Одамлар ҳалок бўлиши деганда, кема экипажи аъзоларидан ва кемада бўлган икки ёки ундан ортиқ шахснинг ҳалок бўлиши тушунилади.
Бошқа оғир оқибатларга икки ёки ундан ортиқ экипаж аъзосига, пассажирга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказилиши, ҳарбий иншоотнинг бузилиши ва бошқалар киради.
Жиноят модда диспозициясидаги оқибатлардан бирортаси келиб чиққан пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
5. Суд ва тергов органлари ҳар бир ҳолатда содир қилинган ҳаракат билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлашлари шарт, акс ҳолда қилмишда ушбу жиноятнинг таркиби мавжуд бўлмайди[464].
6. Субъектив томондан кемани бошқариш қоидаларини бузиш қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этилиши мумкин. Бироқ келиб чиққан оқибатларга нисбатан субъектнинг айби ҳар доим эҳтиётсизликда ифодаланади. Акс ҳолда айбдорни Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан жавобгарликка тортиш масаласи (давлатга хоинлик қилиш, мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш ва ҳоказолар бўйича) қўйилиши мумкин.
7. Жиноят субъекти кема командири, командир ёрдамчиси, штурман, кема бошқаруви ҳамда манёвр қилиш вазифаси юклатилган соқчи офицер бўлиши мумкин.
XXIV боб. ҲАРБИЙ МАНСАБДОРЛИК
ЖИНОЯТЛАРИ
301 - м о д д а. Ҳокимиятни суиистеъмол қилиш,
ҳокимият ваколатидан ташқарига
чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги
Бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиши, шунингдек, ҳокимият ҳаракатсизлиги Қуролли Кучларнинг манфаатларига, ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, -
уч йилгача хизмат бўйича чеклаш ёки олти ойгача қамоқ ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиб, содир этилган бўлса, -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмишлар:
а) одам ўлишига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу моддада назарда тутилган қилмишлар жанговар вазиятда содир этилган бўлса, -
ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
1. Жиноятнинг объекти ҳарбий бошлиқлар ва мансабдор шахсларнинг амалга оширадиган мансаб ваколатининг ўрнатилган тартиби, ҳарбий бошқарув органларининг мўътадил фаолияти ва нуфузи, одамлар ҳаёти ва соғлиғи ҳисобланади.
2. Объектив томондан жиноят:
t бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши;
t ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан чиқиш;
t ҳокимият ҳаракатсизлиги Қуролли Кучларнинг манфаатларига, ҳарбий хизматчи ёки бошқа фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказиш орқали содир қилинади.
3. Ҳокимиятни ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан ҳарбий хизмат манфаатларига зарар келтириб қасддан фойдаланиши ҳисобланади. Бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахснинг ўз ҳокимият ёки хизмат мавқеини суиистеъмол қилиши мансабдор шахс томонидан содир этилганда, ҳаракат ўз ваколатларини бузиш билан ифодаланиши мумкин, лекин жавобгарнинг унга юклатилган у ёки бу ҳуқуқ ва мажбуриятлари бузилиши билан боғлиқ бўлмайди. Фақат ҳар қандай ҳолатда улар бу шахс ўзи эгаллаб турган хизмат ҳолатидан фойдаланиб содир этиши мумкин бўлган ҳаракат бўлиши керак ва ўз таркибига кўра хизмат вазифасига зид бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |