Кимёвий моддаларга (шу жумладан ўсимликларнинг кимёвий ҳимоя воситалар, кимёвий препаратларга) атроф муҳит, инсон ҳаёти ёки соғлиғи учун хавфли бўлган, инсонларнинг турли фаолият соҳаларида ишлатиладиган ҳамда зарарли ва заҳарли хусусиятларга эга бўлган моддалар киради.
Минерал ўғитлар, ўсимликларнинг ўсиш биостимуляторлари қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида ёки ёрдамчи, ўсимликларни нотижорат мақсадларда етиштиришда қўлланадиган махсус моддалардан ташкил топади. Улар хавфли кимёвий ва биологик моддалар қаторига киради.Ушбу моддада кўрсатиб ўтилмаган ва минерал ўғит, ўсимликларнинг ўсиш биостимуляторлари ҳисобланмайдиган моддалардан фойдаланиш (уларни сақлаш ва ташиш) хўжалик ва бошқа мақсадлардан келиб чиққан оқибатлардан қатъи назар уларни қўлланишни истисно қилмайди.
4. Объектив томондан жиноят ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, минерал ўғит, ўсиш биостимулятори ёки бошқа кимёвий дориларни:
t ишлаб чиқариш;
t сақлаш;
t ташиш;
t улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёхуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишида ифодаланади.
Ушбу модда диспозицияси бланкетли бўлиб, қонуннинг ҳар бир алоҳида бузилган ҳолларида зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлишнинг қайси қоидаси бузилганлигини аниқлаш зарур бўлади.
5. Кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш қоидаларини бузишга оид ҳаракатлар ушбу қоидаларнинг бузилиши, технология жараёни ёки технология жараёнлари мажмуи хавфсизлиги талабларига риоя қилмаслик, ё ишлаб чиқариш тусидаги бошқа ҳаракатлардан иборат бўлиши мумкин.
Ишлаб чиқариш қоидаларининг бузилиши технология жараёнининг номақбул тарзда ташкил этилиши, яъни ваколатли шахс(лар) томонидан уни бошлаш, технология танлаш, кимёвий моддалар ишлаб чиқариш хавфсизлигини таъминлайдиган бошқа чора-тадбирларни амалга оширишга оид ноқонуний, бевақт ҳамда бошқа ноўрин кўрсатмалар берилиши, шунингдек, бевосита технология амалиётлари тизимини амалга оширишнинг бузилиши ҳамда уни назорат қилиш бажарилмаслигидан иборат бўлиши мумкин.
6. Кимёвий моддалар билан ишлаш (сақлаш, ташиш ва ҳоказо) қоидаларининг бузилишига оид ҳаракатлар уларни белгиланган стандарт ва хавфсизлик қоидаларига мувофиқ талаб даражасида сақлаш, силжитиш ва ташишни таъминлаш талабларига риоя қилмаслик, шунингдек, кимёвий моддаларни бошқа мақсадда ёки уларни қўллаш шартларига риоя қилмаган ҳолда фойдаланиш кабилардан иборат бўлади.
7. Сақлаш деганда, ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситаларини, минерал ўғитларни, ўсиш биостимуляторлари ёки бошқа кимёвий дориларни муайян жойда асраш тушунилади.
Кўрсатилган дориларни сақлаш учун мўлжалланмаган жойларда, очиқ жойда, тўкилган ҳолда сақлаш юқорида айтилган қоидаларни бузиш ҳисобланади.
Ташиш деганда, кўрсатилган дориларни ҳар қандай усулда бир жойдан иккинчи жойга олиб юриш назарда тутилади. Ташиш қоидаларини бузиш, масалан, кўрсатилган дориларни махсус мослаштирилмаган транспортда, махсус таралар мавжуд бўлмаган транспортда ташишда ва ҳоказоларда ифодаланади.
8. Фойдаланиш деганда, препаратларнинг мақсадга мувофиқ қўлланилиши тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |