Махсус таълим вазирлиги андижон давлат университети


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/12
Sana11.03.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1259446
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
РОССИЯ ТАРИХИ. МАЪРУЗАЛАР МАТНИ. АНДИЖОН, 2008

 
 
 
10-мавзу: ХХ-асрнинг бошларида иқтисодий-сиѐсий ахвол(2 соат) 
Режа: 
1. Россиянинг иқтисодий ривожланиши. 
2. Ички сиѐсий вазият ва жамоатчилик щаракати. 
 
Таянч тушунчалар
Ислохотдан кейинги даврдаги иқтисодий ривожланиш натижасида (XIX асрнинг 
90-йиллардаги саноатдаги юксалиш) Россия капитализми тизими шаклланди. Бу холат 
тадбиркорликни 
ва 
сармоя, 
маблағларини 
ўсишида, 
ишлаб 
чиқаришни 
такомиллаштирилишида, уни техник жихатдан қайта жихозланишда, халқ хўжалигининг 
барча сохаларида ѐлланма ишчи кучини сонини кўпайишида акс этди. Бошқа 
капиталистик мамлакатлар билан бир вақтда Россияда индустриялаштириш билан бир 
пайтда тўғри келган иккинчи техник революция(ишлаб чиқариш воситаларини ишлаб 
чиқаришни жадаллаштириш, электр токини ва замонавий фаннинг бошқа ютуқларидан 
кенг фойдаланиш) келиб чиқди. Россия қолоқ аграр мамлакатдан ХХ-аср бошларида 
аграр-индустриал давлатга айланди. 
Саноати масулоти хажми жихатидан у йирик давлатлар бешлигига 
(Англия,Франция,АқШ ва Германия) кирди ва жащон хўжалик тизимига янада чуққурроқ 
кириб борди.
XIX – ХХ асрлар арафасида капитализм янги, монополистик босқичига кирди. 
қудратли ишлаб чиқариш ва молиявий бирлашмалари(саноат монополиялари ва молиявий 


иттифоқлар) ташкил топди. Аста-секин саноат ва молия капиталини бирлаштириш бўлиб 
ўтиб, саноат-молия гурухлари юзага келди. Улар иқтисодиѐтда хукмрон мавқени эгаллаб 
ишлаб чиқариш ва саноат хажмини тартибга солишган, нархларни белгилашган, дунѐни 
таъсир доирасига бўлганлар. Уларнинг манфаатларига борган сари капиталистик 
давлатларнинг ички ва ташқи сиѐсати бўйсунган. Монополистик капитализм тизими 
ўзгариб ва янги тарихий жараѐнларга мослашиб, бутун ХХ-аср давомида сақланиб қолган. 
Монополистик капитализмни юзага келиш жараѐни Россия учн хам характерли 
бўлган. У Россиянинг иқтисодий, ижтимоий ва сиѐсий хаѐига дахлдор бўлган. Умумий 
қонуниятларнинг намоѐн бўлиши билан бир қаторда, Россияда монополистик 
капитализмниг ўзига хос хусусиятлари хам бўлган. Бу эса бир қатор омиллар билан 
белгиланади. Биринчидан , тарихий омил-Россия Европадаги кўпгина мамлкатлардан 
кейинроқ капитализмга ўтди. Иккинчидан иқтисодий-географик омил, турлича табиий 
шароитлари бўлган бепаѐн худуд ва уни бир текисда ўзлаштирилмаганлиги. Учинчидан, 
ижтимоий сиѐсий омил-подшо якка хокимлигини, помешчик ер эгалигини табақавий 
тенгсизликни, кенг халқ оммасини сиѐсий хуқуқсизлигини, миллий зулмни сақланиб 
қолганлиги. Империядаги кўп сонли халқларнинг иқтисодий ва ижтимоий-маданий 
ащволини турлича даражадалиги хам Россия монополистик капитализмини ўзига 
хослигини белгилаган. 
Иқтисодиѐтнинг хусусиятида асосийси замонавий капиталистик саноат ва банк-
молия тизими Россия иқтисодида, ўзида ярим крепосниклик мулкчилик шакллари ва 
хўжалик методларини сақлаб қолган қолоқ аграр сектори билан бирга қўшиб олиб 
борилган. қишлоқни капиталистик эволюцияси саноат тараққиѐтини тез суръатларда 
ўсишига етиб юлгурмади. Бу эса хўжаликни сохалари бўйича капитализмни нотекис 
ривожланишига олиб келди. 5 та район: Шимолий-ғарбий, Марказий-Саноат, Урал, 
Жанубий ва Кавказорти(Боку)да йирик корхоналарнинг марказлашиши сақланиб қолди. 
Россияда – давлат монополистик капитализми тизими шаклланди.
Саноат: Россия учун бошқа капиталистик мамлакатлар сингари иқтисодий 
ривожланишни нотекислиги характерли эди. XIX асрнинг 90-йилларидаги саноат 
кўтарилишидан сўнг ХХ-асрнинг бошларида жахон кризиси(танглиги) юз берди. 1900-
1903 йилладаги кризис(танглик) махсулотларнинг асосий турларига нархларни туиб 
кетгани, ишлаб чиқаришни кескин қисқаришида, оммавий ишсизликда акс этди. 
Шундай шароитларда монополлашиш жараѐни кучайди, кертеллар юзага келишида 
давом эди. 
Бу бирлашмаларнинг қатнашчилари ишлаб чиқаришни хажми, махсулотни сотиш 
ва ишчи кучини ѐллаш шартлари тўғрисида келишилган, аммо шу билан бирга илаб 
чиқариш коммерция фаолиятида мустақиллигини сақлаб қолиган. 1901 йилда Путилов, 
Брянск ва бошқа паровоз қуруш заводлари ―Продпаровоз‖га бирладилар. 
Монополияларнинг шакллари – синдикатлар юзага келди. Бу бирлашмалар буюртмаларни 
олишни, хом ашѐни харид қилишни тартибга солишган. Махсулотларни келиилган 
нархларда марказлашган холда сотилиши амалга ошириган Ишлаб чиқариш сохасида 
синдикатга кирган корхоналар ўз мустақиллигини сақлаб қолишган. 1902 йилда 
металлургия саноатида ―Продметал‖ ва ―Трудопродажа‖ синдикатлари вужудга келди. 
1904 йилда Европа мамлакаларида саноат ўсиши бошланди, Россияда эса фарқли ўлароқ 
1904-1908 йилларда хам ўси суръати пасайиши давом этди. Бунга 1904-1905 йиллардаги 
рус-япон урушига улкан харажатлар сарфланганлиги ва 1905-1907 йиллардаги революция 
ишлаб чиқаришни саноатда қисқаришига ва қишлоқ хўжалигини хонавайрон бўлишига 
олиб келгани сабаб бўлди.. 
1909-1913 йилларда Россияда янги саноат ўсиши бўлиб ўтди. Халқаро вазият 
кескинлашиб хукумат буюртмалари (харбий эхтиѐжлар учун) кўпайди, бу эса саноатни 
кўтарилиига имкон берди. Бу йилларда монополлашиш жараѐни чуқурлашди. ―Проволка‖, 
―Электропровод‖ сингари янги синдикатлар ташкил топди. Юқори турдаги монополиялар 


– трестлар ва концернлар ташкил топди. Булар хом ашѐни казиб олиш, тайѐр махсулотни 
ишлаб чиқариш ва сотишни тартибга солган.
Саноатни тез суръатларда ривожланиига қарамай аграр сектор мамлакат 
иқтисодида олдинги ўринни эгаллаб қолверди. қишлоқ хўжалигидаги капиталистик 
муносабатлар саноатдагига кўра анча секин юзага келди. Бунга помешчик ер егалиги ва 
дещқонларни кам ерлилиги, агроьехник қолоқлик ва қишлоқдаги жамоа муносабатларини 
сақланиб қолганлиги сабаб қилиб кўрсатиш мумкин. 
Шу қаторда саноат марказларини ва ахар ахолисини ўсиши, транспорт тармоғини 
ривожланиши, Россияни жахон хўжалик тизимига жалб қилиниши, хам ички, хам ташқи 
бозорда қишлоқ хўжалиги махсулотларига эхтиѐжини ортишига имкон берди. 
ХХ аср бошларида Россияда ер эгалигини ва ердан фойдаланишни турли шакллари 
мавжуд эди. Хусусий ер эгалигида ҳамон помешчик латифундияларининг хажми катта 
эди, уларда Россиянинг сотиладиган буғдойнинг ярми етиштириларди. Бу ер мулкларда 
амалга оширилган қайта қуришлар, ѐлланма меҳнатни қўлланиши, агротехник даражани 
ошиши хўжаликда маҳсулдорликни ошишига олиб келди.
Мамлакадаги ер фондининг ярми деҳқонларга тегишли бўлган, Россиянинг Европа 
қисмидаги деҳқонлар ер майдони етишмаслигидан муаммоларга дуч келардилар. Айрим 
деҳқон хўжаликлари интенсив йўл бўйича ривожланган. Бу кўпдалали алмашлаб экиш 
тизимини қўланишида, биринчи қишлоқ хўжалик машиналаридан(жнейка) фойдаланишда 
ва аграр ислохотдан кейин кредит, сотиб олиш ва сотиш кооперацияларини ташкил 
этилишида кўринди. Шу билан бирга рус қишлоғи асосан қолоқлигича қолаверди. 
Агротехник янгиликлар ўта секинлик билан борган. Ерга ишлов бериш усуллари,
одатдагидек, эскича қолди. Хосилдорлик ўта паст эди. 
Об-ҳаво табиий шароитлари ҳамон қишлоқ хўжалигини холатини белгиларди. ХХ 
аср бошидаги ҳосилсизлик рус қишлоғида оммавий очарчиликка олиб келди. Аксинча, 
1909-1910 йиллардаги ҳосилдорлик деҳқон хўжаликларини ва мамлакатни бутун 
иқтисодини жонланишига имкон берди. 1916 йилга келиб деҳқонлар қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотини 53 % ни берганлар. 
1906-1910 йиллардаги аграр ислоҳотдан сўнг капиталистик муносабатларни 
қишлоқ хўжалигига кириб бориши ижобий ўзгаришларга олиб келди. 1900 йилдан 1913 
йилгача қишлоқ хўжалиги маҳсулотини умумий хажми 3 бараварга кўпайди.
Буғдой етиштириш бўйича Россия дунѐда 1-ўринда турган. Техник ўсимликларни 
етиштириш ўсиб борди, бу кўпроқ Ўрта Осиѐ ва Кавказортида пахтачиликни 
ривожланиши ҳисобига амалга оширилди. Йирик шохли хайвонлар сони 2,5 баравар 
бошга кўпайди. Аграр сектор Россия иқтисодини даромадли соҳасига айланди.
Монополистик капитализм шароитларида Россиянинг молиявий тизими банк 
капиталининг давлат ва хусусий шакллари билан белгиланган. Иккита яэни эмиссия ва 
кредит каби марказий функцияларни бажарган давлат банки асосий ўринни эгаллаган. У 
банк монополияларини қўллаб-қувватлаган, саноат ва савдони давлат кредитлаши билан 
шуғулланди. 
Россияда йирик акционерлик банклари томонидан маблағни тўплаш ва 
марказлаштириш амалга оширилди. Булар иқтисодни барча сохаларига кириб бориб 
мамлакатни ижтимоий-сиѐсий хаѐтига кучли таъсир кўрсатган. 
Монополистик капитазмни вужудга келиши ички савдода сезиларли силжишларга 
олиб келди. Бунда йирик саноат бирлашмалари ва коммерция банклари катта рол ўйнай 
бошладилар. Улар саноат ва қишлоқ хўжалиги махсулотларини улгуржи савдосини 
ўзларига бўсундирганлар. 
Россиянинг ташқи савдоси тўхтовсиз ўсиб борди. Унга Германия, Англия ва 
Франция олдинги ўринда бўлишган. Россия хом ашѐ ва қишлоқ хўжалик махсулотларини 
четга чиқарган(асосан буғдой-647,6 млн пуд чиқарилган). Импортга кўпроқ саноат 
махсулотлари машиналар, асбоб-усканалар, кимѐвий ўғитлар келтириш олдинги ўринни 
эгаллаган. 


Транспорт тизими ХХ аср боларида сезиларли ўзгариларга учрамади. Темир йўл 
транспортида юк ва йўловчиларни ички ташишлар олдинги ўринни эгаллакган. Россия 
рельс йўллари билан таъминлаш бўйича ғарбий Европа мамлакатлари ва АқШдан анча 
орқада қолаѐтган эди. XIX асрнинг 80 йилларида Ўрта Осиѐда темир йўл қурилиши 
(Красноводскдан 
Самарқандгача) 
ва 
1891-1905 
йилларда 
Буюк 
Сибирь 
магистралини(Челяьинскдан Владивостоккача) курилии бу транспорт муаммосини хал 
этишда мухим қадам бўлган. 
Хамон сув йўллари мухим рол ўйнаган. Россиянинг дарѐ флоти ўзининг сони 
жихатидан бошқа мамлакатларни флотияларидан устун эди ва яхши жихозланганди. 
Денгиз савдо флоти оз сонли блиб, россия юкларини асосий қисми чет кемаларида 
ташиларди. 
Тош териб ѐтқизилган(шоссе) йўллар нисбатан секинлик билан кўпайиб борди. 
Асосан аравалар юрадиган катта йўл (тракт)лар ва қишлоқ йўллари мамлакати бўлиб 
қолаверди. Автомобил бу пайтда обрўли табақалар учун хашамат буюм хисобланарди.
Умуман олганда ХХ асрнинг боши Россия тарихи учун индустриялаш ва 
монополиялаш жараѐнларининг бир пайтда кечгани характерлидир. 
2-масала: 
ХХ асрнинг бошларида Россия империяси худудини вужудга келиши тугалланиб. 
У 22,2млн кв. Кмни такил этган. У катталиги жихатидан дунѐда Бритяния империясидан 
кейин 2-чи ўринни эгаллади. Ахолиси XIX –аср охиридан уч бараварга кўпайди ва 1913 
йилга келиб 150 турли миллатлардан иборат бўлган 160 млн.кишини ташкил этирди. 
Ижтимоий тузумнинг хусусияларига назар солиб, унда эски ва белгиларни 
қўшилиб кетганлини кўрамиз. Бутун қонун чиқарувчи ва ижро этувчи хокимият подшо 
қўлида жамланиб, у якка ўзи РОссияни бошқариб асосан дворяндарга таянган. 
Мамлакатни бошқаришни маъмурий полиция тизимин хукмронлик қиларди. Айрим 
ижтимоий гурухлар – дворянлар, рухонийлар, казакларни – имтиѐзли холати сакланиб 
колган. Демократик эркинликлар йук булиб, 1905 йилга кадар сиѐсий партиялар ва касаба 
уюшмаларнинг фаолияти такикланган. 
Иктисодда ва мамлакатдаги сиѐсий кучларни дойлашувида юзага келган, 
узгаришлар туфайли ижтимоий тузилишда янги белгилар вужудга келди. Модернизация, 
капиталистик жамиятни асосий гурухларни – буржуазия ва пролетариятни юзага келишни 
тезлаштирди. 1906 йилда вакиллик органи Давлат думаси ташкил этилди, натижада 
Россиянинг давлат тузуми парламент монархиясига ухшади. 
Ижтимоий тузилишда асосий имтиѐзли тоифа хисобланган дворянлар ахолини 1,4 
фоизини ташкил этган. Уларни купрок мамлакатдаги сиѐсий хаѐтни белгилашарди, 
марказий ва махалий бошкарув органларида мухим лавозимларни эгаллашган, катта ер 
фондига эгалик килишган ва кишлок хужалигида сезиларли рол уйнаганлар. Бирок 
капитализимни ривожланиши таъсири остида дворянлик хонавайрон булган, ѐки 
буржуазлашиб буржуазия билан сиѐсий хамкорликка тайѐр булган. 
Мамлакат ахолисини 0,5 фоизини ташкил этган рухонийлар яна бир имтиѐзли 
табака эди. Черков: 2 млн. десятина ер, уйлар, касалхоналар, босмохоналарга, яъни 
анчагина мулкка эга эди. 
Мамлакат ахолисини 2,5 фоизини ташкил этган казаклар – харбий хизмат килувчи 
харбий тоифа булиб, давлат чегараларини куриклашган ва подшо хокимиятини ижтимоий 
таянчи хисобланган. Хизматдан буш пайтлардан казаклар хар бир эркак жон бошига 30 
десятинадан ерга ишлов беришган. Улар бепул тиббий хизмат ва таълимдан 
фойдаланишган.
Россия жамиятини ижтимоий тузилишида куп сонли амалдор (хизматчи)ларга 
алохида рол тегишли булган. Давлат хаѐтида узининг мулкий холати буйича улар бир хил 
мавкеада булганлар. 
Буржуазия мамлакат иктисодиѐтида аста секин етакчи кучга айланиб борди. Йирик 
ва урта буржуазиянинг умумий сони (1,5 млн.) унча куп булмаган. Подшо помещик 


Россияни сиѐсий тизимида буржуазия сезиларли рол уйнамаган. Улар ягона сиѐсий 
талабларни ишлаб чикмаганлар. Йирик буржуазия подшо хокимиятини кулласа урта, 
буржуазия, мутадил туб узгаришлар лойихаларини илгари сурушган. 
Дехконлар ахолини энг куп сонли (77 фоизи) табакаси булган. Улар асосий солик 
туловчилиар ва хаммадан кура хукуксиз табака эди. Кишлок хужаликни капиталистик 
эволюцияси таъсири остида дехконларни ижтимоий табакаланиши тезлашди: уларни 3 
фоизи кишлок буржуазиясига (уларни кулаклар деб аташган) айланишди, 15 фоизига 
якини эса узига тук, бадавлат дехконларга айланишди. Шунга карамай барча дехконлар 
помещик ер эгалигига карши курашишган. 
Индустриализациялашни тез усиш натижасида купайган пролетариат 1913 йилда 
ахолини ахолини 19 фоизини ташкил этган. Пролетариат, турли табакаларни 
кашшоклашган катламларидан келиб чикканлар хисобига вужудга келган. Ишчиларни 
мехнат ва турмуш шароити гарбий Европадагига караганда анча фарк килган ва ута огир 
булган: энг кам иш хаки (21 – 37 рубл), энг узок давом этадигон иш куни (11-14 соат), 
ямон яшаш шароити эди. Ишчиларни иктисодий манфаатларини амалда хеч ким химоя 
килмган, 1906 йилгача касаба уюшмалари булмаган. 
ХХ-аср бошидаги ижтимоий-сиѐсий танглик масаласида шуни такидлаш лозимки, 
император Николай-II (1894-1917) тахтга 26 ѐшда утирди. У ажоиб тарбия ва таълим олди, 
учта чет тилида гаплаша олган, бирок кенг давлат дунѐкарашига эга булмаган ва улкан 
мамлакатни унинг тарихидаги тинчлик даврида бошкаришга етарлича тайѐр эмас эди. 
Унга, онаси бева императрица Мария Фѐдоровна, хотини императрица Алексадра 
Фѐдоровна, консерваторларни идеологи К.П.Победоносцев, унинг хукумронлигининг 
охирида эса – Г.Е.Распутинлар катта таъсир курсатишган. Буларнинг барчаси факат унинг 
оиласи учунгина эмас, балки бутун Россия учун халокатли окибатларга олиб келди. 
Хукумат олдида мавжуд тузумни репресив усуллар ѐки уни модернизациялаш 
оркали саклаб колиш вазифаси турарди. Олий хукумат доираларида бу муаммони хал 
этишда бирлик, ягона фикр йук эди. Баъзилар (молия вазири С.Ю.Витте, ички ишлар 
вазири П.Д.Святополк-Мирский ва бошкалар), Россиянинг давлат тузилишини 
ривожланаѐтган индустриал жамият эхтиѐжлари билан мос келтириш учун иктисодий, 
сиѐсий ва ижтимоий ислохатлар утказишни зарур деб хиоблаганлар. Бошкалар (Синод 
обер прокурори К.П.Победоносцев, министрлар кенгашининг раиси И.Н.Дуронов, ички 
ишлар вазирлари Д.С.Сипягин ва В.К.Плеве), мамлакатни иктисодий хаѐтида амалга 
оширилган узгаришларни тан олишмади, революционерлар ва оппозициячилардан уч 
олишни талаб килишди, жамоатчилик онгига гоявий тайзикни кучайтиришга интилишди. 
Ишчилар харакатида 1900-1904 йилларда 1000 га якин иш ташлаш (стачка)лар кайд 
этилган. Уларда 43- мингдан ортик пролетарлар иштирок этишди. Москва, Петербург, 
Донбасс, Баку, Урал каби йирик саноат районларини барчаси иш ташлаш (забастовкалар) 
билан камраб олинган. Улар факатгина мехнат ва турмуш шароитини яхшилаш хакидаги 
иктисодий талабларнигина эмас, балки подшо хокимиятини йукотиш ва демократик 
эркинликларни киритишлик каби, сиѐси талабларни илгари сурушган. Ишчилар сиѐсий 
намоишлар ва умумий иш ташлашлар каби курашни янги шакилларидан фойдалана 
бошлаганлар. 
Подшо хукуматини ички сиѐсатидаги асосий масаласи ишчиларга муносабат булиб 
колди. Хукумат учта усул билан масалани хал этишга харакат килди. Биринчиси – 
репрессиялар. Иш ташлашларда иштирок этгани учун ишчилар жиноий жавобгарликка 
тортилишлари, камокка олинишлари, йирик саноат шахарларида яшашлиги такикланиб 
узга юртга бадарга килиниши мумкин эди. Бирок бу усул самарасиз чикди, бунинг устига 
корхоналар янада купрок касбий тайѐргарликка эга ишчиларга эхтиѐж сезиларди. 
Иккинчи усул – хукумат, XIX-асарнинг 80-йилларида белгиланган корхона эгалари 
ва ишчиларни муносабатларини тартибга солишни давом эттирди, 1897 йилда иш кунини 
11,5 соатга кискартириш хакида конун кабул килинди. Корхона эгалари томонидан 
конунларни бузилмаслигини кузатиш лозим булган фабрика инспекциясининг, юз бериши 


мумкин булган иш ташлашларни олдини олиш буйича хукуклари кенгайтирилди. 1901 
йилда, ишлаб чикаришда мехнат кобилиятини йукотган, давлат корхоналари ишчиларни 
учун нафака жорий этилди. 1903 йилда фабрика эгалари томонидан иш пайтида 
жарохатланган ишчиларга компенсация туланиши хакидаги конун кабул килинди. 
Учинчи усул, полиция назорати остидаги очик фаолият курсатадиган ишчи 
ташкилотларини тузилиши булди. Бундан кузланган максад, пролетариатни хукуматга 
карши чикишларидан чалгитиш эди. 1900-1904 йилларда дехконларнинг галаѐнлари 
Россиянинг европа кисмидаги 42 та губернияларда 600 мартача якин булиб утди. Аммо бу 
йилларда дехконлар подшога карши чикмадилар. Улар помещик ерларини булиб 
берилишини, соликлар ва мажбуриятларни кискартирилишини талаб килдилар. Хукумат 
дехконлар галаѐнларини оммавий жазо харакатлари оркали бостиришган. 1903-1904 
йилларда, айрим дехконларга жамоа ерларидан чикиб, давлат ерларига кучиб утишларига 
имкон берган бир катор конунлар кабул килинган, амо бу кисман йул беришлар аграр-
дехкон масаласини хал этмаган. 
Демократик интелегенция (зиѐлилар) харакатида олимлар, врачлар ва 
бошкаларнинг очик жамиятлари билан бир каторда студентлар хам анча фаол иштирок 
этганлар. Моддий ва хукукий холатни огирлиги, хукуматнинг олий таълим сохасидаги 
антидемократик сиѐсати-буларнинг барчаси олий укув юртлари негизида норозиликни 
усиши учун негиз яратди. ХХ-аср бошларида радикал студентларнинг бир кисми очик 
сиѐсий курашга утиб, узининг ишчилар синфи билан хамкорлигини билдирди. 1901 йил 
бахоридаги Москвадаги студетлар ва ишчилар намоишйиши хукуматни, студентларни 
тартибсизликларда катнашгани учун аскарликка бериш конунини куллашдан воз 
кечишига олиб келди. 
Интелегенция (зиѐлилар)нинг вакиллари, ХIХ аср охири ХХ-аср бошларида 
вужудга келган, социал-демократлар ва эссерлар радикал сиѐсий партияларининг 
ижтимоий негизи булиб колди. 
ХIХ-асрнинг 90-йилларини урталарида Петербург, Москва ва бошка шахарларда 
социал-демократик партияларнинг дастлабкиси «Ишчилар синфини озод килиш учун 
кураш иттифоклари» вужудга келди. Уларни иш ташлаган ишчилар билан урнатган 
алокалари полиция томонидан тугатилди. 1898 йилдаги съезда Россия социал-демократик 
ишчи партиясини тузиш харакати муваффакиятсиз чикди. Дастур ѐки устав (низом) кабул 
килинмади, съезд делегатлари камокка олинди. 
Янги сиѐсий ташкилотни тузиш харакати Г.В.Плеханов, Ю.О.Цедербаум 
(Л.Мартов), В.И.Ульянов (Ленин) ва бошкалар томонидан амалга оширилади. 1900 йилда 
улар чет элда нолегал «искра» газетасини нашр эта бошладилар. Улар таркок тугарак ва 
ташкилотларни бирлаштирдилар. 1903 йилда Лондонда – булиб утган съездда дастур ва 
низом кабул килиниб, Россия социал-демократик ишчи партияси тузилди (РСДРП). 
Дастурда революцияни 2 боскичи кузда тутилган: 1-чиси буржуа-демократик 
талабларни амалга ошириш, 2-чиси социалистик революцияни амалга ошириш ва 
пролетариат диктатурасини урнатишдан иборат булган. 1902 йилда социалист-
революционерлар (эсерлар) партияси ташкил топди. Улар кураш тактикаси этиб - терорни 
танлашди. 
Земства ва шахар думалари, либерал оппозицияни юзага келиши марказига 
айланди. Либерал харакат иштирокчилари уз дастурларида мутадил сиѐсий узгаришларни 
(конституциявий монархия ва демократик эркинликлар) кузда тутганлар. 
1905-1907 йиллардаги булиб утган революцияни сабабларини негизи Россиянинг 
иктисодий ва ижтимоий-сиѐсий тузумида эди. 
1900-1903 йиллардаги иктисодий танглик туфайли мехнаткашларни моддий 
ахолини ѐмонлашуви ва 1904-1905 йиллардаги рус-япон урушда подшо хукуматини 
шармадали маглубияти, революцияни бошланишини тезлатган катализатор булди. 
Революцияни вазифаси – подшони агдариш, демократик тузумини урнатишлик 
учун таъсис мажлисини чакириш; тоифавий тенгсизликни тугатиш; суз, йигилишлар, 


партиялар ва бирлашмалар эркинлигини киритиш; помещик ер эгалигини тугатиш ва 
дехконларга ерларни таксимлаб бериш; иш кунини давомийлигини 8 соатгача 
кискартириш; ишчиларни иш ташлашлар утказиш ва касаба ующмалари тузиш хукукини 
эътироф этиш, Россия халкларини тенглигига эришишдан иборат эди. 
Бу вазифаларни амалга оширишда ахолининг кенг табакалари манфатдор булган. 
Революция (инкилоб)да ишчилар ва дехконлар, солдатлар ва матрослар, урта ва майда 
буржуазиянинг катта кисми, зиѐлилар ва хизматчилар катнашганлар. Шунинг учун 
максади ва катнашчиларни таркиби жихатдан революция умумхалк булиб, буржуа-
демократик характерга эга булган. 
Революция 2,5 йил (1905 йил 9-январдан 1907 йил 3-июнгача) давом этган. 
Биринчи боскичи 1905 йил 9-январдан сентябрнинг охиригача – бошланиши ва 
ривожланиши даври хисобланади. Иккинчи боскичи – 1905 йилнинг октябр-декабри 
революцияни энг юксалган давридаги асосий вокеа бутунроссия умумий октябр сиѐсий 
иш ташлаши ва натижада 17 октябр манифестини эълон килиниши булди. Учинчи боскич 
– 1906 йил январидан 1907 йил 3-июнга кадар революцияни пасайиши ва чекиниши даври 
булди. 
1906 йил апрель-июнида биринчи Давлат Думаси фаолият курсатиб, Дума 
Россияни демократлаштириш дастурини таклиф этди, унда асосан дехконлар масаласи 
булди.Иккинчи Давлат Думаси 1907 йил февраль-июнь ойларида фаолият курсатган. 
Революциянинг ахамияти хакида гап кетганда шуни такидлаш мумкинки, асосий 
окибат олий хокимиятни Россиянинг ижтимоий-сиѐсий тизимида узгаришлар утказишга 
боришга мажбур булганлигида эди, Россия фукароларининг ижтимоий-сиѐсий ахволи 
узгарди: демократик узгаришлар киритилди, цензура такикланди, касаба уюшмалар 
тузишга рухсат этилди. Ишчиларнинг моддий ахволи яхшиланди, бир катор сохаларда 
(саноатдаги) иш хаки ошди ва иш куни давомийлиги 9-10 соатгача кискарди. Дехконларни 
ерларни сотиб олиш туловларини бекор килинишига эришдилар. 
Дехконларни кучиб юришлари (утишлари) эркинлиги кенгайтирилди ва земство 
бошликларининг хукулари чекланди. Жамоаларни емирган ва дехконларнинг ер эгалари 
сифатидаги хукуларини мустахкамлаган аграр ислохат бошланиб, бу эса келгусида 
кишлок хужалигида капиталистик эволюцияга олиб келди. 
Революцияни тугаши Россияда вактинчалик ички сиѐсий баркарорликни 
урнатилишига олиб келди.
3-июн сиѐсий тизими (1907-1914). 
Революциядан кейин Россияда, давлатининг сиѐсий ташкилотини янги тизими 
юзага келиб «3-июнь монархияси» номини олди. 
Хукуматнинг ички сиѐсатини, бу даврдаги революциядан кейинги объектив 
шароитлар белгилаган. Бир томондан бу хукуматга карши харакатни бостириш булса, 
бошка томондан олий хокимиятни ижтимоий таянчини кенгайтириш учун ислохатлар 
утказиш зарурлигидан гувохлик берувчи революция сабоклари билан хисоблашмаслик 
мумкин эмас эди. 
Махаллий хокимиятлар хар кандай ташкилот ва муассасаларни биноларини тинтув 
килиш ва уларни камокка олиш хукукини олишди. Турмалар тулиб тошган. Улим жазоси 
ва катил этишлар кундалик холатга айланди. Дехконлар, студентлар, демократик 
зиѐлиларни куплаб ташкилотлари тормор этилди, касаба уюшмаларни бир кисми ѐпиб 
куйилди, катор демократик газета ва журналларни такикланди. 
III-Давлат Думаси 1907 йил ноябиридан 1912 йил июнига кадар фаолият курсатди. 
Хукумат олдида илгаридек уч масала: ишчи, миллий ва аграр масалалар турарди. Дума 
беш йил давомида турта конун лойихаси, яъни иш кунини давомийлиги, ишчилар учун 
сугурталар ва нафакалар масаласини мухокама килди. 1912 йилда кабул килинган бахсиз 
ходисалар ва касаллик буйича давлат сугуртаси тугрисидаги конун ишчиларни факат 15% 
тегишли булиб бу хукуматни ишчилар хакида кайгураѐтганини номигагина курсатган.


Миллий сиѐсат «Россия руслар учун» шиѐри остида олиб борилиб, руслаштириш 
тадбирлари кучайтирилди. Булар махкам аѐкка турган миллий буржуазия томонидан 
кувватланмади.
Столипин аграр ислохати. Ички сиѐсатда марказий ўринни аграр масала эгаллаган. 
Деҳконларнинг кураши, хукуматни, сотиб олиш тўловларини 1906 йилда яримини, 1907 
йилдан эса тўла бекор қилинишига мажбур этди. Аммо, бу етарли эмасди. Деҳконлар ер 
талаб қилишган. Хукумат жамоавий фойдаланишдан воз кечиш ғоясига қайтишга ва 
хусусий деҳқон ер эгалигига ўтишга мажбур бўлди. 
Ислоҳат бир неча усулда амалга оширилди: 1906-йил 9-ноябрдаги фармон деҳқонга 
жамоадан чиқишига рухсат этган бўлса, 1910 йил 14-июндаги қонун эса жамоадан 
чиқишни мажбурий қилиб қўйди. Хукумат деҳқонларни Урал ортига кўчирилишини 
рағбатлантирди. Кўчиб борувчиларга янги жойда ўрнашиб олиш учун қарз берилган. 
Қишлоқ хўжалик машиналарининг давлат омборлари барпо этилди, агроном маслаҳатлари 
билан таъминланган, тиббий ва ветеринар ѐрдам кўрсатилган. Ислоҳатнинг асл мақсади, 
помешик ер эгалигини сақлаб қолиш ва бир вақтнинг ўзида қишлоқ хўжалигини буржуа 
эволюциясини жадаллаштириш эди. Ислоҳат мамлакат иқтисодини юксалишига имкон 
берди. Аҳолининг харид қилиш имконияти ошди буғдойни четга чиқариш билан боғлиқ 
валюта тушумлари кўпайди. Ислоҳат ижтимоий қатламларга бўлинишни тезлаштирди – 
қишлоқ буржуазияси ва пролетарияси вужудга келди. 1911 йил сентябрда П.А.Столыпин 
терористик акт оқибатида халок бўлди. 
1912 йил охирида IV-Давлат Думасига сайловлар булиб утди. Унинг партиявий 
таркиби узгармасдан колди. Ўнг-октябристлар ва октябрист-кадетлар икки асосий 
купчиликни ташкил этишган. Янги либерал прогрессив партияси вужудга келди. Унга 
йирик буржуазиянинг ва йиллари бошчилик килишган. Улар уз дастурларида 
конститутциявий монархия тузими, Думани хукукларини кенгайтириш ва унинг олдида 
вазирларни жавобгарлигини кучайтиришни вазифа килиб куйишган. 



Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling