Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Download 1.53 Mb.
bet131/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Ҳаракатсизлик шахснинг ўсимлик касалликларига ва зараркунандаларига қарши кураш тадбирлари кўрсатмаларини бажармаслигида намоён бўлади: агротехник чораларни кўрмаслик, ўсимлик касалликларига қарши кураш чораларини ёки ўсимлик касалликларини қўзғатувчилар билан заҳарланган муайян участка жойлашуви бўйича, заҳарланган уруғликларни йўқ қилиш бўйича чораларни кўрмаслик ва ҳоказолар.
5. Ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари ёки энг ёмон бегона ўтларни ва ўсимлик дунёси зараркунандаларини йўқотиш учун белгиланган қоидаларни бузиб қўллаш натижасида одамлар ва ҳайвонларнинг заҳарли кимёвий моддалар билан заҳарланиши, ўсимлик касалликларининг ёки зараркунандаларнинг оммавий равишда тарқалиши натижасида токларнинг ёки мевали дарахтларнинг кесиб ташланиши, сара уруғ фондининг зарар топиши, картошка экинининг катта майдонларда барбод бўлиши ҳам шарҳланаётган жиноятнинг оғир оқибатлари қаторига киради.
6. Оғир оқибатларнинг бошланиши вақтидан жиноят тугалланган ҳисобланади жиноятнинг қай даражада оғирлиги суд томонидан белгиланади.
Агар тегишли қоидаларни бузиш оғир оқибатларга олиб келмаса, қилмиш маъмурий ҳуқуқбузарликни вужудга келтиради.
7. Ўсимлик касалликлари ва зараркунандалари билан курашиш талабларини бузишнинг субъектив томони: эгри қасд бўлиб – шахс ўз қилмишларининг қонунга хилофлигини англайди, ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини кўра олади ва онгли равишда йўл қўяди ёки бунга бефарқ муносабатда бўлади, ёхуд эҳтиётсизликдан – шахс бундай жиноятнинг оғир оқибатлари келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўра олади ва бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига ассосиз ишониб, онгли равишда эҳтиёт чораларни кўрмайди ёки ўз ҳаракатларининг бундай оқибатларини кўриши лозим ва мумкин бўлган вазиятда, уларни олдиндан кўра олмайди.
8. Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда, агрономлар, бригадирлар ва шу каби мутахассислар шарҳланаётган жиноятнинг субъекти бўладилар. Ўсимлик касалликлари ёки зараркунандаларига қарши кураш талабларини ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда бузган мансабдор шахслар мансабдорлик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилишлари керак.
200 - м о д д а. Ветеринария ёки зоотехника
қоидаларини бузиш
Ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш ҳайвон ёки паррандалар эпидемияси (эпизоотия) тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Ветеринария соҳасидаги норматив-ҳуқуқий мазмундаги ҳужжатлар ҳайвонлар ва паррандаларнинг юқумли эпизоотияси ва эпидемик касалликларнинг олдини олишни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини қўшни мамлакатлардан ташиб келтириладиган ҳайвон ва паррандаларнинг юқумли касалликларидан муҳофаза қилишни таъминлайдиган эпизоотикликка қарши ветеринария-санитария ва даволаш тадбирларини ўтказишга оид кўрсатма ва талабларни назарда тутади.
2. Ушбу нормани қўллаш соҳаси – аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, биринчи навбатда, чорвачилик, паррандачилик ва истеъмол маҳсулотларини муҳофаза қилиш, шунингдек, чет давлатлардан олиб кириладиган ҳамда мамлакат ичкарисида шаклланган манбалардан тарқаладиган турли юқумли касалликлардан атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаолият.
Ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш ҳайвон ёхуд паррандалар маҳсулдорлигининг камайиши, одамларнинг бруцеллез, салмонеллез, Сибирь яллиғланиши (куйдиргиси), ўлат ва бошқа шу каби юқумли касалликлар билан касаллиниши хавфини туғдиради.
3. Жиноятнинг объекти чорвачилик соҳасидаги экологик ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш мақсадида белгиланган ветеринария ва зоотехник қоидаларни тартибга солувчи ҳамда экологик хавфсизлик, инсонлар ҳаёти ва соғлиғи, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлардир.
4. Ветеринария қоидалари ва талаблари 1993 йил 3 сентябрдаги “Ветеренария тўғрисида”ги Қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан, турли вазирликлар ва идораларнинг кўп сонли идоравий йўриқномалари орқали, шунингдек, ҳайвонларни, уларнинг озуқасини чорвачилик маҳсулотларини ва ҳоказоларни олиб кириш, олиб чиқиш ҳамда уларнинг транзит ташиш қоидаларини белгиловчи халқаро келишувларда белгиланади.
Ветеринария қоидалари ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш ва даволашга оид давлат, жамоат, хўжалик ва ижтимоий тадбирлар мажмуи бўлиб, ишлаб чиқариш ва аҳолини яхши сифатли чорва маҳсулотлари билан таъминлаш, одамларнинг ҳайвонлар оғрийдиган касалликка чалинишининг олдини олиш, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза этишнинг ветеринария-санитария муаммоларини ҳал қилишни ўз ичига олади.
5. Ветеринария (шу жумладан, зоотехника) қодалари ҳайвонларнинг (уй ҳайвонларининг ҳам, ёввойи ҳайвонлар муҳитидан белгиланган тартибда ажратилган ҳайвонларнинг ҳам) эпизотиялари, юқумли ва юқумли бўлмаган оммавий касалликларига қарши курашиш мақсадида белгиланган, шунингдек, ветеринария-санитария, даволаш, ветеринария-профилактика тадбирларини ўтказиш қоидалари, карантин қоидалари, касаллик ўчоғларини йўқ қилиш тартиби ҳисобланади. 
Ветеринария соҳасидаги норматив-ҳуқуқий мазмундаги ҳужжатлар ҳайвонлар ва паррандаларнинг юқумли эпизоотик ва эпидемик касалликларга чалинишининг олдини олишни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини қўшни мамлакатлардан ташиб келтириладиган ҳайвон ва паррандаларнинг юқумли касалликларидан муҳофаза қилишни таъминлайдиган эпизоотияларга қарши, ветеринария-санитария ва даволаш тадбирларини ўтказишга оид кўрсатма ва талабларни назарда тутади.
6. Объектив томондан ҳайвон ёки паррандалар эпидемияси (эпизоотия) тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетишига ёки бошқача оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ветеринария қоидаларини бузиш ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлик билан содир этилиши мумкин (масалан, профилактик тадбирлар ўтказиш бўйича белгиланган талабларга риоя қилмаслик, юқумли касалликларга чалинган ҳайвонлар ва уларнинг маҳсулотларини, чорвадан олинган хом ашёни сотиш, касал молни сўйишдан бўйин товлаш ва ҳоказолар шулар жумласидандир).
7. Ветеринария ва зоотехника қоидаларини ҳаракат кўринишида бузиш субъектнинг уй жониворларини боқиш, ташиш, улардан фойдаланиш билан боғлиқ қонунда тақиқланган тартиб-қоидалар ва муолажалар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига касал жониворлар ёки юқумли касалликлар тарқалган номақбул ҳудудлардан жониворлар сотиб олиш ҳамда олиб келиш ва ҳоказолар, шу билан бирга зоотехник нуқтаи назардан ярамайдиган, жониворлар касалланиши ва касаллик тарқалишига сабаб бўлган ем ҳамда озуқалар ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ ҳаракатларни содир этишдан иборат.
8. Ветеринария ва зоотехника қоидаларини ҳаракатсизлик кўринишида бузиш олдини олиш (профилактика) мақсадидаги эмлашни амалга оширмаслик, карантин муддатларига риоя қилмаслик, жониворларнинг касалликка учрагани тўғрисида ветеринария назорати идораларига хабар бермаслик, жониворлар юқумли касалликлари ўчоғларини йўқотиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширмаслик ва ҳоказолардан иборат. Қора мол сўйиш ҳам ветеринария қоидаларига риоя қилмаган ҳолда амалга оширилиши мумкин, масалан, қора молни дастлабки назоратдан ўтказишдан бош тортиш ёки ундан бўйин товлаш, сўйишда санитария (тозалик) меъёрларига риоя қилмаслик ва ҳоказолар. Ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмаслик чарм-кўн, мўйна ҳамда жониворлардан олинадиган бошқа хом ашёни қайта ишлаш ва ундан фойдаланишда ҳам рўй бериши мумкин. Бироқ гўшт ёки чорвачилик ҳамда паррандачиликнинг бошқа маҳсулотларини (сут, юнг, тухум ва ҳоказоларни) қоидаларга риоя қилмай сотилиши эҳтиётсизлик туфайли ҳаёт ва соғлиққа қарши ёки истеъмолчини алдаб содир этилган жиноят таркибини ҳосил қилиши мумкин.
9. Ҳайвонлар ёки паррандалар орасида эпидемик касалликлар (эпизоотия) тарқалиши, шунингдек, шу каби бошқа оғир оқибатлар мазкур жиноятнинг оқибатлари ҳисобланади.
10. Эпизоотия тез тарқаладиган ва ҳайвонларнинг кенг кўламда қирилиб кетишига олиб келадиган, уй ҳайвонлари ва паррандаларнинг оммавий юқумли касалланиши ҳисобланади (масалан, туман ҳудудида ҳайвон ва паррандаларнинг оқсим ёки ўлат касаллигига чалиниши).
11. Ҳайвон ёки паррандаларнинг оммавий қирилиб кетиши деганда, ҳайвонлар тўдаси, уюри, паррандалар тўла ёки қисман қирилиб кетиши назарда тутилади.
12. Бошқа оғир оқибатлар ҳайвон ёки паррандаларнинг айрим ҳолатларда қирилиб кетиши (кўплаб ҳайвонларнинг касалликка чалинмаган ёки эпизоотик ҳолати юз бермаган)да, одамлар ва ҳайвонлар учун умумий бўлган касалликка ақалли бир кишининг чалинишида, ҳайвонлар ва паррандалар маҳсулдорлиги пасайишида, чорва маҳсулотлари ва хом ашёси таннархи ошишида, касалликни тугатишга ва олдини олишга оид харажатлар ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин.
13. Жиноят шарҳланаётган модда диспозициясида кўрсатилган оқибатлардан бири келиб чиққан пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади.
14. Субъектив томондан ветеринария қоидаларини бузиш эгри қасддан ҳам, ўзига ўзи ишониш ёки бепарволик шаклидаги эҳтиётсизлик билан ҳам содир этилиши мумкин.
Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлади. Мансабдор шахслар ҳам – чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари, ветеринария-санитария назорати раҳбарлари, шунингдек, алоҳида фуқаролар ҳам (чорва ва парранда эгалари, карантин кордон ўрнатилган ҳудуддаги чекловларни бузиб ўтувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари ва бошқалар) ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш субъекти бўлиши мумкин.
201 - м о д д а. Зарарли кимёвий моддалар билан
муомалада бўлиш қоидаларини бузиш
Хўжалик фаолиятида ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, минерал ўғит, ўсиш биостимулятори ёки бошқа кимёвий дориларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёхуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар одам ўлишига сабаб бўлса, -
уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Ушбу нормани ишлаб чиқишда қонун чиқарувчи экологик жиҳатдан хавфли бўлган кимёвий ва биологик воситалар, модда, препаратларни сақлаш, ташиш ва фойдаланиш каби жараёнларда экологик талабларнинг бузилишидан келиб чиқадиган оммавий хавфни инобатга олган.
Кимёвий моддалар, препаратлар, ҳимоя воситалари (агар улар ўта зарарли бўлса) атроф муҳит учун хавфлидир, шунинг учун улардан фойдаланишда уларни сақлаш, ташиш, ишлаб чиқариш, фойдаланиш қоидаларига қатъий риоя қилиш лозим.
2. Жиноят объекти инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни, фаровон табиий муҳитни таъминлашни ўз ичига олувчи экологик хавфсизлик муҳофазаси манфаатлари ҳисобланади.
3. Кимёвий ва биологик моддалар, минерал ўғитлар ва препаратлар жиноят предмети бўлиши мумкин.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling