Махсус қисм б и р и н ч и б ў л и м шахсга қарши жиноятлар I боб. ҲАётга қарши жиноятлар 97 м о д д а. Қасддан одам ўлдириш


Хизмат манфаатларига хилоф равишда содир этилган ҳаракатни


Download 1.53 Mb.
bet272/277
Sana13.11.2023
Hajmi1.53 Mb.
#1771718
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   277
Bog'liq
jinoyat kodeksiga sharx maxsus qism qo`l bola

Хизмат манфаатларига хилоф равишда содир этилган ҳаракатни хизмат зарурияти билан боғлиқ бўлмаган, хизмат ваколати ва мансаб мавқеини бузиб, қонун талабларига, ҳарбий уставларга, командирлар буйруқларига қарши ҳаракат деб топиш мумкин. Бунда қоидабузарликда мансабдор шахс томонидан унинг хизмат ваколати доирасига кирувчи вазифаларнинг бузилиши, ўзига юклатилган ҳуқуқларнинг суиистеъмол қилиниши, ўз хизмат доирасидан ва қонун талабларидан четга чиқиши мақсадга мувофиқлик ёки хизмат зарурияти деб оқланмаслиги керак.
4. Ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш, ҳокимиятни суиистеъмол қилишдан фарқли равишда, бошлиқ ёки бошқа мансабдор шахс қасддан ўз ҳуқуқлари ва хизмат ваколати доирасидан яққол четга чиқадиган ҳолатда содир этилади. Хизмат ваколатига кўра ушбу ишни муайян ҳолат юз бергандагина содир этиш ҳуқуқига эга бўлган, муайян ҳолатда содир этиши ўринсиз бўлган, ёки бундай ҳаракатни юқори турувчи махсус ваколатга эга бўлган шахс содир этиши мумкин бўлган ҳаракатнинг мансабдор шахс томонидан содир этилиши ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш сифатида квалификация қилинади.
5. Шахснинг хизмат ёки ҳокимият доирасидан четга чиқиш жиноятини содир этишда айбдорлиги масаласини ҳал этишда ҳар доим унинг хизмат ваколати доирасини аниқ белгилаб олиш керак. Ҳарбий мансабдор шахсларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари қонунлар, низомлар, йўриқномалар, қўмондонлик буйруқлари билан аниқ белгилаб қўйилган. Бунда шуни алоҳида эътиборга олиш керакки, мансабдор шахс томонидан қуролнинг қўлланиши ёки бошқа жисмоний куч ишлатилиши, агар бу ҳаракатлар ўз хизмат вазифасини бажариши билан боғлиқ бўлса ва мансаб ваколати доирасидан четга чиқса, ҳокимият ёки хизмат ваколати доирасидан четга чиқиш деб квалификация қилиниши мумкин. Жабрланувчи айбдорга бўйсунганда ёки айбдор ҳокимият вакили бўлганлиги учун унга боғлиқ бўлса, белгиланган ваколатлар ўринли ҳисобланади. Акс ҳолда жавобгарлик Жиноят кодексининг шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддаси бўйича келиб чиқиши мумкин.
6. Ҳокимият ҳаракатсизлиги – бу бошлиқнинг ҳарбий хизмат мажбуриятларига кўра бажариши лозим бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслигидир.
Ҳарбий уставлар ҳар бир бошлиқ ўзига юклатилган ҳокимиятдан ҳарбий хизмат манфаатларида, ишониб топширилган қисмда ҳарбий тайёргарликни оширишда, тартиб ва интизомни сақлашда тўлиқ фойдаланишини талаб қилади. Жамият учун келиб чиққан хавфли вазиятларда бошлиқнинг жиноий ҳаракатсизлиги ёки амалга ошириши лозим бўлган чора-тадбирларни кўрмаслиги ҳарбий хизматга катта зарар келтириши мумкин.
Агар қисм командири ўзининг қўл остидагилари ҳарбий ўқ-дориларни ташиш пайтида талон-торож қилаётганини ва бошқа шахсларга сотаётганини кўрса ва бунга чора кўрмаса, унда командир жиноий ҳаракатсизлик учун жавобгарликка тортилиши лозим.
Бошлиқ томонидан ўз қўл остидагиларнинг хизмат доирасидан четга чиқишига нисбатан чора кўрмаслиги ҳам ҳокимият ҳаракатсизлиги деб квалификация қилинади.
Ҳокимият ҳаракатсизлиги – қасддан содир этиладиган хатти-ҳаракат бўлиб, у айнан шу билан хизматга совуққонлик билан қарашдан фарқ қилади. Ҳокимият ҳаракатсизлиги ҳокимият ваколатини суиистеъмол қилишдан шуниси билан фарқ қиладики, бу жиноят бошлиқ фақат ҳокимият ваколати доирасида ва фақат хизмат вазифасига кўра қилиши шарт бўлган ҳаракатни содир этмаслиги шаклида бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар бир ҳолда бажарилмай қолган ҳаракатларни содир этиш мазкур мансабдор шахснинг ваколатига кириш-кирмаслиги ва бунинг учун унда етарли имконият бўлган-бўлмаганлиги аниқланиши зарур.
7. Қуролли Кучлар манфаатларига зарар етган тақдирда ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг ва фуқароларнинг қонун билан ҳимоя қилинадиган ҳуқуқ ва манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етганда жиноят тугалланган ҳисобланади. Объектив томоннинг зарурий белгиси келиб чиққан оқибат билан суиистеьмол қилиш, хизмат доирасидан четга чиқиш ёки ҳокимият ҳаракатсизлиги ўртасидаги сабабий боғланиш ҳисобланади.

Download 1.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   269   270   271   272   273   274   275   276   277




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling