Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

Табиий вегетатив кўпайишнинг қуйидаги хиллари учрайди:
 
пиёзбошлар ёрдамида (лола, чучмомалар, пиёзгул, бойчечак
саримсоқ) кўпайиши; 
 
илдизпоялар ёрдамида (қирқбўғим, тоғ райҳони, буғдойиқ, ажриқ, 
ғумай) кўпайиши; 
 
гажаклар ёрдамида (қулупнай, ғозпанжа, земляника) кўпайиши; 
 
туганаклар ёрдамида (картошка, батат, ер ноки) кўпайиши; 
 
илдизбачкилар ёрдамида (илдизда эндоген йўл билан янги 
куртаклар пайдо бўлиб, ундан янги новда ҳосил бўлади. Бу йўл 
билан тол, терак, зирк, маймунжон, олча, гилос, янтоқ, семизўт, 
қоқиўт ва ҳ.о. кўпаяди). 
 
тирик тугиш йўли билан қўнғирбош, тошёрарларнинг айрим 
турлари, бриофиллюм ўсимлиги барг култиги ва четларида муртак 
илдизчаси бор куртаклар ривожланиб, бу куртаклар ривожланиб, 
бу куртаклар она организмдан ажрагандан кейин янги ўсимликка 
айланади; 
 
қишловчи куртаклар ёрдамида (сувда яшовчи ўқбарг ўсимлиги 
кузда ўзида қишловчи куртаклар ҳосил қилади. Бу куртаклар кеч 
кузда она ўсимлик ҳалок бўлгандан кейин ундан ажралиб, сув 
тагига чўкади ва қишлайди. Эрта баҳорда бу куртаклар сув юзига 
сўзиб чиқиб, янги ўсимлик ҳосил қилади); 
таллом танани бўлиниши орқали (кўпчилик сувутлари, лишайник ва 
замбуруғларда таллом танани бир қисми ажралиб чиқиб, янги ўсимликка 
айланади). 
 Сунъий вегетатив кўпайиш инсон иштирокида боради. Унинг 
қуйидаги хиллари кенг тарқалган : 
 
қаламчалар ёрдамида ( атиргул, анор, тол ): 


31 
 
пархишлаш орқали (ўсимликнинг ёш новдасини эгиб, ўрта 
қисмидан ерга кўмилади, учи эса ер бетига чиқариб қўйилади. 
Орадан кўп ўтмай новданинг ерга кўмилган қисмидан қўшимча 
илдизлар чиқиб, новда мустақил озиқлана бошланди. Шунда 
новданинг она ўсимлик билан туташган қисми кесиб ташланади. 
Бу усул билан ток, тут, юкка, фикус, самбитгул ва бошқа 
ўсимликларни кўпайтириш мумкин ): 
 
пайвандлаш орқали ( бу йўл билан мевали дарахтларнинг яхши 
навлари кўпайтирилади. Бунда кўпайтирилаётган ўсимликнинг 
қаламча ва кўртакларидан фойдаланилади. Унинг куртак 
пайванди, исканапайванд ва бошқа турлари мавжуд ) ;
 
тўқима бўлакларини сунъий озуқа муҳитида ( in vitro ) ўстириш 
ёрдамида ( ўсимликларнинг вегетатив қисмидан олинган кичкина 
бўлаги ёки ҳужайраси махсус озуқа солинган пробиркада 
ўстирилади. Бунда бир дона ўсимлик бўлакларидан 1-2 миллион 
индивидни ўстириш мумкин. Бу йўл билан уруғ бериши кийин 
бўлган янги дурагайларнинг яхши навлари кўпайтирилади. 
Масалан ҳозирги кунда карам, маккажўхори, чиннигул, 
арпаларнинг янги навларини селекцион мақсадида кўпайтириш 
шу йўл билан амалга оширилмоқда). 


32 
Ўсимликлар вегетатив кўпайганда бир она организмдан бир қанча 
индивидлар ҳосил бўлади. Бу индивидлар тўпламига клон дейилади. 
Клонни ташкил қилувчи индивидлар она организмга хос бўлган ҳамма 
хусусият ва белгиларни ўзида сақлайди. 
Кўпчилик кўп йиллик ўтсимон ўсимликларда новданинг илдизга 
тушган ери кенгайиб, каудекс деб аталувчи тўзилма ҳосил қилади. 
Каудекс ўзида кўплаб куртакларни (тиним ҳолатдаги ва қишловчи) 
сақлайди, шунингдек, захирадаги озуқа моддаларни сақлаш учун ҳам 
хизмат қилади. Ўсимликнинг ёши ўтиб бориши билан каудекс марказида 
аста-секин бўшлиқ пайдо бўлиб, ўсимлик каудексини бир неча бўлакка 
ажратади. Бу жараён партикуляция номи билан фанга маълум бўлиб, у 
беда, люпин, қоқиўт, ферула, шувоқларда учрайди. Партикуляция ҳам 
вегетатив кўпайишнинг бир тури ҳисобланади. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling