Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu
- Bu sahifa navigatsiya:
- клейстогамия
Учинчи савол бўйича дарс мақсади: Чангланиш жараёнини амалга
ошиши ва унинг хиллари тўғрисида тўла маълумот бериш. Идентив ўқув мақсадлари: Чангланиш жараёни қандай амалга ошишини тарифлаб беради. Ўсимликларда ўз-ўзидан чангланмаслик учун қандай мосламалалар учрашини айтиб бера олади. 77 3.3. Чангланишни амалга оширувчи воситаларга қараб гуруҳларга ажрата олади. Учинчи савол баёни: Юқорида айтиб ўтилгандек, гуллаш давомида чангланиш жараёни амалга оширилади. Чангнинг чангдондан чиқиб уруғчи тумшуқчасига тушишига чангланиш дейилади. Ўсимликларда чангланишнинг 2 та типи кузатилади (16-расм): ўз-ўзидан чангланиш (автогамия); четдан чангланиш (ксеногамия). Агар бир гулнинг чанги шу гулдаги уруғчи тумшуқчасига келиб тушса, бу жараён ўз-ўзидан чангланиш ёки автогамия (autos - ўз-ўзидан, gamos - қўшилиш) дейилади. Ўз-ўзидан чангланишини нўхат, ловия, ерёнғоқ, арпа, сули, шоли, орхидей ва бошқа ўсимликларда кўриш мумкин. Гунафша ўсимлигида ўз-ўзидан чангланиш ҳали очилмаган гунча ичида амалга ошади. Бу ҳодисага клейстогамия (kleistos - ёпиқ) номи берилган. Ўсимликларнинг асосий қисми четдан чангланади. Бунда бир ўсимлик гулининг чанги иккинчи ўсимлик гули уруғчиси тумшуқчасига бориб тушади. Бу жараён четдан чангланиш ёки ксеногамия (xenos - четдан) номи билан аталади. Ўсимликлар учун четдан чангланиш биологик жиҳатдан афзалдир, чунки у генлар рекомбинацияси учун кенг имконият яратади ва шу тур популяцияларини гетерозигота ҳолатида бўлишини таъминлайди. Шунинг учун ўсимликларда ўз-ўзидан чангланмаслик учун турли мосламалар кузатилади(17-расм). Булар қуйидагилардир: дихогамия - гулдаги чангчи ва уруғчининг турли вақтларда етилиши. Дихогамия икки формада учрайди. Протоандрия (чангчиларнинг олдин етилиши) кўпчилик оилалардан: соябонгулдош, дуккакдош, мураккабгулдош, лабгулдошлар ва бошқаларда кузатилади. Протоғиния (уруғчининг олдин етилиши) эса қарамдош, атиргулдош ва зиркдошларда учрайди. 16-расм. Гуллар чангланиши: 1-автогамия; 2-ксеногамия. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling