Махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети
Download 0.75 Mb. Pdf ko'rish
|
РОССИЯ ТАРИХИ. МАЪРУЗАЛАР МАТНИ. АНДИЖОН, 2008
2-масала.
XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия империясининг тузилиши давом этди (асосан ўрта Осиѐнинг қўшиб олиниши щисобига). 1897 йилга келиб ащолининг сони 128 млн кишини ташкил этсада, шу билан бирга шащарликларнинг сони щам ўсиб борди. Асрнинг ощирида улар ащолинниг 13 фоизини ташкил этган. Иқтисодий ва ижтимоий тузилшнинг ўзига хос щусусиятларига назар солсак. Россиянинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши дещқонлар ислощатининг шарт- шароитлари ва амалга оширилишини бориши билан белгиланарди. 1861 йилдан капитализм хукмрон ишлаб чиқариши сифатида таркиб топа бошлади. Россия капитализмнинг ривожланиши умумий қонуниятларидан ташқари яна ўзига хос щусусиятлари щам мавжуд эди. Бу эса иқтисодиѐт ва ижтимоий-сиѐсий сощада анъанавий тузилишлар: ерга помешчик ер эгалгининг сақланиб қолиши; жамиятнинг табақаларга бўлиниши ва уларнинг хуқуқий қтенгсизлиги; дещқон жамоаси; помешчикларнинг манфаатларини щимоя қилувчи ва щарбий-полиция аппаратига таянувчи Мутлоқ подшо щукуматинниг мавжудлиги билан изощланар эди. Россия жамияти, айниқса дещқонлар ва помешиклар, капиталистик муносабатларга бўш тайѐрланган эди. Кўпчилик ащолининг соддалиги билан подшога ишониши ва патриархал-жамоа менталитети мамлкат иқтисодиѐтидаги туб ўзгаришларни фаол идрок этилишига щалал беради. Иқтисодиѐт учун кўпукладлик характерли эди: йирик капиталистик хўжалиги билан патриархал дехқон хўжалиги щамда ярим феодал помешик хўжалигини ѐнма- ѐнлиги мавжуд эди. Иқтисодиѐтнинг асосий сощаларида кескин диспропорциялар (тенгсизлик) юзага келди: саноатнинг муддатли ўсиши қишлоқ хўжалигидаги турғунликнниг аста-секин бартараф этилиши билан ѐнма-ѐн борди. Капитални дастлабки жамгариш жараѐни чўзилиб кетди. Бу эса Россия иқтисодиѐтга чет эл инвестицияларини кенг кириб келиши учун йўлни очиб берди. XIX иккинчи ярмида капитализмни тез сурьатларда тараққий этишига қарамасдан Россияни модернизацияси анча узоқ муддатга чузилди ва уша вақтдаги илгор капиталистик мамлакатларга нисбатан қувиб етувчи характерини сақлаб қолди. Қишлоқ хужалиги масаласига келсак, Россия иқтисодиѐтида аграр сектор хукмрон мавқени эгаллаган. Айнан шу сохада капиталистик муносабатларнинг эволюцияси ута секин сурьатларда борди. 280 млн. десятина ернинг 102 млн. ни хусусий мулк қулида эди. Ернинг катта (77%) ва сифати жихатдан энг яхши қисми помешчикларга тегишли булган. Шунинг учун аграр секторни буржуазия эволютциясини асосий курсаткичи помешик хужалигининг ахволи булган. Рефермадан кейнги даврда уни уч хили юзага келди: фойдаланиладиган, капиталистик ва аралаш хиллари булган. Фойдаланиладиган тизим помешикнинг ерига дехқоннинг уз инвентари (яьни иш қуроллари) билан ишлов беришидан иборат булган. Бу эса кам ерли ва маблагсиз дехқонларни помешикдан ижара (аренда) га олинган ер учун асоратга тушишини англатарди. Бу эксплуатациянинг ярим крепастниклик шакли булиб, унга ута паст мехнат унимдорлиги характерли эди. Фойдаланишга бериш тизими айниқса Марказнинг қора ерли худудларида ва илгари боршина устунлик қилган Волга бўйида кенг тарқалган эди. Капиталистик тизим, помешикни узини инвентари (мещнат қуроллари) билан уни ерларига ишлов берадиган дещқон-ботракларнинг эркин ѐлланма мещнатини қулланишини назарда тутарди. Айнан шу хужаликларда қишлоқ хужалиги техникаси кенг равишда жорий қилинган, ишлаб чиқариш тузилиши такомиллаштирилди ва унинг мащсулдорлиги янада тез суръатларда усиб борди. Хўжаликнинг бу тури Болтиқ буйи, Украина ва ғарбий Белорусия учсун характерли эди. Эркин ѐлланма мехнат ва фойдаланиш қўлланиладиган аралаш тизим, сўл қирғоқ Укараинаси, Шарқий Белорусия ва баъзи /арбий рус губернияларида тарқалган эди. XIX асрнинг 70-йиллари охирига келиб хўжалик юритишнинг капиталистик тизими аста секин фойдаланишга ер бериш тизимини сиқиб сиқара бошлади. Ўз хўжалагини янги изга ўтказа олмаган помешиклар аста-секин хонавайролн бўлганлар ва ўз ер-мулкларини соганлар. Мамлакатда ерни қайта тақисмлаш жараѐни борди, чунки уни бир қисмини буржуазия сотиб олган. Дещқон хўжалиги помешик хўжалигига нисбатан янада секинлик билан капиалистик муносабатларга мослашиб борди, бу биринчи навбатда кам ерга эга бўлганлари учун келиб чиққан. Дещқон жамоалари қўлида 139 млн. десятина ер бўлиб. 60-йилларида щар бир эркак жинсига жон бошига 5 десятина, XIX аср ощирига келиб 2,5 десятинага қисқарган эди. Бундан ташқари , дещқонлар солиқлар ва юқори сотиб олиш тўловлари билан эзилган бўлиб, бу эса хўжаликни ривожлантириш учун зарур бўлган пул маблағларни етишмаслигига олиб келди. Вақти-вақтида жамоа ичида ерларни қайта тақсимлаш, дещқонларнинг ѐппасига хат-саводсизлиги щам дещқон хўжалиги ривожига тўсқинлик қиларди. Download 0.75 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling