Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Иккинчи савол бўйича дарс мақсади


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

 
Иккинчи савол бўйича дарс мақсади: Талабаларга ўсимликлардаги 
бир, икки ва кўп уйлик ҳодисаларни тушунтириш. 
Идентив ўқув мақсадлари: 
2.1 Бир, икки ва кўп уйлилик ўсимликларига қандай белгиларига кўра
ажратилишини айтиб бера олади. 
2.2. Айрим ва қўш жинсли гулларни фарқлай олади ва тузилишини 
кўрсатиб беради. 
Иккинчи савол баёни: 
 
Маълумки, гулли ўсимликларнинг кўпчилигида ҳам чангчи, ҳам 
уруғчи битта гулнинг ўзида жойлашган бўлади. Бундай гул қўш жинсли 
гул деб аталади. Қўш жинсли гуллар гулли ўсимликларнинг қарийб 72 %и 
да учрайди. Шунинг билан бирга битта гулда фақат уруғчи ёки чангчилар 
жойлашган гуллар ҳам бўлиб, бундай гуллар айрим жинсли гуллар деб 
номланади. Айрим жинсли гуллар урғочи ва эркак гулларга ажратилади. Бу 
гулларнинг учрашга қараб ўсимликлар қуйидаги гуруҳларга ажратилади 
(Розанова, 1935): 


76 
1. Бир уйли ўсимликлар. Ўсимликларда ё қўш жинсли, ё айрим 
жинсли гулларнинг иккаласи ҳам учрайди. Бу гуруҳга қуйидаги кенжа 
гуруҳлар киради:

қўш жинсли гулли ўсимликлар (олма, янтоқ, буғдой); 

Айрим жинсли гулли ўсимликлар (маккажўхори, бодринг); 

қўш жинсли ва эркак гулли ўсимликлар (арпа); 

қўш жинсли ва урғочи гулли ўсимликлар (астра); 

қўш жинсли ва эркак, урғочи гулли ўсимликлар (орхидей). 
2. Икки уйли ўсимликлар. Айрим жинсли гуллар турли ўсимликларда 
жойлашган. 

Ҳақиқий икки уйли ўсимликлар (каноп, наша); 

Қўш жинсли ва айрим жинсли гуллари турли ўсимликларда 
жойлашган (гледичия): 
3. Қўш уйли ўсимликлар. Қўш жинсли, урғочи ва эркак гуллари турли 
ўсимликларда жойлашган (совунўт). 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
2.1. Қўш жинсли гулда .............бўлади. 
а) чангчи ва уруғчиси
в) фақат чангчиси 
с) фақат уруғчиси
д) чангчиси бор, ривожланмаган 
2.2.Бир уйли ўсимликларда ...........бўлади. 
а) Айрим жинсли гуллар 
в) Қўш жинсли ва айрим жинсли гулларнинг 1 таси. 
с) ё қўш жинсли, ё айрим жинсли гулларнинг иккаласи 
д) фақат урғочи гуллар 
3.3. Совунўтда ..............ўсимликда жойлашади. 
а) қўш жинсли гуллари 1 та 
в) айрим жинсли гуллари 1 та
с) қўш жинсли ва айрим жинсли гуллари 1 та
д) қўш жинсли, урғочи ва эркак гуллари турли. 
3.4. Ҳақиқий икки уйли ўсимликларга ...............киради. 
а) гледичия, совунўт 
в) наша, астра 
с) маккажўхори, қовоқ
д) наша, каноп. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling