Махсус таълим вазирлиги гулистон давлат университети


Уз фаолиятини узи тахлил этиш


Download 80.78 Kb.
bet5/10
Sana05.05.2023
Hajmi80.78 Kb.
#1426900
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Уз фаолиятини узи тахлил этиш. Бу жараён уч хил шаклда амалга ошади. Аввало биринчидан хар бир укитувчи уз дарсини узи тахлил эта олиши лозим. Чунки касбий уз-узини тарбиялашнинг дидактик мохияти айнан укитувчини уз фаолиятига узи кай даражада бахо бера олишида куринади. Укитувчи белгиланган вакт меъёрига асосланган холда юкорида куриб утилган барча тахлил турларини узи куриб чикиши лозим. Шу асосида узининг ютуги, камчилиги хамда дарс самарадорлигига эриша олдиган илмий-методик йул- йурикларни излаб топган укитувчида касб махорати изчил ривожланиб боради.

Иккинчидан, укитувчи бошкаларнинг дарсини кузатиб, киёсий хулосалар чикариш оркали уз дарсини узи тахлил этиши мумкин.
Учинчидан, укитувчининг дарси бошка укитувчилар, мутахассислар томонидан кузатилиб, тегишли тахлиллар асосида чикарилган хулоса ва таклифларга мувофик кейинги дарсларини илмий-методик талаблар даражасида такомиллаштириб бориш максадида уз дарсини узи тахлил килиши киради.
Куриб утилган учала холат хам бир-бирини уйсун равишда мунтазам тулдириб бориши илмий-амалий самарадорликка эришиш кафолатини беради.

  1. Якуний тахлил ёки хулосалар ва тавсиялар кисмида укитувчи узининг мутахассис сифатидаги хулосаси (дарс жараёнига куйган бахоси), дарс олдига куйилган максад ечими, таклиф халда тавсиялари баён этилади. Дарс тугагач, уни тахлил этиш жараёнида, аввало, дарс утган мутахассис гапиргани маъкул. Сунг дарс кузатувида иштирок этганлар гапиради. Дарс тахлилини кимдир, яъни мактаб директори, укув ишлари буйича директор уринбосари ёки методик бирлашма рахбари (агар улардан бири дарсда катнашган булса), кафедра мудири ёки тажрибали укитувчи бошкаргани маъкул.

Педагогик одоб, узаро хурмат ва бир-бирини тушунган холда дарс кузатувида иштирок этганлар юкорида тавсия этилган технологик ёндашув асосида уз фикрларини ошкора билдирганлари максадга мувофик хисобланади. Хар кандай тажрибали, билимдон, узок йиллик педагогик фаолиятда самарали ишлаб келаётган мутахассисда хам айрим камчиликлар кузга ташланиб колади. Укитувчининг ёши, тажрибасини хурмат килиб, уни айтиб утмаслик, укитувчининг кейинги утадиган дарсларини самарали булишига кисман булса- да, тускинлик килиши мумкин.
Чикарилган якуний хулосалар, таклиф ва тавсияларга мувофик укитувчининг иш тажрибасини умумаштириш ва оммалаштириш етук хамда ракобатбардош укитувчи кадрлар тайёрлашда мухим урин тутади. Бугунги кунда видеофилъм, рисола ва электрон дарслик ва кулланма куринишида инновацион тажрибаларни оммалаштириш талабага тезда ва кулай йуллар билан етказиб беришнинг фаол шакли хисобланади. Шундай тартибда кафедра ёки мактаб фондини илмий-методик ва инновацион жихатдан бойитиб бориш бугунги кун талаби хисобланади.
Куп йиллик иш тажрибалар ва олиб бораётган илмий-методик кузатишларимиз яна шу нарсани такозо этадики, мабода укитувчининг дарсига кириш лозим деб топилса, айникса, ташкаридан келган шахслар (ота- оналар,педагог-олимлар,соха мутахассислари, жамоатчилик ва юкори ташкилот вакиллари)ни дарсга киритишдан бурун касб этикаси ва маданияти нуктаи назаридан кайси синфга ва нечанчи соатда кайси дарс булишига кура, предмет укитувчиси огохлантирилади. Укитувчи рози булсагина дарс кузатувига киритилади.Чунки бундай дарс кузатувлари олдиндан режалаштирилмаган булганлиги учун ташкаридан келган шахс билан бирга методик бирлашма раиси ёки мактаб рахбарларидан бири кушилиб киргани маъкул. Шундай холла баъзи бир англашилмовчиликлар ва психологик тусикларнинг олди олинган булади. Аммо методик бирлашма раиси, унинг аъзолари, мактаб рахбарлари хохлаган вактларида (албатта, узларининг режалари асосида) укитувчининг дарсига киришлари мумкин. Бу холатда укитувчи узининг хар бир дарсини очик булишига доим рухан тайёр туриши керак. Юкорида биз укитувчининг хар бир дарси очик булиши лозимлигини алохида кайд этиб утган эдик. Шунга кура, узаро дарс кузатиш режасига мувофик мактаб рахбарлари хар куни 2-3 соатдан, методик бирлашма режасига мувофик хар бир укитувчи ойига камида 2-3 соатдан (2-3 жуфт) узаро дарсларга кириб, дарс тахлилларида иштирок этишлари таьлим ва тарбия жараёнида юкори самарадорликка эришишни таьмин этади.
Демак, укитувчининг хар бир дарси самарали,кузланган максадга эришадиган булиши лозим. Шунга кура, яхши дарсни яхши асарга киёслашади. Укитувчи йирик асарлар ёзмаса-да, аммо киёмига етказиб, мохирона дарс утиши талаб этилади. Шунга мувофик, укитувчининг касби заргарона мехнатга, юксак санъатга, колаверса, актёр ва режиссёрнинг касбига киёсланади.
Актёрдан укитувчининг фарки шундаки, актёр сахнада бировнинг ёзган асари асосида рол бажаради. Узининг касб махоратини курсата олсагина бировни кулдириши ёки йшлатиши мумкин. Бир гап билан айтганда, томошабинни ишонтира олса, унинг калбида туйгу уЙFOта олса, тарбиявий мазмун касб этади.
Укитувчи эса усиб келаётган ёш авлодни, мамлакат келажагини, фукарони шакллантиради. Шунга кура, унинг мехнати хар доим тирик мехнат хисобланади. Укитувчи мехнати калбдан-калбга, авлоддан-авлодга кучиб юради. Шунга мувофик укитувчи-авлодлар занжирини боFловчи олтин халка! Дунёда хеч хам эскирмайдиган, йуколиб кетмайдиган касб-укитувчининг касби. Шунинг учун хам бу касб энг шарафли, эъзозли ва айни пайтда, энг масъулиятли касб хисобланади. Бу касбга тасодифан кириб колувчилар булмаслиги лозим. Чунки “педагогик яроксизликлик” жамиятни инкирозга олиб келади. “Укитувчи булиб тугилиши керак” ибораси бежиз ишлатилмайди.
Хар кандай жамиятнинг ривожланиши укитувчининг касб фаолияти билан чамбарчас боFланиб кетади. Ха, укитувчи кандай булса, мактаб шундай булади. Мактаб кандай булса, жамият шундай булади. Бу масала ижтимоий \аёт конунига айланган десак уринли \исобланади.
—Халк таълими ходимлари ме\натига \ак тулаш тизимини такомиллаштириш ва уни моддий раFбатлантиришни кучайтириш чора тадбирлари тунрисида’Ти Узбекистан Республикаси Президентининг Карорида —...умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг касб фаолиятига талаб ошганлигидан келиб чикиб, улар ме\натини моддий раFбатлантиришни табакалаштириш” масаласи куриб чикилган.
Укитувчининг касб фаолияти ва педагогик ма\орати унинг ижодкорлигида куринади. Укитувчининг илнор технологик тажрибаларини урганиш ва оммалаштириш учун эса дарсларни кузатиш ва та\лил этиш методикасини билиш лозим.
Юкорида таъкидланганидек, аксарият мактабларда ва вилоят укитувчилар малакасини ошириш институтларида дарсларни кузатиш ва та\лил этиш кулай булиши учун схематик,яьни бир хил андазадаги усулни тавсия этишади. Педагогик амалиётга чикаётган талабалар учун \ам ана шундай жадваллар берилади. Жадвал билан чекланиб колиш укитувчи фикрини бир колипга солиши баробарида ижодий ёндашувни сундиради. Бу \олатни биз иловада курсатиб утдик. Чунки, тавсия \ар доим \ам наф бермаслиги мумкин. У шунчаки йуналтирувчи вазифани утайди холос.
Ижодкор укитувчининг дарс кузатуви ва дарс та\лили учун ало\ида журнал булиши \амда бу журнал давр талаби асосида йиллар давомида такомиллашиб бориши максадга мувофик \исобланади.
Демак, дарс та\лили ва унга булган илмий-методик ёндашувлар \ар бир укитувчининг узига хос дунёкараши, тажрибаси, фанга, уз касбига булган муносабати, \урмат-эътибори ва маданиятини белгилаб берувчи кузгу вазифасини бажаради. Таълим-тарбия самарадорлигига эришишнинг асосий омили булиб хизмат килади.Педагогик ижод \амиша \амкорликда, хамфикрликда ва узаро тахлилда такомиллашади. Дарс тахлили ва унинг методикаси ижодий мехнат самарасига айланиб боради.
Бугунги кунда таълим ва тарбиянинг ижтимоий мохияти тобора ортиб бормокда. Шундан келиб чикиб, тугарак машгулотлари, тарбиявий дарслар ва кушимча дарсларни хам кузатиш хамда тахлилини утказиш дарс самарадорлигини таъмин этишга хизмат килиши лозим. Дарс тахлилини илмий- методик талаблар даражасида олиб бориш, узлуксиз таълим муассасасини бошкариш хамда унга педагогик рахбарлик килишнинг мухим вазифаси хисобланади. Хар бир укитувчининг малакасини ошириш, кайта тайёрловдан утказиш, иннавацион технологиялар татбикини амалга ошириш, укитувчининг касбий фаолиятини рагбатлантириш, илгор педагогик тажрибаларни урганиш хамда оммалаштиришда дарс тахлили натижалари асосий омил вазифасини утайди.
Электрон дарсликларнинг яратилаётганлиги, ахборот технологиясини таълим жараёнига кириб келиши хамда интерфаол методлар татбики укитувчи шахсини кайси дарс турини кандай куллай олишига боглик. Бундай шароитда аксарият укитувчилар аралаш (курама) дарс турини куллашга урганиб колишган. Аммо, укув дастурида белгиланган мавзунинг мохиятидан келиб чикиб, янги билимлар бериш дарси, мустахкамлаш дарси, такрорлаш ва умумлаштириш дарси хамда укувчилар (талабалар) билимларини текшириш каби ижодий характердаги дарсларни кенг куллаш хам максадга мувофик хисобланади. Дарс тахлилида бу жараён албатта эътиборга олинади. Бундан ташкари, алохида кириш дарслари хам мавжуд булиб, янги укув йилида ёки янги фанларни утиш кириш дарсидан бошланади. Кириш дарси биринчи дарс булгани учун Юртимизнинг мустакиллик йилларида “Мустакиллик дарси”га айлангани хам бежиз эмас. Шунинг учун кириш дарсига жиддий тайёргарлик куриш хар бир фан укитувчисидан алохида масъулият талаб этади. Бу дарсни муваффакиятли чикиши укувчини (талабани) фанга кизиктириш, уни инсонпарварлик ва ватанпарварлик туйгуси асосида тарбиялашда алохида ахамият касб этади.
Бундан ташкари саё\ат дарслари (табиат, музей, театр, кургазма заллари, укув юртларига ва \-о.) олдиндан режалаштирилган \олда узининг катъий максади ва вазифасини белгилаб амалга оширилади.
Саё\ат дарсларининг та\лили унинг максади ва вазифасидан келиб чиккан \олда амалга оширилади.
Семинар ва лаборатория дарслари (машгулотлари) та\лилида асосий эътибор курсатмалилик, адабиётлардан унумли фойдаланиш, лаборатория ишларида кулланиладиган реактивлар, жи\озлар, техника воситалари \амда улардан укувчини (талабани) кай даражада мустакил фойдалана олганлиги \амда кафолатли натижа нима берганлигига, уни амалий татбики а\амиятли \исобланади. Чунки ахборот технологияси ривожланган \озирги кунда амалий дарсларни компьютерсиз ва янгидан янги тавсия этилаётган методик кулланмаларсиз тасаввур этиб булмайди.
Демак, дарс та\лили ва уни такомиллаштириш бугунги кунда педагогика фани олдида турган долзарб вазифа \исобланади. Бу ишга \ар бир ма\оратли укитувчи узининг салмокли \иссасини кушиб бориши унинг касб бурчи \исобланади. Укитувчи шахсини касб камолотига эришувида дарс та\лили ва у асосида бериладиган илмий-амалий \амда укув-методик тавсиялар катта рол уйнайди.
ДАРС ТА\.'П l.'ll I ДАФТАРИ
Хар бир укитувчининг кулида бир укув йилига мулжалланган дарс та\лили дафтари булиши лозим. Куп йиллик педагогик тажрибалар шуни курсатдики, агар укитувчи та\лил учун бир неча йилга мулжалланган калин дафтар ёки журнал юргазса аввалги йиллардага айрим маълумотлар эскириши натижасида укитувчини чалгитиши мумкин. Дарс кузатуви ва уни та\лил этиш ижодий ва узлуксиз такомиллашиб борадиган жараён булгани учун \ар укув йилга мулжалланган та\лил дафтари ало\ида папкага солиниб, йигиб борилиши ва маълум чорак ва йиллар оралигида илмий-методик жи\атдан та\лил этилиб борилиши максадга мувофик \исобланади.
Юкорида таъкидланганидек, дарс тахлили дафтарини муайян шаблон (андаза) куринишида олиб караш мумкин эмас. Иловаларда дарс тахлилига оид бир колипдаги андазаларни мисол тарикасида тавсия этдик холос.
Аммо, дарс тахлили дафтари муайян педагогик талаблар даражасида юргазилиши лозим. Буларга куйидагилар киради.






200__ й


Download 80.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling