Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

мегаспорогенез дейилади (14-расм).
Ҳосил бўлган мегаспоралар тетрадасида мегаспоралар кўпчилик ҳолда 
бир қатор бўлиб жойлашади. Гулли ўсимликларнинг катта қисмида ҳосил 
бўлган 4 та мегаспоранинг энг тагида жойлашгани ривожланиб муртак 
халтасига (урғочи гаметафитга) айланади, 3 та юқоригиси эса 
редукцияланиб кетади. 
Редукцияланиб кетаётган ҳужайралар колдиги микроскопда анчагача 
кузатилиб турилади. Ривожланаётган мегаспора ядроси тезда бўлинади. 
Ҳосил бўлган ядролар эса қарама-қарши қутбларга жойлашади. 
Ҳужайра марказида каттагина вакуол пайдо бўлади. Бундай холатдаги 
ҳужайра икки ядроли муртак халтаси номи билан аталади. Муртак халта 
ядролари бўлиниб аввал 4, навбатдаги бўлинишдан кейин эса 8 ядроли 
муртак халтасига айланади. Ядролар бўлиниши билан бирга муртак халтаси 
ўлчами ҳам катталашиб боради. Муртак халтаси ўсиши нуцеллус 
14-расм. Мегаспорогенез ва муртак халтаси ривожланиши: 1-
мегаспорогенез; 2-икки ядроли ; 3- тырт ядроли; 4-саккиз 
ядроли муртак халталари. 


68 
ҳужайраларини ассимиляция (ўзлаштириш) қилиш хисобига амалга ошиб
етилган муртак халтаси атрофида фақат бу ҳужайра қолдиқларини кўриш 
мумкин. 
Муртак халтаси ичидаги 8 та ядро ички дифференцияланиш жараёни 
натижасида еттита ҳужайрани ҳосил қилади: учта ҳужайрадан иборат тухум 
ҳужайра аппарати, учта ҳужайрадан тузилган антиподлар тўплами ва 
марказий ҳужайра (15-расм). 
Тухум ҳужайра аппарати 3 та ноксимон ҳужайралардан ташкил 
топиб, у муртак халтасининг микропиле томонига қараган қисмида 
жойлашади. Бу ҳужайралардан бири тухум хужайра бўлиб, у ҳужайраси ва 
ядросининг катталиги, ҳужайранинг апикал қисмида ядро, базал қисмида 
эса вакуола жойлашганлиги билан ундан ўлчамлари анча кичик бўлган 
синергид ёки ёрдамчи ҳужайралар деб аталувчи 2 та ҳужайрадан яққол 
ажралиб туради.
Антиподлар тўплами муртак халтасининг қарама-қарши қутбдаги 
ядролардан ҳосил бўлиб, кўпинча цитоплазмалари қуюқ бўлиши ва тук 
рангга бўялиши билан фарқ қилади. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling