Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


эпидермис билан ўралган бир хил ҳужайралардан тузилади. Кейинчалик  эпидермис тагидаги ҳужайралардан бири иккига бўлиниб, ташқи томонга  париетал


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

эпидермис билан ўралган бир хил ҳужайралардан тузилади. Кейинчалик 
эпидермис тагидаги ҳужайралардан бири иккига бўлиниб, ташқи томонга 
париетал ва ички томонга спороген ҳужайра ажратади. Париетал хужайра 
яна бўлиниб, бирламчи париетал қаватни ҳосил қилади. Ривожланишнинг 
кейинги этапида бирламчи париетал қаватдан чангдон девори шаклланади. 
Чангдон девори кўпинча 4-5 қаватдан иборат бўлади: эпидермис,
эндотеций, ўрта қават ва  тапетум (9-расм)
Эпидермис чангдон деворини ташқи томонидан ўраб турган бир 
қаватли ҳужайралардан ташкил топади. Ривожланишнинг дастлабки
9-расм. Чангдон девори тузилиши: 1-эпидермис; 2-эндотеций; 3-ўрта 
қават, 4-тапетум; 5-спороген ҳужайралар. 


58 
этапларида унинг ҳужайралари тўғри формага эга бўлиб, кейинчалик ташқи 
томондан кутикула билан қопланади. Унинг айрим қисмлари йўғонлашади, 
айрим ҳолатларда тишсимон кўринишга эга бўлади. 
Эндоцетий чангдон деворининг 2-чи қаватини ташқил қилган 
ҳужайралар тўпламидан иборат бўлади. Эндоцетий ҳужайралари 
кейинчалик катталашиб, фиброзли йўғонлашмалар ҳосил қилади. Бу 
фиброзли йўғонлашмалар турли шаклларда бўлиб, чанг етилганда чангдон 
деворининг очилишини таъминлайди. 
Ўрта қават кўпинча 1-2, айрим холларда 6 қатор ҳужайралардан 
тузилган бўлади. Бу ҳужайралар қавати эфимер бўлиб, чанг етилишига яқин 
дегенерацияга учрайди. 
Тапетум чангдон деворининг энг ички қавати бўлиб, бу бевосита 
спороген ҳужайраларни ўраб туради. Тапетум ҳужайралари ривожланаетган 
микроспоралар ва чанг ҳужайралар томонидан озуқа сифатида истеъмол 
қилинади. Чанг етилишига яқин тапетум ва ўрта қават тамоман 
редукцияланиб кетади. 
Чанг халтаси ўрта қисмида 1 ёки 2 қатор спороген ҳужайралар 
жойлашган бўлади. Чангдон девори шаклланиши билан бирга бу 
ҳужайралар ҳам митоз йўли билан бўлиниб, археспориал ҳужайраларга 
айланади. Орадан кўп ўтмай археспориал ҳужайрада ядро ўлчами 
катталашади, цитоплазмаси янада қуюқлашади ва унда кўплаб 
митохондрий ва пропластидалар сақланади. Бу холатдаги археспориал 
ҳужайра микроспороцит (микроспоранинг оналик ҳужайраси) деб аталади. 
Микроспороцит мейоз йўли билан бўлина бошлайди. Мейоз мураккаб ва 
ўзига хос бўлиниш бўлиб, бўлиниш натижасида 4 та микроспора юзага 
келади. Бу микроспоралар каллозали қобиқ билан ўралган бўлиб

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling