Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»


Download 1.97 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/111
Sana16.06.2023
Hajmi1.97 Mb.
#1515491
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   111
Bog'liq
portal.guldu

Марказий ҳужайра қарама-қарши қутбларда қолган биттадан 
ядронинг муртак халта маркази томон силжиши ва ўзаро қўшилуви 
натижасида ҳосил бўлади. Бу ядролар гоҳида то уруғланиш жараёнигача 
қўшилмайди, қўшилмаган ядролар муртак халта марказида устма-уст етиб 
қутб ядролари деб аталади. Шундай қилиб, мегаспорадан ҳосил бўлган 
урғочи гаметафит-муртак халтаси 7 та ҳужайралардан иборат бўлади.
15-расм. Етти ҳужайрали муртак халтаси: 1-тухум ҳужайра 
апарати; 2-антиподлар; 3- марказий ҳужайра; т-тухум 
ҳужайра; я-қутб ядролари. 


69 
Яқин вақтларгача муртак халтасининг ривожланиши ва тузилиши 
принципи ҳамма гулли ўсимликларда бир хилда бўлади деган фикр 
ҳукмронлик қилиб келарди. Аммо кейинги 50 йил ичида муртак 
халтасининг бошқача йўллар билан, яъни 1,2 ёки 4 та мегаспорадан 
ривожланишини, муртак халтасидаги ядролар сони 8 тадан кам ёки ортиқ 
бўлиши мумкинлиги аниқланади. Натижада урғочи гаметофитларни 
типларга ажратиш бошланади. Бунинг учун эса турли белгилар асос қилиб 
олинди. Фанга Пальма (1915), Шнарф (1936), Махешвари (1950), 
Я.С.Модилевский (1953) ва И.Д.Романовлар (1971) томонидан тузилган 
классификациялар маълум. Аммо бу классификацияларнинг бирортаси ҳам 
тўла тугалланмаган. Шундан И.Д.Романов (1971) муртак халтасининг 13 та 
асосий ва 3 та кенжа типини ажратади. Бу типларнинг ичида кенг 
тарқалгани Polygonum типидир. У гулли ўсимликларнинг 80% идан 
кўпроғида учрайди. Бошқа типлар эса жуда кам учраб, асосан икки оила 
(сутламадошлар ва пиёздошлар) вакилларида кузатилган. 
Шундай қилиб, гулли ўсимликларнинг кўпчилигида етук урғочи 
гаметофит-муртак халтаси 7 та ҳужайрадан иборат бўлади. Муртак 
халтаси тузилишида қутбийлик кузатилиб, унинг тепа қисмида тухум 
ҳужайра ва синергидлар, пастки қисмида антиподлар комплекси 
жойлашади. Унинг марказини 2 та ядронинг қўшилишидан ҳосил бўлган 
марказий ядро эгаллайди. Муртак халтаси ҳужайралари ядроси ўзида 
хромосомаларнинг гаплоид тўпламини сақлайди, марказий ядро бўлса, 
диплоид тўпламга эгадир. Чунки у 2 та гаплоид ядро қўшилишидан ҳосил 
бўлади. 

Download 1.97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   111




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling