Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тухум ҳужайра аппарати
мегаспорогенез дейилади (14-расм).
Ҳосил бўлган мегаспоралар тетрадасида мегаспоралар кўпчилик ҳолда бир қатор бўлиб жойлашади. Гулли ўсимликларнинг катта қисмида ҳосил бўлган 4 та мегаспоранинг энг тагида жойлашгани ривожланиб муртак халтасига (урғочи гаметафитга) айланади, 3 та юқоригиси эса редукцияланиб кетади. Редукцияланиб кетаётган ҳужайралар колдиги микроскопда анчагача кузатилиб турилади. Ривожланаётган мегаспора ядроси тезда бўлинади. Ҳосил бўлган ядролар эса қарама-қарши қутбларга жойлашади. Ҳужайра марказида каттагина вакуол пайдо бўлади. Бундай холатдаги ҳужайра икки ядроли муртак халтаси номи билан аталади. Муртак халта ядролари бўлиниб аввал 4, навбатдаги бўлинишдан кейин эса 8 ядроли муртак халтасига айланади. Ядролар бўлиниши билан бирга муртак халтаси ўлчами ҳам катталашиб боради. Муртак халтаси ўсиши нуцеллус 14-расм. Мегаспорогенез ва муртак халтаси ривожланиши: 1- мегаспорогенез; 2-икки ядроли ; 3- тырт ядроли; 4-саккиз ядроли муртак халталари. 68 ҳужайраларини ассимиляция (ўзлаштириш) қилиш хисобига амалга ошиб, етилган муртак халтаси атрофида фақат бу ҳужайра қолдиқларини кўриш мумкин. Муртак халтаси ичидаги 8 та ядро ички дифференцияланиш жараёни натижасида еттита ҳужайрани ҳосил қилади: учта ҳужайрадан иборат тухум ҳужайра аппарати, учта ҳужайрадан тузилган антиподлар тўплами ва марказий ҳужайра (15-расм). Тухум ҳужайра аппарати 3 та ноксимон ҳужайралардан ташкил топиб, у муртак халтасининг микропиле томонига қараган қисмида жойлашади. Бу ҳужайралардан бири тухум хужайра бўлиб, у ҳужайраси ва ядросининг катталиги, ҳужайранинг апикал қисмида ядро, базал қисмида эса вакуола жойлашганлиги билан ундан ўлчамлари анча кичик бўлган синергид ёки ёрдамчи ҳужайралар деб аталувчи 2 та ҳужайрадан яққол ажралиб туради. Антиподлар тўплами муртак халтасининг қарама-қарши қутбдаги ядролардан ҳосил бўлиб, кўпинча цитоплазмалари қуюқ бўлиши ва тук рангга бўялиши билан фарқ қилади. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling