Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

мавсумий ва суткалик гуллаш маромини аниқлаш муҳим аҳамиятга 
эгадир. Чунки гуллаш биологиясини ўрганиш бир томондан бизга тур ва 
формаларни ҳосил бўлишини англашга ёрдам берса, иккинчи томондан 
селекция учун қўл келади. Ўсимликлар ўз ҳаётида бир ёки кўп марта 
гуллаши мумкин. Бир-икки йиллик ўсимликлар, айрим кўп йиллик 
ўсимликлар (ферула, агава, хурмо, бамбук) умрида бир марта гуллайди ва 
мева беради. Кейин эса ҳалок бўлади. Бундай ўсимликлар монокарпик
(моно - битта, карпос - мева) ўсимликлар деб номланади. Кўп йиллик 
ўсимликлар ўз ҳаёти давомида бир неча марта гуллаб, мева беради. Бу 
ўсимликлар поликарпик (поли - кўп) ўсимликлар деб аталади.
Ўсимликларнинг кўпчилиги фақат маълум даврда: баҳор, ёз ёки кузда 
гуллайди. Бу ўсимликларнинг гуллашидаги мавсумийлик бўлиб, у ҳар бир 
ўсимлик тури учун ўзгармасдир. Ўсимликларнинг мавсумий гуллаш мароми 
ўз ичига ўсимликда биринчи гул очилгандан то охирги гул очилиб бўлганча 
бўлган вақтни олади.
Шунингдек, ўсимликларга суткалик гуллаш мароми ҳам хосдир. Ҳар 
бир ўсимлик тури гули сутканинг маълум бир вақтида очилади. 
Ўсимликлар гуллашнинг суткалик маромини бошқарувчи асосий омиллар 
температура, нисбий намлик ва ёруғликдир. Янтоқ гулларининг энг кўп 
очилган вақти тушки пайтда кузатилади. Бу даврда температуранинг энг 
юқори ва нисбий намликнинг энг қуйи даражалари қайд қилинган. 
Янтоқдан фарқли ўлароқ саксовулда (Демьянова, 1975) гуллашнинг энг 


75 
баланд чўққиси эрта билан соат 9 дан 11 гача давом қилади. Қовун
ўсимлиги гуллари тушдан кейин очила бошлайди. Кечаси гуллайдиган 
ўсимликларга намозшомгулни мисол қилишимиз мумкин, чунки унинг гули 
кечқурун очилиб, эрталаб ёпилади. 
 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
1.1. Гуллаш деб нимага айтилади? 
а) ғунча очилиш жараёнига 
в) ғунчани сўлиш даврига
с) ғунчани очилгандан сўлиш жараёни давригача 
д) ғунча гуллаб, мева ҳосил килгунча 
1.2. Гуллар функционал структурасига кўра .......ажралади. 
а) гулқўрғони чиройли ва гулқўрғонсиз 
в) гулқўрғони чиройли эмас ва қўш гулқўрғонли 
с) оддий ва қўрғонсиз 
д) гулқўрғони кўримсиз ва гулқўрғон чиройли 
1.3. Суткалик гуллаш ............. дир. 
а) сутканинг маълум вақтида гулнинг очилиши 
в) сутканинг маълум бўлагида ёпилиб туриши 
с) куннинг маълум қисмида гуллаш 
д) ҳафтанинг маълум кунлари очилиб туриши 
1.4. Гуллашда асосий факторлар ...........лардир. 
а) температура ва ёруғлик 
в) нисбий намлик, температура ва ёруғлик 
с) ёруғлик, нисбий намлик ва шамол 
д) температура, ёруғлик ва шамол 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling