65
Нуцеллус паренхиматик ҳужайралардан иборат бўлиб, у турли
ўсимликларда турлича ривожланган бўлади. Нуцеллуснинг тараққий этган -
этмаганлигига қараб уруғкуртаклар икки гуруҳга бўлинади:
1)
крассинуцеллят уруғкуртак-нуцеллуси жуда тараққий
этган
уруғкуртак. Асосан бир паллали ўсимликларда ва айритожлиларда
учрайди.
2) тенуинуцеллят
уруғкуртак-нуцеллуси
яхши
ривожланмаган
уруғкуртак. Бундай уруғкуртак туташтожлиларда кенг тарқалган.
Нуцеллус ташқи томондан бир ёки
иккита интегументлар билан
ўралади. Айрим ўсимликларда бу қобиқлар редукцияланиб кетган бўлиб,
уруғкуртак яланғоч бўлади. Жуда кам ҳолларда уруғкуртак 3 та қобиққа эга
бўлади. Учламчи қобиқ ташқи қобиғининг ажралиши натижасида пайдо
бўлади. Уруғкуртак қобиқлари уруғкуртак тепасида бир-бирига ўсиб
кетмай, озроқ бўшлиқ жой қолдиради. Бу жой
микропиле ёки
чанг найи
каналчаси деб аталади, чунки ўсаётган чанг найи шу ер орқали уруғкуртак
ичига киради.
Уруғкуртак тугунча деворига уруғкуртак банди орқали бирикади.
Уруғкуртак банди гоҳида жуда узун бўлиб, у уруғкуртак атрофида спирал
ҳолда жойлашади.
Уруғкуртаклар шакли ва катталиги гулли ўсимликларда турличадир.
Шаклига кўра уруғкуртаклар қуйидаги типларга бўлинади:
1)
атроп (ортроп) уруғкуртак - ўз ўқига нисбатан тўғри
жойлашган
уруғкуртак;
2) анатроп уруғкуртак - ўз ўқига нисбатан 180 градус тескари букилган
уруғкуртак;
3) кампилотроп уруғкуртак - бир томонлама букилган уруғкуртак;
4) гемианатроп уруғкуртак-ярим букилган уруғкуртак;
5) амфитроп уруғкуртак - икки томонлама букилган уруғкуртак;
66
6) гипертроп уруғкуртак - ўз ўқига нисбатан 270 градус қайрилган
уруғкуртак;
7) цицинотроп уруғкуртак - бир неча марта қайрилган уруғкуртак.
Do'stlaringiz bilan baham: