Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

Идентив ўқув мақсадлари: 
1.1 Микроскопда ишлай олади.
1.2. Цитоэмбриологияда қўлланиладиган бўёқлар ва эритмаларни ажрата 
билади.
1.3. Доимий препаратлардан РА-4 ва РА-5 асбоблари ёрдамида тегишли 
тасвирни чиза олади. 
 Керакли жиҳоз ва материаллар: микроскоплар, объект – микрометр, 
окуляр-микрометр, бўёқлар, доимий препаратлар. 
Ишни бажарилиш тартиби:
1) Микроскоплар тузилиши ва ундан фойдаланиш қоидалари билан 
танишиш. Унинг оптик ва механик қисмлари ишлашини ўрганиш. 
Объект (10х), окуляр (8х, 40х, 90х) кўрсатиш даражаларини 
солиштириб, микроскопнинг катталаштириб кўрсатиш даражасини 
аниқлаш. 
2) Окуляр микрометрни ишлатиш усули билан танишиш.
3) Объект – микрометр ишлатиш усули билан танишиш.
4) Цитоэмбриологияда ишлатиладиган бўёқлар билан танишиш, ранги ва 
кўринишини эслаб қолиш (анилин, гемотаксилин, ацетокармин, 
кўкиш метилен ва ҳ.к.).
5) Бўёқ тайёрлашда ишлатиладиган эритмалар билан танишиш (уксус 
кислотаси, этил спирти, толуол, бензол ва ҳ.к.).


43 
6) Лабораторияда ишлаш тартиблари билан танишиш ва техника 
хавфсизлиги қоидаларини ўзлаштириш.
7) Доимий препаратларни кузатиш ва расмини чизиб олиш усуллари 
билан танишиш. РА-4 ва РА- 5 асбоблари билан ишлаш. 
 
 
Адабиётлар: 
1. Паушева З. П. Практикум по цитологии растений.- М.:Колос, 1988. с. 
15-35. 
2. Ашурметов О.А., Қаршибоев Ҳ.Қ. Ўсимликлар эмбриологияси махсус 
курсидан 
амалий 
машғулотларни 
ўтказишга 
оид 
методик 
кўрсатмалар. – Гулистон, 2007. – 19 б.
2– амалий машғулот. 
ЦИТОЭМБИРОЛОГИЯДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ФИКСАТОР ВА 
БЎЁҚЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ 
Дарс мақсади: Талабаларда керакли б
ўёқлар ва фиксатор 
эритмаларини тайёрлаш кўникмаларини шакллантириш. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling