Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


 Ўқитувчи ўз фаолиятини таҳлил қилади ва дарсни  такомиллаштириш учун тегишли ўзгартиришлар киритади.  Ўқитувчи


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

5.3. Ўқитувчи ўз фаолиятини таҳлил қилади ва дарсни 
такомиллаштириш учун тегишли ўзгартиришлар киритади. 
Ўқитувчи
,
10 минут 
 
Асосий саволлар: 
1. Ўсимликларнинг ҳаётий цикли. Оддий ва мураккаб хаётий цикллар. 
2. Катта ва кичик ҳаётий цикллар. 
 


38 
Мавзуга оид таянч тушунча ва иборалар: Ҳаётий цикл тушунчаси
оддий ва мураккаб хаётий цикллар. Кўп йиллик ва бир йиллик ўсимликлар 
ҳаётий цикллари, катта ва кичик ҳаётий цикллар, катта ҳаётий цикл 
даврлари.
 
Мавзуда кўриб чиқиладиган муаммолар: 
3.1. Оддий ва мураккаб ҳаётий цикллар чизмаларини тахлил қилиб, улар
орасидаги асосий тафовутларни аниқланг. Гулли ўсимликлар ҳаётий
цикли бошқа ўсимликлар ҳаётий циклларидан қайси босқичлари
билан фарқланади ?
3.2. Катта ва кичик ҳаётий циклларни таҳлил қилиб, улар орасидаги
ўхшашлик ва фарқи томонларини изоҳлаб беринг. 
Биринчи савол бўйича дарс мақсади: Оддий ва мураккаб ҳаётий 
цикллар билан талабаларни таништириш. 
Идентив ўқув мақсадлари:
1.1. Ҳаётий циклни маълум қонуният асосида бориши тўғрисида фикр 
юрита билади. 
1.2. Оддий ва мураккаб ҳаётий циклларни ажрата олади. 
Биринчи савол баёни: 
Ўсимликнинг зиготадан бошлаб то балоғатга етганича ва насл 
қолдиргунча бўлган даври ҳаётий цикл деб аталади. Ҳаётий цикл ёки 
ривожланиш цикли маълум бир қонуният асосида борувчи бир қатор 
фазалардан тўзилган. Бу фазалар қуйидагилардир: туғилиш, ривожланиш ва 
кўпайиш. Ўсимлик ҳаётий цикли оддий ва мураккаб бўлиши мумкин.
Оддий ҳаётий циклга мисол қилиб улотрикс ўсимлиги ҳаётий циклни 
кўрсатиши мумкин (5-расм). 
5-расм. Улотрикснинг ҳаётий цикли: 1-вегетатив индивид, 
2-спораларнинг ҳосил бўлиши, 3-зооспораларнинг чиқиши, 4-зооспора 


39 
Улотрикс ўсимлиги зооспорадан ривожланади. Вояга етган ўсимликда 
маълум вақтдан кейин ҳужайралари репродуктив ҳужайрага айланади. Бу 
ҳужайрада спорогенез йўли билан 4 та зооспора юзага келади. Ҳужайра 
пўсти ёрилгач, бу зооспоралар тарқалиб, янги индивидни пайдо қилади. 
Агар улотрикс ҳаётий циклини чизма ёрдамида ифодаламокчи бўлсак, 
қуйидаги фазалардан ташкил топганини кўрамиз: 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling