87
Учинчи савол бўйича дарс мақсади: Муртакларнинг
ривожланиш
босқичлари ва типлари тўғрисида маълумот бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
Муртакни ривожлантириш босқичларини кўрсата олади.
Муртакнинг типларини ажрата олади.
Учинчи савол баёни:
Муртак ўз ривожланишини уруғланган тухум ҳужайра
- зиготадан
бошлаб, анча мураккаб ривожланиш йўлини бошдан кечиради (20-расм).
Уруғланган тухум ҳужайра бўлиниш олдидан тиним даврини ўтади.
Бу вақт бир неча соатдан бир неча ойгача давом этиши мумкин.
Муртак ўз онтогенезида қуйидаги босқичларни ўтайди:
зиготалик даври - бу даврда уруғланган тухум ҳужайра бўлинишга
тайёргарлик кўради;
проэмбрионал давр - зиготанинг биринчи бўлиниш
билан бошланиб,
эмбриодерма ҳосил қилиниши билан якунланади. Зигота кўпчилик
ҳолда кўндаланг бўлиниб, 2 та ҳужайра (
Са - апикал,
Св - базал) ҳосил
бўлади. Апикал ҳужайрадан келажакда муртакнинг асосий қисмлари
ривожланади. Базал ҳужайра суспензор
деб аталувчи осилма сопга
айланади;
Do'stlaringiz bilan baham: