93
функциялари орасида қандай умумийлик томонларини бор, деб кўрсатиш
мумкин ?
Ўсимликларнинг реал уруғ маҳсулдорлиги унинг потенциал уруғ
маҳсулдорлигидан кам бўлишининг
асосий сабаблари нимада деб
ўйлайсиз? Сизнингча реал уруғ маҳсулдорлиги юқори бўлиши қайси
омиллар билан боғлиқ бўлади?
Биринчи савол бўйича дарс мақсади: Мевалаш фазаси даврлари
тўғрисида талабаларда тушунчалар ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсадлар:
1.1. Мевалаш жараёнига тўлиқ тасниф бера олади.
1.2. Мевалаш фазаси даврларини ажрата олади.
1.3. Меванинг асосий функциясини кўрсата олади.
Биринчи савол баёни:
Одатда гуллаш жараёни ўтгандан
кейин гинецейнинг тугунчаси
катталашиб, мева ҳосил кила бошлайди. Мева ҳосил бўла бошлагандан
бошлаб то унинг тўла пишишигача бўлган фаза
мевалаш деб аталади.
Мевалаш фазаси 2 даврга бўлинади:
меванинг
шаклланиши;
меванинг пишиши;
Мева шаклланиши меванинг пишишига қараганда узоқроқ давом этиб,
унинг давомийлиги ва тезлиги турли ўсимликларда турличадир.
Масалан
ширинмия турларида меванинг шаклланиши 35-45 кун давом этади. Бу
кўрсаткич Тяншон бедасида 37-40, қизил себаргада 40-42, оккўрайда 55-60,
янтоқда 45-50, бурчоқда 20-22 кунга тенгдир. Бу даврда мева бўйига ва
энига ўсади. Мева маълум катталикка етгандан кейин ўсмай қолади. Бу
меванинг шаклланиб бўлганини билдиради. Энди меванинг пишиш даври
бошланади. Пишиш даври шаклланиш даврига нисбатан камроқ давом этиб,
меванинг ранги ўзгара бошлайди ва шу тур учун характерли бўлган рангга
киради. Мева ўзидан сувни йўқота бошлайди (ҳўл мевали ўсимликлардан
ташқари).
Шуни
айтиш керакки, мевалаш фазаси узун-қисқалиги тўрнинг
характерли белгиларидан бири бўлиб, хизмат қилади. Унга иқлим
факторлари камроқ таъсир ўтказади.
Р.Е.Левина
(1981)
Россиянинг
Курск
вилояти
шароитида
дуккаклиларнинг мевалаш даврини ўргана туриб, уларда «жойлашиш
эффекти» деган хусусиятини кузатди. Маълумки, дуккаклиларда тўпгули
шингил кўринишда бўлиб, гуллаш жараёни, шунингдек мевалаш ҳам
пастдан юқорига акропетал равишида амалга ошади. Себарга ва
эспарцетлар шингилини ўрганиш шуни кўрсатдики,
шингилнинг тепа
қисмида жойлашган гулларда мевалаш жараёни тезроқ боради. Улар тезроқ
пишиб етиладилар. Бу эволюция жараёнида ўсимликлар томонидан ҳосил
бўлган мосланишларнинг бир тури бўлса керак деб қаралмокда. Мевалаш
фазасининг охирига боргандан кейин мева она ўсимлик билан метаболитик
алоқаларини узади. Бу даврда мева ичидаги уруғкуртак
тамоман шаклланиб,