63
мевабаргча қирралари бирикиши натижасида унинг ички томонида қолади.
Бу бир томондан уруғкуртакни яхши химояланишини таъминласа, иккинчи
томондан уруғкуртакда чанг келиб тушишини қийинлаштиради. Чангни
ушлаш вазифасини эса мевабаргчалар бириккан қиррасида
жойлашган
безли тукчалар амалга оширади. Юқорида
ривожланган гулли
ўсимликларда бу вазифани уруғчининг тумшуқча қисми бажаради.
Тумшуқча қисмида жойлашган ҳужайралар ўзларидан махсус суюқлик
шира ажратиб чиқаради. Бу шира чангларни ушлаб қолиш ва уни ўсишини
таъминлайди. Тумшуқчалар шакли хилма-хилдир. Тумшуқча уруғчи
тугунча қисмига устунча орқали бирикади. Гохида устунча анча узун бўлиб,
гулқўрғондан анча чиқиб туради. Устунча тузилишига кўра очиқ ва ёпиқ
типларга бўлинади.
Очиқ устунчада чанг найи ўтиши
учун махсус каналча
бўлади.
Ёпиқ устунчада бу каналча бўлмайди. Чанг найи ҳужайралараро
бўшлиқлар орқали уруғкуртакка ўтади.
Уруғчининг асосий қисми тугунча бўлиб, унинг ички томонида бир ёки
бир нечта уруғкуртак жойлашади. Уруғкуртакнинг тугунча деворига
бириккан жойи
плацента деб номланади. Плаценталарнинг қуйидаги
турлари ажратилади:
Do'stlaringiz bilan baham: