Махсус таълим вазирлиги Х.Қ. ҚАршибоев «Ўсимликлар репродуктив биологияси»
Download 1.97 Mb. Pdf ko'rish
|
portal.guldu
Иккинчи савол баёни: 95 Маълумки мева ичида 1 дан бир неча минггача уруғ етилади. Бир туп ўсимликда ҳосил бўлган уруғлар миқдори уруғ маҳсулдорлиги деб номланади. Ҳозирги кунда потенциал ва реал уруғ маҳсулдорлиги ажаратилади. Потенциал уруғ маҳсулдорлиги (ПУМ) шу ўсимликда шаклланаётган жами уруғкуртаклар сони билан белгиланади. ПУМни аниқлаш учун уруғ маҳсулдорлиги элементлари аниқланади: ўсимликдаги тўпгуллар сони; тўпгулдаги ғунчалар сони; ғунчадаги уруғкуртаклар сони. Шу элементлар кўпайтмаси ўсимлик тупидаги ПУМни аниқлашга ёрдам беради. ПУМ - бу бошлангич кўрсаткичдир, унинг қанча қисми уруғгача етиб боришини топиш амалиёт учун ниҳоятда муҳимдир. Чунки уруғкуртакнинг уруғгача ривожланишида бир қанча ташқи ва ички омиллар - ўз таъсирини кўрсатади. Шу сабабли реал (ҳақиқий) уруғ маҳсулдорлиги (РУМ) ПУМдан доимо анча кичик бўлади. РУМни аниқлаш учун: ўсимликдаги тўпмевалар сони; тўпмевадаги мевалар сони; мевадаги уруғлар сони ҳисобланиб, улар кўпайтмаси ёрдамида ўсимликнинг РУМи топилади. РУМнинг ПУМга фоиз ҳисобидаги нисбати ўсимликнинг шу шароитдаги уруғ орқали кўпайишга қанчалик мослашганлик даражасини кўрсатиб, бу кўрсаткич маҳсулдорлик коэффициенти (Мк) деб аталади. Айрим адабиётларда бу кўрсаткич уруғ бериш даражаси деб ҳам аталган (Қаршибоев, Ашурметов,1989). Мк қанчалик юқори бўлса, тур шу шароитда шунчалик уруғ ёрдамида кўпайишга мослашганлигидан далолат беради. Уруғнинг шаклланишида таъсир қилувчи омилларни 2 гуруҳга бўлиш мумкин: абиоген (иқлим, ер шароити) биоген (чангнинг етилмаслиги, чанглатувчи ҳашаротлар камлиги, гуллаш жараёни бузилиши, уруғкуртакнинг тўла ривожланмай қолиши, уруғланиш ва ундан кейинги босқичларни бузилиши, уруғни пишмаслиги, ҳашаротлар билан зарарланганлиги). Оби-ҳавонинг ноқулай келиши гоҳида гулларда ўз-ўзидан чангланиш жараёнини амалга ошишига олиб келади. Аммо кўпчилик ҳолларда бу уруғкуртакда муртак ривожланмайди, натижада пуч уруғлар пайдо бўлишга сабабчи бўлади. Download 1.97 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling