Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иккинчи савол баёни
- гелобиал эндосперм
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1.1. Халазогамияда чанг найчаси уруғкуртакнинг ............тарафидан ўсиб киради. а) микропиле в) тана қисми с) ён тарафи д) халаза қисми 1.2. Қўш уруғланиш деб номланишнинг асосий сабаби икки спермий .....билан қўшилиб, янги ҳужайралар ҳосил қилади. а) бир ҳужайра в) зигота с) синергидлар д) тухум ҳужайра ва марказий ҳужайра ядроси. 1.3. Марказий ҳужайра ядроси хромасомаларнинг ......тўпламини сақлайди, сабаб у .................қўшилишидан ҳосил бўлади. а) 2 n, қутб ядролари в) 3 n, қутб ядролари ва синергид билан с) 4 n, тухум ҳужайра, синергидлар ва чанг ядроси д) 1n, чанг ядроси билан 1.4. Марказий ҳужайра ядроси спермий билан қўшилгандан .........тўпламига эга бўлади. а) 2n в) 4n с) 3n д) 1n 18-расм Қўш уруғланиш жараёни: 1-тухум ҳужайра ядроси; 2- марказий ҳужайра ядролари; 3-спермийлар. 85 Иккинчи савол бўйича дарс мақсади: Эндоспермни ҳосил бўлиши босқичларини талабаларга тушунтириш. Идентив ўқув мақсадлари: 1.4. Чанг найчасининг муртак халтачасига кириш типларини ажрата билади. 1.5. Қўш уруғланиш жараёнини тушунтира олади. 1.6. Қўш уруғланиш натижасида диплоид ва триплоид хромосомалар тўпламига эга икки ҳужайра юзага келишини изоҳлай олади. Иккинчи савол баёни: Қўш уруғланиш дан кейин энг аввал муртак халтасидаги марказий ҳужайра ядроси бўлина бошлайди, чунки у цитоплазманинг қуюқ тўпламида жойлашади ва антиподлар тарафидан келаётган озуқа моддалардан кўпроқ фойдаланиш имкониятига эгадир. Марказий ҳужайра ядроси бир неча бўлингандан кейин эндосперм (эндо- ички, сперма - уруғ) деб аталувчи тўқима ҳосил қилади. Эндосперм захира озуқа тўқимадир. Ёпиқ гулли ўсимликлар эндосперми очиқ гуллилар эндоспермидан тубдан фарқ қилади, чунки унинг ҳужайралари ўзида 3n хромосомаларни сақлайди ва уруғланиш процесси маҳсулоти сифатида юзага келади. Эндоспермнинг қуйидаги 3 хили ажратилади: - ядроли эндосперм - ҳужайра ядролари бўлиниши ҳужайра пўсти шаклланиши билан бормайди. Ҳосил бўлган ядролар муртак халтаси деворлари бўйлаб жойлашади. Ядроли эндоспермда ценоцит босқичи кузатилиб, муртак халтаси ичида 4-8 тадан 4000 гача ядроларни сақлаши мумкин. Ценоцитни ташкил қилган ядролар катталиги, шакли ва тўдадаги сони турлича ҳолларда бўлади. Ценоцит босқичидан кейин ядролар ўртасида ҳужайра тўсиқлари ҳосил бўлиб, ҳужайрали эндоспермга айланади. Ядроли эндосперм пиёздошларда ва дуккакдошларда кузатиш мумкин (19-расм). - ҳужайрали эндосперм - ҳужайра ядролари бўлиниши ҳужайра пўсти ҳосил қилиниши билан боради. Бу типдаги эндосперм магнолия, қўнғироқгул, лабгулдошлар ва мураккабгулдошлар вакилларида учрайди. - гелобиал эндосперм - оралиқ тип. Бу тип асосан бир паллали ўсимликларда кенг тарқалган. 86 Эндосперм ўзида алейрон ва крахмал доначалари, турли ёғлар ва бошқа озиқа элементларини сақлайди. Эндосперм ривожланаётган муртак томонидан тамоман ўзлаштирилиб юборилади (кўпчилик икки паллалиларда), ёки уруғ пишганда ҳам сақланиб қолади (буғдойдошларда). Шунга кўра уруғлар эндоспермли ва эндоспермсиз уруғларга бўлинади. Айрим ҳолларда (айниқса гелобиал эндоспермли ўсимликларда) эндосперм ўзида турли гаусторийлар (ўсимталар, сургичлар) ҳосил қилади. Бу гаусторийлар шакли ва катталиги хилма-хил бўлиб, ўсаётган муртакни озиқа элементлари билан тўлароқ таъминлаш учун хизмат қилади. Уруғларда гоҳида эндоспермдан ташқари перисперм деб аталувчи озуқа тўқимаси учрайди. Маълумки, кўпчилик ўсимликларда нуцеллус марказида жойлашган муртак халтаси ўз ривожланишида нуцеллус ҳужайраларини тўлиқ ассимиляция (ўзлаштириб) қилиб юборади. Гохида бу ҳужайраларнинг маълум қисми сақланиб қолиб, озуқа тўқимасига айланади. Бу тўқима перисперм (peri – ташқи, атроф, sperma - уруғ) деб аталади. Перисперм тўқимаси шўрадошлар, чиннигулдошлар оиласи вакилларида учрайди. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling