмаганлиги ушбу жиноят бўйича жавобгарликка тортиш имкониятини истисно этади.

  1. Жиноят субъектив томондан ҳамма вақт қасддан содир этилади, айбдор ўзи қонунга хилоф ҳаракат эканлигини англайди, жиноий оқибатларнинг келиб чиқишини хоҳлайди ва бунга онгли равишда йўл қўяди.

  2. Шарҳланаётган жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин.

  3. Айбдорнинг шарҳланаётган модданинг 2- ва 3-қисмлари бўйича жавобгарлиги ўша ҳаракатлар туфайли кўп ёки жуда кўп миқдорда зарар етказилганидан вужудга келади.

Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 30 сентябрдаги қонунига мувофиқ, 207-модданинг 3-қисми янги таҳрирда баён этилди, яъни мазкур қисм “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг кўп миқдорда Ўзбекистон Республикаси давлат ёки божхона чегаралари орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига сабаб бўлса”, деган “б” банд билан тўлдирилди.
Кўп миқдор тушунчаси ЖКнинг 8-бўлмида берилган.
XIII боб. ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР
186 - м о д д а. Сифатсиз маҳсулот чиқариш ёки сотиш
Товар бозорига сифатсиз маҳсулот чиқариш ёки уни сотиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, -
 
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса, -
уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, -
етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. 1996 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди, у товар истеъмолчилари билан боғлиқ бўлган барча ҳуқуқий масалаларни тартибга солади.
2. Жиноят объекти хўжалик соҳасидаги шахс манфаати, шунингдек фуқаро ҳаёти ёки соғлиғи ҳисобланади.
3. Объектив томондан жиноят баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлган сифатсиз маҳсулотни товар бозорига чиқариш ёки сотишда ифодаланади.
4. Маҳсулот чиқариш деганда, буюртмачи истеъмолчига қандайдир маҳсулотни бериш ёки юбориш тушунилиши лозим.
5. Реализация товарни бевосита истеъмолчиларга сотишни назарда тутади.
6. Шарҳланаётган модда бўйича жавобгарлик сифтсиз маҳсулотни товар бозорига чиқариш ёки реализация қилиш оқибатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига олиб келган ҳолатларда пайдо бўлади.
7. Агар сифатсиз маҳсулотни товар бозорига чиқариш ёхуд реализация қилишда фуқаролар соғлиғи учун мазкур моддада белгиланган оқибатлар вужудга келмаса, жиноий жавобгарлик келиб чиқмайди. Бироқ, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, товарнинг (ишнинг, хизматнинг) тузилишига, ишлаб чиқарилишига, таркибига боғлиқ бўлган ва бошқа нуқсонлари, шунингдек, истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкининг хавфсизлигини таъмин эта олмайдиган материаллар, ускуналар, асбоб-анжомлар, мосламалар ёки бошқа воситалар қўлланилиши оқибатида истеъмолчининг ҳаётига, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозим.
Товар (иш, хизмат) камчиликлари натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш ҳуқуқига ҳар қандай шахс эга, бунга бу шахс сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) билан битим муносабатларида бўлганлиги ёки бўлмаганлиги таъсир қилмайди.
Сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) билан шартнома муносабатларига киришган-киришмаганидан қатъи назар, ҳар қандай истеъмолчи товар (иш, хизмат)нинг нуқсони туфайли етказилган зарар қопланишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. Истеъмолчининг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига етказилган зарар, агар у норматив ҳужжатларда назарда тутилган товарнинг хизмат (яроқлилик) муддати мобайнида, бундай муддат белгиланмаган тақдирда эса, товар ишлаб чиқарилган (иш, хизмат қабул қилинган) пайтдан эътиборан ўн йил мобайнида юзага келган бўлса, қопланиши лозим.
Сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки фойдаланиш, сақлаш ёхуд ташишнинг белгиланган қоидалари истеъмолчи томонидан бузилиши туфайли етказилганлигини исботласа, у жавобгарликдан озод қилинади.
8. Субъектив томондан жиноят сифатсиз маҳсулотни чиқариш ёки реализация қилишга нисбатан қасддан содир этилади, оқибатлар (соғлиққа етказилган зарар, ўлимга сабаб бўлиш) келиб чиқишига нисбатан субъектнинг айби эҳтиётсизликда ифодаланади.
9. Жиноят субъекти – ўн олти ёшга тўлган, товар бозорига сифатсиз маҳсулотни чиқариш учун масъул ёки реализацияси билан шуғулланувчи шахсдир.
10. Шарҳланаётган модданинг 2-қисмида инсон ўлимига олиб келган сифатсиз маҳсулотни чиқариш ёки реализация қилиш учун жавобгарлик назарда тутилган.
11. ЖК 186-моддаси 3-қисмида:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling