Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тугунча остки
1)
Ламинал плацента - уруғкуртаклар мевабаргчанинг юзаси бўйлаб бириккан бўлади. 2) қиррали плацента - уруғкуртаклар мевабаргчанинг ўзаро бириккан қирраси бўйлаб жойлашади. 3) Устунчали плацента - уруғкуртаклар мевабаргчага бирикмай, балки унинг ўртасидаги устунча атрофида жойлашади. Уруғчи тузилишда қанча мевабаргчалар иштироқ қилганига қараб, гинецейлар икки типга ажратилади (Тахтаджян, 1948): 1) Апокарп гинецей - уруғчи ҳосил бўлишида битта мевабаргча иштирок қилади. Уруғчилар ўзаро бирикмай, кўпинча спирал ҳолда мустақил жойлашади (12-расм). Апокарп гинецей магнолиядошларда, айиқтовондошларда, бурчоқдошларда ва бошқа оилаларда кенг тарқалган. 64 2) Ценокарп гинецей - уруғчи ҳосил бўлишида 2 ва ундан ортиқ мевабаргча иштироқ қилади. Бу мевабаргчаларнинг ўзаро қўшилиб ўсиб кетганлиги даражасига қараб ценокарп гинецей 3 кенжа типга ажратилади: а) Синкарп гинецей - уруғчини ҳосил қилаётган мевабаргчаларнинг фақат ён тарафлари қўшилиб ўсиб кетади. Уруғкуртаклар мевабаргчаларга қирраси бўйлаб бирикади. Бу типдаги гинецей кўпчилик бир паллали ўсимликларда учрайди. б) Паракарп гинецей - уруғчини ташкил қилган мевабаргчалар фақат қирралари билан туташади. Уруғкуртаклар эса деворнинг шу қиррали қисмига жойлашади. Бу хилдаги гинецейни кўкнори, қовоқ, бодринг, қовун ўсимликларида учратамиз. в) Лизокарп гинецей - уруғчини ҳосил қилишда қатнашган мевабаргларнинг ён томонлари қўшилиб ўсган синкарп гинецейлардан ён деворларининг эриб кетиши ҳисобига юзага келади. Бу гинецейда уруғкуртаклар гинецей марказида колонкасимон ҳолда жойлашади. Бу типдаги гинецей семизакдошлар ва чиннигулдошларда учрайди. Уруғчи тугунча қисми билан гул ўрнига бирикади. Тугунчанинг бошқа гул қисмларига нисбатан жойланишига қараб тугунча устки, остки ва ўрта ҳолатлари ажратилади. Тугунча устки бўлганда девори фақат мевабаргчадан ташкил топган бўлади. Уруғчи гул ўрнида эркин жойлашади. Тугунча остки бўлганда тугунча девори гулнинг бошқа қисмлари билан қўшилиб кетган бўлиб, эркин ҳолда бўлмайди. Агар тугунча деворининг пастки қисми қўшилиб кетган бўлиб, устки томони қўшилмаган бўлса, тугунча ўрта ҳолатда дейилади. Тугунча ичида ўсимлик турига қараб биттадан - бир неча юз минг донагача уруғкуртак жойлашади. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling