Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

 
 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
3.1 Гинеций ............иборат. 
а) мевабаргчалар тўпламидан
в) капелладан 
с) уруғчилар тўпламидан 
д) мегаспорофиллардан 
3.2. Планцета деб ............ айтилади. 
а) уруғкуртак жойланишига 
в) уруғкуртак тугунча деворига бириккан жойига 
с) уруғкуртакнинг тузилишига 
д) мевабаргга бириккан қисмига 
3.3. Уруғчи тузилишида 1 та мевабаргча иштирок қилган бўлса 
..........гинецей дейилади: 
а) апокарп
в) ценокарп 
с) синкарп
д) паракарп 
3.4. Уруғкуртак марказий қисми .......... .деб аталади. 
а) интегумент 
в) микропиле 
с) нуцеллус
д) фуниклю 
3.5. Тенуцеллят уруғкуртакда ................ 
а) нуцеллуси яхши ривожланади 
в) нуцеллуси ривожланмайди 
с) интегументи яхши ривожланамайди 
д) интегументи яхши ривожланади 
3.6. Микропиле бу ............... 
а) чанг найи каналчаси
в) чанг найи 
с) интегумент ораси 
д) бўшлиқ 
3.7. Гемиантроп уруғкуртак бу ............уруғкуртак. 
а) икки томонлама букилган
в) ярим букилган 
с) бир марта қайрилган
д) бир томонлама букилган 
 
Тўртинчи савол бўйича дарс мақсади: Мегаспоралар ва муртак 
халтасининг тузилиши билан таништириш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
4.1. Мегаспоралар ҳосил бўлиши жараёнини тушунтира олади. 
4.2. Муртак халтасини ҳосил бўлишини кўрсатиб бера олади. 
4.3. Муртак халтаси тузилишини изоҳлай олади. 
Тўртинчи савол баёни: 
Уруғкуртак тугунча ички деворида бўртма сифатида пайдо бўлади. 
Унинг ён томонларида аввал ташқи, кейин ички интегумент бошлангичлари 
шакллана бошлайди. Бу вақтга келиб, уруғкуртак нуцеллусидаги 


67 
ҳужайралардан бири тезда катталиги ва қуюқ цитоплазмага эга эканлиги 
билан ажралиб қолади. Бу археспориал ҳужайра бўлиб, у бўлиниб уровчи 
ва мегаспоранинг оналик ҳужайрасини (мегаспороцитни) ҳосил қилади. 
Айрим ўсимликларда археспориал хужайра бўлинмай тўғридан-тўғри 
мегаспоранинг оналик ҳужайрасига айланади. Мегаспоранинг оналик 
ҳужайраси мейоз йўли билан бўлиниб аввал  диада (2 та), кейин тетрада (4 
та) мегаспорани ҳосил қилади. Бу жараёнга, яъни мегаспоранинг оналик 
ҳужайрасидан то мегаспоралар тетрадаси ҳосил бўлганча бўлган даврга 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling