Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

 
II. Жинссиз кўпайиш 
Кўпчилик сувутлари ва замбуруғларда, шунингдек, мохлар ва 
папоротникларда кўпайиш жараёни митоз ёки мейоз бўлиниш натижасида 
ҳосил бўлган махсус ҳужайралар- споралар ёрдамида амалга ошади(3- 
расм). Споралар махсус органларда- спорангийларда ҳосил бўлади. 
Споралар митоз бўлиниши натижасида ҳосил бўлса, митоспоралар
(хлорелла, хламидомонада), мейоз бўлиниш натижасида бунёд қилинган 
бўлса мейоспоралар (папоротник, мохларда) деб аталади.
Митоспоралар ўзида хромосомаларнинг диплоид тўпламини (2n), 
мейоспоралар гаплоид тупламини (n) сақлайди. Митоспоралар она 
3- расм. Жинссиз кўпайиш: 1-хлореллада; 2-мохларда; 3-замбруғларда.


33 
организмларга ўхшаш индивидларга айланади. Мейоспоралар эса она 
организмга ўхшаш индивидларга айлана олмайди, чунки улар жинсий 
жараён билан галланиши керак. Шунинг учун мейоспоралардан махсус 
ўсимта (заросток) ҳосил бўлади. Бу ўсимтада жинсий ҳужайралар-
гаметалар етилувчи жинсий органлар шаклланди. Кўпчилик споралар 
ҳаракатланиши учун хивчинларга эгадирлар, бу ҳолда зооспоралар деб 
аталади. 
III. Жинсий кўпайиш (Амфимиксис) 
Амфимиксис гулли ўсимликлар дунёсида кенг тарқалган бўлиб, бу 
жинсий қўшилиш жараёни билан боради. Жинсий қўшилиш жараёнда 2 та 
жинсий ҳужайра-гаметалар қўшилиб, зиготага айланади(4-расм).
Гаметалар ўзларида хромосомаларнинг гаплоид (п) тўпламини 
сақлайди. Ҳосил бўлган зигота диплоид тўпламга (2п) эгадир. Гаметалар 
гаметангий деб аталувчи махсус органларда етилади. Тубан ўсимликларда 
гаметангий ролини якка ҳужайра бажарса, юксак ўсимликларда у кўп 
ҳужайралидир. Эркаклик гаметалари ҳосил қиладиган гаметангий 
антеридий, урғочилик гаметалариники эса архегоний деб аталади.
Жинсий гаметалар қўшилишининг қуйидаги хиллари учрайди: 
1. Изогамия (изо-тенг) - жинсий қўшилиш жараёнида шакли ва 
катталиги билан фарқ қилмайдиган ҳаракатчан гаметалар қатнашади. 
Изогамия сувутлари ва замбуруғларда кенг тарқалган. 
2. Гетерогамия (гетеро - хар хил) - жинсий қўшилишда шакли ва 
катталиги турлича бўлган гаметалар иштирок этади. Гетерогамия кўпчилик 
сув ўтларида учрайди. 
3. Оогамия (ооn - тухум хужайра) - қўшилиш жараёнида иштирок 
қилаётган гаметалардан бири хивчинларга эга бўлмайди, шакли овалсимон 
ёки думалоқ бўлиб ҳаракатланмайди. Бу гамета тухум ҳужайра деб аталди. 
Иккинчи гамета кичик ва харакатчан бўлиб, катта ядро ва хивчинга эга 
бўлади. Оогамия ўсимликлар орасида энг кенг тарқалган жинсий қўшилиш 
усулидир. 
4- расм. Амфимиксис:
1-изогамия; 2- гетерогамия; 3-оогамия. 


34 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling