41
2.
Виргинил даври (virginitas - қизлик) - уруғнинг униб чиққандан то 1-чи
гул ҳосил бўлгунча даври. Виргинил даври ўз
навбатида майса,
ювенил (ёш ўсимлик) ва
имматура (балоғатга етаётган) босқичларига
бўлинади.
3.
Генератив даври - биринчи гул ҳосил бўлгандан то охирги гуллашгача
бўлган давр. Бу даврда ўсимликлар кўпаяди.
4.
Сенил (карилик) даври - ўсимлик гуллаш қобилиятини йўқотгандан то
ҳалок бўлгунгача бўлган давр.
Кўп йиллик ўтлар ва буталарда ҳар йили ер устки қисми ҳалок бўлиб
туради. Эрта баҳорда каудексдаги қишловчи куртаклардан янги новда ўсиб
чиқади. Янги новдада гул ва мевалар шаклланади. Бу ўсимликлардаги
куртакдан новда ўсиб чиқиши, ғунчалаш,
гуллаш мева тугиши ва
пишишини ўз ичига оладиган вақт
«кичик цикл» деб аталади. «Кичик
цикл» ҳам тузилишга кўра мураккаб ҳаётий циклдир. Уни қуйидагича
ифодалаш мумкин:
куртак новда ғунчалаш
спорогенез
(микро-ва
мегаспора)
чанг спермий зигота муртак
муртак халта тухум ҳужайра (уруғ)
Do'stlaringiz bilan baham: