Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар
Download 1.53 Mb.
|
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЖК 183-моддаси 2-қисмида
- Кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаган
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар монополистик фаолиятни белгиловчи муҳим далилларни тўлиқ ёки қисман бузиб кўрсатадиган ҳужжатдир.
Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларга, шунингдек, далилларни бузиб кўрсатмаса-да, уларни ўзида ифодаламайдиган ёки яшириб кўрсатадиган ахборотлар киради. Бунда вужудга келган ҳолатни нотўғри баҳолаш учун реал хавф туғилади. Масалан, била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни, уларнинг бир қисмини яшириб кўрсатиш монополияга қарши органга ташкилотнинг устав фондининг 5 фоизи миқдоридаги акциясини сотиб олганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга, сотиб олувчида бошқа шартномалар асосида олдиндан 32 фоиз акциялар мавжудлиги ҳақида хабар берилмаслигидир. Хўжалик субъектининг бир қисми иқтисодиётнинг маълум соҳаларида монополистлигини кўрсатувчи маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайдиган деб ҳисобланиши мумкин эмас. Хабар муайян субъектга ёки аниқ белгиланган субъектлар гуруҳига тааллуқли бўлиши керак. Масалан, муайян бозор субъекти бошқа тадбиркорларнинг бозорга киришига тўсқинлик қилаётганлиги тўғрисида хабар ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар сифатида қабул қилиниши мумкин эмас. Бундай хабарлар етарли шартлар мавжуд бўлганда, ЖК 139-моддаси ёки 192-моддаси бўйича жиноят иши қўзғатиш учун асос бўлиши мумкин. 11. Ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни хабар бериш орқали монополияга қарши қонунчиликни бузишнинг зарурий белгиси айбдор томонидан била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тақдим этилишидир. Била туриб деганда, монополияга қарши органга маълумотни хабар қилган жавобгар шахс, ишнинг объектив ҳолатларидан келиб чиқиб, ушбу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини, улар ёлғонлигини билган бўлишидир. Агар жавобгар шахс ишни объектив ҳолатлардан келиб чиқиб билмаган ёки билиши лозим бўлмаган бўлса, монополияга қарши қонунчиликни бузиш деб квалификация қилиниши мумкин эмас. 12. Била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотни монополияга қарши органга тақдим этиш, ушбу маълумот Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг ваколатли шахси томонидан олинган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган деб ҳисобланади. 13. Монополияга қарши курашувчи органга монополияга қарши қонунчиликни бузиб ахборот тақдим этмаслик ёки ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотни тақдим этиш, айбдор шундай қилмишлар учун бир йил ичида олдин ҳам маъмурий жазо олган бўлса, ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади. Айбдорни ушбу модда бўйича жавобгарликка тортиш учун маъмурий преюдиция талаб этилади (Маъмурий преюдиция тўғрисида тўлароқ маълумот учун ЖК 177-моддаси шарҳига қаранг). 14. Субъектив томондан ЖК 183-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этилиши мумкин. Шунга алоҳида эътибор бериш лозимки, била туриб ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотни тақдим этиш фақатгина тўғри қасд билан содир этилиши мумкин. Ушбу жиноятни содир этиш мақсад ва мотивлари турли хил бўлиши мумкин. Бу нафақат бозорда монополистик ҳолатни ўрнатиш, балки шахсий бойишга қаратилган қасд манфаатлари ҳам бўлиши мумкин. Бироқ қилмишни содир этиш мақсад ва мотивлари жиноятни квалификация қилишга таъсир этмайди, лекин жазо тайинлашда суд томонидан инобатга олиниши лозим. 15. Жиноятнинг субъекти Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасига тегишли маълумотларни тақдим этиш мажбурияти юклатилган ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тижорат ва нотижорат ташкилотларининг раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар, шунингдек, хўжалик субъектлари билан келишиб ёки мустақил равишда ҳаракат қила оладиган ижро ва бошқарув органларининг мансабдор шахслари субъект бўлиши мумкин. Агар монополияга қарши қонунчиликни бузиш давлат органининг мансабдор шахси томонидан содир этилган бўлса (масалан, устав фондининг 35 фоиз акциясини (улушини) сотиб олганлиги ҳақидаги маълумотни тақдим этмаслик), ишнинг мавжуд ҳолатларидан келиб чиқиб унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 183-моддаси ва 205, 207-моддалари ёки ЖК 208-моддаси бўйича квалификация қилинади. 16. ЖК 183-моддаси 2-қисмида монополияга қарши қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликни белгилаб: ¨ қонунбузарликни тўхтатиш тўғрисидаги; ¨ дастлабки ҳолатни тиклаш тўғрисидаги; ¨ шартномаларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳақидаги; ¨ ёхуд бошқа қонуний кўрсатмаларини бажариш ҳақидаги монополияга қарши курашувчи органнинг талабларини бажармаслик ёки бўйин товлашда ифодаланади. 17. ЖК 183-моддаси 2-қисмининг объектив томони монополияга қарши фаолият олиб бориш ваколати берилган органнинг талабларини ёхуд бошқа қонуний кўрсатмаларини бажаришдан бўйин товлаш ёки уларни ўз вақтида бажармаслик, худди шундай қилмиш учун маъмурий жавобгарлик қўлланилганидан сўнг содир этилиши билан тавсифланади. 18. Агар текшириш чоғида қонун ҳужжатлари бузилишлари бар-тараф этилмаганлиги ёки бартараф этиш чора-тадбирлари кўрил-маганлиги аниқланса, кўрсатма бажарилмаган ҳисобланади. Кўрсатма қуйидаги ҳолларда қисман бажарилмаган ҳисобланади: t кўрсатмага мувофиқ бартараф этилиши керак бўлган барча қонун ҳужжатлари бузилишлари бартараф этилмаганда; t кўрсатмада назарда тутилган барча хўжалик юритувчи субъектлар ва органларга нисбатан қонун ҳужжатлари бузилишлари бартараф этилмаганда. Кўрсатмалар ўз вақтида бажарилмаган деганда, кўрсатманинг унда кўрсатилган муддатни бузган ҳолда бажарилиши тушунилади[207]. 19. Кўрсатмаларни бажаришдан бош тортиш деганда, кўрсатманинг субъект томонидан бажарилмаганлиги ёки қисман бажарилмаганлиги тушунилади[208]. Кўрсатмаларни бажармаслик кўрсатмаларни бажаришдан бош тортишдан қуйидагилар билан фарқ қилади. Биринчиси, фақат эҳтиётсизлик орқасидан содир этилади, иккинчиси эса, тўғри қасд билан содир этишда ифодаланадиган ҳаракатсизликдир. Шуни таъкидлаш лозимки, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, агар қонун билан белгиланган ижро этиш муддати ўтиб кетган бўлса-да, кўрсатилган талаблардан бирортаси ҳам бажарилмаётган тақдирда кўрсатмаларни бажаришдан бош тортиш деб топиши лозим. 20. Монополияга қарши курашувчи органнинг талаблари ва бошқа қонуний кўрсатмаларини бажармаслик ёки бажаришдан бош тортиш актив шакл (кўрсатмани қабул қилмаслик, адресини ўзгартириш ва ҳоказо)да ёхуд пассив шакл (кўрсатмада кўрсатилган қонунбузарликларни бартараф этиш чораларини кўрмаслик)да ифодаланиши мумкин. Бироқ бажармаслик ва бажаришдан бош тортиш шакллари қилмишни квалификация қилишга таъсир этмайди. 21. Субъект томонидан қарор (кўрсатма)нинг муддатида бажарилмаслиги жиноятни тугалланган деб топишга олиб келади. Бу муддатга, шунингдек, субъектнинг аризаси бўйича унга берилган қўшимча муддатлар ҳам киради. 22. Монополияга қарши қонун ҳужжатларини монополияга қарши органнинг қарор (кўрсатма)ларини бажармаслик ёки бажаришдан бўйин товлаш шаклида бузиш ҳаракатлари маъмурий преюдиция мавжуд бўлганда ижтимоий хавфли ҳисобланади. 23. Субъектив томондан ЖК 183-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят ҳам қасддан (бўйин товлаш), ҳам эҳтиётсизликдан (бажармаслик) содир этилиши мумкин. Ушбу қилмишнинг мақсад ва мотивлари турлича бўлса ҳам, унинг квалификация қилинишига таъсир этмайди. 24. ЖК 183-моддаси 2-қисмининг жиноят субъекти ЖК 183-моддаси 1-қисмининг субъекти билан бир хилдир. 184 - м о д д а. Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш Фойда (даромад) ёки солиқ солинадиган бошқа объектларни қасддан яшириш, камайтириб кўрсатиш, шунингдек, давлат томонидан белгиланган солиқларни, йиғимларни, бож ёки бошқа тўловларни тўлашдан қасддан бўйин товлаш шундай қилмишлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда содир этилган бўлса,- энг кам ойлик иш ҳақининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш: а) такроран; б) кўп миқдорда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақнинг бир юз эллик бараваридан уч юз бараваргача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жуда кўп миқдорда содир этилган бўлса, - энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Қасддан яширилган, камайтириб кўрсатилган фойда (даромад) бўйича солиқлар ва бошқа тўловлар тўлиқ тўланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. 1. Солиқ ёхуд бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлашнинг ижтимоий хавфлилиги шундан иборатки, мазкур жиноят содир этилганда давлат бюджети олиши керак бўлган маблағларни олмайди, бу эса давлатнинг ҳаётнинг турли соҳаларида ўз зиммасига юклатилган вазифаларни муваффақиятли бажариш учун зарур бўлган моддий-техник имкониятларини камайтиради. Бундан ташқари, солиқ турларидан бош тортиш бошқа жиноятларни содир этиш, яширин иқтисодиёт шаклланиши учун замин яратади, бозор муносабатлари ривожланиши ва фаолиятига тўсқинлик қилади, чунки бюджет сиёсатининг барқарорлигини бузади, жамиятда ижтимоий кескинлик ва сиёсий беқарорликни вужудга келтиради. Бунинг ҳаммаси таҳлил қилинаётган қилмиш иқтисодиёт соҳасида содир этилаётган энг оғир жиноятлардан ҳисобланишини тасдиқлайди. 2. Жиноят объекти ҳар бир жисмоий ва юридик шахс томонидан қонун билан белгиланган солиқ ва бошқа тўловларни тўлашдек конституциявий бурчларни бажариш бўйича давлатнинг молиявий соҳадаги ижтимоий муносабатларидир. 3. ЖК 184-моддасида жавобгарликни назарда тутувчи жиноятнинг предмети – солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа тўловлар ҳисобланади. Бу тушунчаларнинг мазмунини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига, шунингдек, амалдаги солиқ қонунчилигида қўлланилган таърифларга мурожаат этиш лозим. Қонунчиликка мувофиқ, юқорида қайд этилган атамалар маъноси қуйида келтирилган: t солиқлар – давлат ва (ёки) маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини молиявий таъминлаш мақсадида ташкилот ва жисмоний шахслардан уларга тегишли бўлган пул маблағларини бегоналаштириш шаклида олинадиган мажбурий, индивидуал қайтариб берилмайдиган тўловлар. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида умумдавлат солиқлари ва маҳаллий солиқлар ва йиғимлар амал қилади: ¾ умумдавлат солиқларига юридик шахслар даромад (фойда) солиғи; жисмоний шахслар даромад солиғи; қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ; экология солиғи; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар киради; ¾ маҳаллий солиқлар ва йиғимларга қуйидагилар киради: мол-мулк солиғи; ер солиғи; ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи; жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ; савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан айрим турлардаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари; юридик шахсларни, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим; ¨ йиғимлар – бу маданий-маиший хизматларни кўрсатиш ёхуд ҳукуматнинг маҳаллий органлари назорати остида ўтказиладиган бошқа чора-тадбирларни, масалан, савдо ҳуқуқи учун тўлов, товарларнинг алоҳида турлари савдоси учун лицензия тўлови кабилар амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган харажатларни қисман қоплаш учун жисмоний ва юридик шахслардан олинадиган, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари томонидан ўрнатилган тўловлардир. Ўзбекистонда фақат маҳаллий йиғимлар кўзда тутилган; ¨ божлар – Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги томонидан ўрнатилган, жисмоний ва юридик шахслардан уларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда маълум ҳаракатларни қилиш ва юридик аҳамиятга эга ҳужжатларни махсус ваколатли муассасаларда (масалан, нотариал ҳаракатларни амалга оширганда, суд йўли билан баҳсларни ҳал қилганда ва ҳоказоларда) ҳужжатларни бериш учун олинадиган тўловдир. ¨ бошқа тўловлар – бу амалдаги қонунчилик билан белгиланган, турли мақсадли давлат бюджетидан ташқари жамғармаларга жисмоний ва юридик шахслар даромадларидан пул маблағларини мажбурий ўтказиш, масалан, Нафақа фонди, Йўл фонди, ижтимоий ва шахсий суғурта, мулк суғуртаси бўйича тўловлар ва ҳоказо. Бунда солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг рўйхати Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилганлигини ҳисобга олиш лозим ва шунинг учун ҳар бир алоҳида вазиятда мазкур жиноят айнан қайси индивидуал белгиланган тўловга нисбатан содир этилганлигини аниқлаш лозим. 4. Объектив томондан солиқ ёки бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаш даромад ёхуд бошқа тўловларни ёки солиқ солишнинг бошқа объектларини яшириш, камайтириб кўрсатиш, анча миқдордаги солиқлар, йиғимлар, божлар ва бошқа тўловларни тўлашдан бўйин товлаганлик учун маъмурий чоралар кўрилгандан сўнг анча миқдорда содир этилиши билан тавсифланади. 5. Фойда (даромад) – мазкур модда маъносида – жами даромад билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ белгиланадиган чегирмалар ўртасидаги фарқ ҳисобланади. Download 1.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling