Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
Ўсимликлар кўпайиши хиллари қуйидагилардир? 
а) вегетатив, жинссиз
в) жинсий ва жинссиз 
с) қаламчалар, уруғлар, пиёзбошлар 
д) вегетатив, жинсий ва жинссиз 
«Регенерация» нимани англатади? 
а) қайта бўлина олиш хусусияти 
в) қайта бўлина олмаслик 
с) тез кўпайиш хусусияти 
д) ўсимликни ўз қисмларини тиклай олиш қобилияти 
Қайси ўсимликлар табиий шариоитда вегетатив кўпаймайди?
а) кўп йиллик ўсимликлар в) сув ўтлари
с) мохлар
д) бир ва икки йиллик ўсимликлар 
Сунъий вегетатив кўпайиш..........? 
а) инсон иштирокида боради
в) инсон аралашувисиз боради 
с) маълум дастур асосида боради 
д) фақат маълум йуналишда боради 
Митоспоралар қачон ҳосил бўлади? 
а) митоз бўлиниш натижасида 
в) мейоз бўлиниш натижасида 
с) эндорепродукция натижасида 
д) тез-тез бўлинганда 
2.6. Жинсий кўпайишда ........ ҳосил бўлади.
а) споралар
в) зооспоралар
с) зиготалар
д) клонлар 
 
Учинчи савол бўйича дарс мақсади: Апомиксис ҳодисасини ва унинг 
турларини талабаларга тушунтириб бериш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
Апомиксис ҳодисасини изоҳлай олади. 
Апомиксис турларини ажрата билади. 
Апомиксис ҳодисасини ўсимликлар дунёсида тарқалиши тўғрисида фикр 
юрита олади. 
Учинчи савол баёни: 
Айрим гулли ўсимликларда жинсий гаметалар қўшилмаган тақдирда 
ҳам муртак халтаси ҳужайраларидан ёки нуцеллусдан, гоҳида интегумент
ҳужайралардан муртак ҳосил бўлиши кузатилади. Бу ҳодисага апомиксис
- инкор этиш, mixsis - аралашиш) дейилади. Апомиксиснинг қуйидаги 
турлари учрайди (Поддубная Арнольди, 1976):
- партеногенез - уруғланмаган тухум ҳужайрадан муртак ҳосил 
бўлиши (атиргулдошлар, карамдошлар, шўрадошлар, ғалладошлар, 
лоладошлар вакилларида); 
- апогаметия - муртак халтасидаги синергид ва антипод 
ҳужайралардан ҳосил бўлиши ( пиёз, шоли, чучмомаларда);
- апоспория - муртак халтасининг мегаспорадан эмас, балки она 
организм 
диплоид 
ҳужайралардан 
ривожланиши 
(ғалладошлар, 
астрагулдошлар, қовоқгулдошлар вакилларида); 


35 
- нуцелляр эмбриония - муртакнинг муртак халтасидан ташқаридаги 
нуцеллус ҳужайраларидан ҳосил бўлиши (лолагулдошлар, руяндошлар 
орхидейдошлар вакилларида); 
- интегументал эмбриония - муртакнинг муртак халтасидан 
ташқарида интегумент ҳужайраларидан ривожланиши (лолагулдошлар, 
соябонгулдошлар, атиргулдошларнинг айрим вакилларида). 
С.С.Хохлов (1967) берган маълумотларга қараганда апомиксис 
ҳодисаси гулли ўсимликларнинг 80 та оиласига кирувчи 290 дан ортиқ 
туркумида топилган. Апомиксис кўпинча четдан чангланувчи айрим 
жинсли, вегетатив кўпайувчи кўп йиллик ўсимлик турларида кенгроқ 
тарқалгандир. Апомиксисни келиб чиқиши тўғрисида умумий бир фикр 
йўқ. Айрим олимлар апомиксис ҳодисаси ташқи факторларнинг 
(температура, ёруғлик, химиявий таркибнинг ўзгариши) таъсирида юзага 
келади деб айтсалар, айримлари буни узоқ формалари табиий 
дурагайланиши натижасида деб қарамоқдалар. Жуда кўпчилик олимлар 
апомиксисни пайдо бўлишини ўсимликдаги махсус генлар борлиги билан 
боғламоқдалар. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling