Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича асосий талаблар


Download 1.53 Mb.
bet128/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ердан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича асосий талаблар қуйидагилардан иборат:
¨ ҳудудни оқилона ташкил этиш;
¨ тупроқ унумдорлигини, шунингдек, ернинг бошқа хоссаларини тиклаш ва ошириш;
¨ ерни сув ва шамол эррозиясидан, селдан, сув босишдан, захланишдан, қайта шўр босишдан, қақраб қолишдан, заранглашишдан, ишлаб чиқариш чиқиндилари, кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлосланишдан, хароб қиладиган бошқа жараёнлардан ҳимоя қилиш;
¨ қишлоқ хўжалик ерларини бута ва дов-дарахтлар, ёввойи ўтлар босиб кетишидан ва ерларнинг моддий-техникавий ҳолатини ёмонлаштирувчи бошқа жараёнлардан ҳимоя қилиш;
¨ ҳосилдан қолган қишлоқ хўжалик ерларидаги тупроқ унумдорлигини бошқа усуллар билан қайта тиклашнинг иложи бўлмаса, бу ерларни консервация қилиш;
¨ бузилган ерларни қайтадан экинзорга айлантириш, уларнинг унумдорлигини ва бошқа фойдали хоссаларини ошириш;
¨ ерни бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни амалга ошириш чоғида тупроқнинг унумдор қатламини сидириб олиш, ундан фойдаланиш ва уни сақлаб қолиш[236];
Ер қаъридан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:
¨ ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш тўла-тўкис бўлишини ва ундан комплекс фойдаланилишини таъминлаш;
¨ фойдали қазилмаларнинг ўзбошимчалик билан кавлаб олинишига ва улар жойлашган майдонларда иморат қурилишига йўл қўймаслик;
¨ фойдали қазилмалар захираларининг давлат ҳисоби юритилишини амалга ошириш;
¨ фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ва геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш;
¨ ер қаъридан асосий фойдали қазилма ва у билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар ҳамда қўшилиб чиқадиган фойдали компонентларнинг иқтисодий жиҳатдан рентабелли захиралари мумкин қадар тўлиқ чиқариб олинишини таъминлаш;
¨ фойдали қазилма конларини сув босишдан, сув чиқиб кетиб тўлиб қолишдан, ёнғиндан ҳамда фойдали қазилмалар сифатини ва конларнинг саноат кўламидаги аҳамиятини пасайтирувчи ёки уларни ишга солишни мураккаблаштирувчи бошқа омиллардан муҳофаза қилиш;
¨ ер қаърида консервация қилиб қўйиладиган фойдали қазилмалар захираларининг, ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни олиб боришда кон қазишмалари, қудуқлар ва ер ости иншоотларининг сақланишини таъминлаш;
¨ углеводородлар ва уларни қайта ишлаш асосида ҳосил қилинган маҳсулотларни, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлашда, чиқиндиларни сақлаш ва кўмишда, оқава сувларни чиқариб ташлашда ер қаъри ифлосланишининг олдини олиш;
¨ фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини тугатиш ва консервация қилишни белгиланган тартибда ўтказиш[237].
2. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти ер ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг белгиланган тартиби ҳисобланади.
3. Жиноят предмети – ер участкаларининг турли кўриниши, унга эгалик қилиш хусусияти ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, инсон томонидан ўзлаштирилган, ўзлаштирилаётган, ўзлаштирилмаган ер, шунингдек: қишлоқ хўжалигига мўлжалланган, аҳоли пунктларининг, саноат, транспорт, алоқа, энергетика, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган, табиатни муҳофаза қилиш табиатни қўриқлаш, соғломлаштириш, рекреация, тарихий-маданий мақсадларга мўлжалланган, ўрмон ва сув фондлари ҳамда захира ерларидир.
4. Ер қаъри – ер қобиғининг тупроқ қатламидан қуйида жойлашган, тупроқ қатлами бўлмаганда эса ер юзасидан ёки сув объектлари тубидан қуйида жойлашган, геологик жиҳатдан ўрганиш ва ўзлаштириш мумкин бўлган чуқурликкача ястанган қисми[238].
5. Ер, ер ости бойликларидан фойдаланишдаги муҳофаза қилиш қоидалари ер, кончилик ва экология қонунчилиги билан тартибга солинади. Улар норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ифодаланиб, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган қишлоқ хўжалиги, кончилик корхоналари ва ер ости иншоотларидан фойдаланиш, уларни лойиҳалаш, жойлаштириш, қурилиш, ишга тушириш асослари, шартлари, тартиби ва бошқа талабларни ўрнатувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади. Ушбу қоидаларни ер ва ер остидан фойдаланиш жараёнида ижро этиш мажбурийдир.
6. Жиноятнинг объектив томонини қуйидагилар ташкил қилади:
¨ ер ва ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишдан иборат ҳаракат (ҳаракатсизлик);
¨ оғир оқибатлар келиб чиқиши кўринишидаги ижтимоий хавфли оқибат;
¨ улар ўртасидаги сабабий боғланиш.
7. Ер ва ер ости бойликларидан фойдаланиш шартлари ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишдан иборат ҳаракатлар тупроқнинг ифлосланиши, ахлат босиши, шўрланиши, захланиши, қақраб кетиши, қайта зангланишида, эррозияда, тупроқнинг унумдор қатлами бузилиши, яроқсиз ҳолатга келишида, тупроқнинг бактериологик, паразитар ва юқумли касалликлар билан касалланишида, ер сифатини, унумдорлигини пасайтирувчи ернинг сув босиши, сувга тўлиши, ёнғинларда ҳамда ишлаб чиқариш чиқиндиларини жойлаштириш, оқава сувларини чиқариб ташлашда, фойдали қазилмаларни кавлаб оладиган корхона ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини консервация ва йўқ қилиш тартибини бузишда, ичимлик ва саноат сувлари билан таъминлаш учун ер ости сувлари тўпланадиган жойларда саноат чиқиндилари тўпланишида ифодаланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling