Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Биринчи савол бўйича дарс мақсади


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

Биринчи савол бўйича дарс мақсади: Қўш уруғланиш жараёни 
талабаларга тушунтириш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
1.1. Чанг найчасининг муртак халтачасига кириш типларини ажрата 
билади. 
1.2. Қўш уруғланиш жараёнини тушунтира олади. 
1.3. Қўш уруғланиш натижасида диплоид ва триплоид хромосомалар 
тўпламига эга икки ҳужайра юзага келишини изоҳлай олади. 
Биринчи савол баёни: 
Кўпчилик ўсимлик гулларида уруғчи тумшуқчаси ўзига келиб тушган 
чангларни махсус елимсимон шира ёрдамида ушлаб қолади. Тумшуқчага 
келиб тушган чанг маълум вақтдан кейин ўса бошлайди. Чанг порасидан 
интина ўсиб чиқиб, чанг найчасини ҳосил қилади. Чанг найчаси аста-секин 
тумшуқча тўқималари ичига ботиб киради. Агар чангдонда етилган чанг 
икки ҳужайрали, вегетатив ва генератив ҳужайралардан иборат бўлса, чанг 
найчасига аввал вегетатив ҳужайра ядроси, унинг кетидан генератив 
ҳужайра ядроси ўтиб, чанг найчасида генератив ҳужайра иккига бўлинади 
ва иккита спермийни ҳосил қилади. Уч ҳужайрали чангларда бу бўлиниш 
жараёни чангнинг ўзида амалга ошгани учун кузатилмайди.
Чанг найчаси аввал уруғчи устунчаси, кейин уруғкуртак қисмлари орқали 
муртак халта томон ўсиб кира бошлайди. Чанг найчасини уруғкуртак 
орқали муртак халтасига киришида 3 та тип ажралади: 
 
порогамия - чанг найчаси уруғкуртак микропилеси орқали муртак 
халтага киради; 
 
халазогамия - чанг найчаси уруғкуртакнинг халаза томонидан, унинг 
тўқималари орқали ўсиб киради; 
 
мезогамия -чанг найчаси уруғкуртакнинг ён тарафидан, уруғкуртак 
интегументлари орқали кириши кузатилади. 
Чанг найчаси муртак халтасига етиб келгач, ўз махсулотини тухум 
аппарати синергид ҳужайраларидан бирига тўкади. Бу жараёнда синергид 
ҳужайра шикастланиб, у тезда редукцияланиб кетади. Чанг найчасидан 
бўшаган икки спермийдан бири тухум ҳужайра билан, иккинчиси 
марказий ҳужайра ядроси билан қўшилади. Бу жараёнга қўш уруғланиш 
дейилади(18-расм).
Қўш уруғланиш ҳодисасини 1898 йили рус олими С.Г.Навашин 
лилиядошларда кузатиб, бу ходисани шарҳлаб бериш учун ўзининг
энантиоморфизм гипотезасини яратади. Бу гипотезага мувофиқ ҳосил 
бўлган иккала спермийлар ўзларининг физико-химиявий хусусиятларига 


84 
кўра фарқ қилиб, улардан бири тухум ҳужайра, 2-чиси эса марказий 
ҳужайра ядросини уруғлантириш қобилиятига эгадир. 
Қўш уруғланиш натижасида ҳосил бўлган икки ҳужайрадан бири 
зигота (тухум ҳужайра ва спермий қўшилишдан ҳосил бўлади) ўзида 
диплоид хромосомалар тўпламини (2n) сақласа, иккинчиси - триплоид 
хромосомалар тўпламини (3n) сақлайди, чунки у иккита қутб ядролари 
қўшилишидан ҳосил бўлган марказий ҳужайра ядроси билан спермийни 
ўзаро бирикувидан юзага келади. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling