ҳимоя қилиш ва тарқалишига ёрдам беришдир. Мевалар шакли,
катталиги ва ранги хилма-хилдир. Уларнинг хилма-хиллиги мевапўсти
(перикарпий)нинг тузилишига, меванинг очилишига, очилмаслигига ёки
бўлинишига, мева тарқалишига ёрдам берувчи мослама ва ҳосилаларнинг
турли-туманлиги билан характерланади.
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ:
1.1. Мевалаш фазаси .........бошланади.
а) гинецей тугунчаси катталашишдан
в) гулўрни кенгайишидан
с) гултожнинг сўлишидан
д) гулбанднинг ўса
бошлашидан
1.2. Мевалаш деб ..........айтилади.
а) меванинг пишиш даврига
в) меванинг тинмай ўсиб боришига
с) меванинг энг катта ҳолатига етишига
д)мева ҳосил бўлгандан то унинг тўла пишишигача бўлган фазасига.
1.3. Мевалаш фазаси даврлари
а) мева ўсиши, мева шаклланиши
в) мева ўсиши, мева пишиши
с) мева шаклланиши, мева тўкилиши
д) мева шаклланиши, мева пишиши.
1.4. Мевалаш фазасининг қайси даври узоқроқ давом этади ?
а) мева шаклланиши
в) мева пишиши
с) уруғ тўкилиши
д) мева шаклланиши ва мева пишиши
1.5. Уруғ қачон шаклланиб бўлади?
а) мевалаш фазаси бошида
в) гуллаш фазаси охирида
с) гултож тўкилганда
д) мевалаш фазаси охирида
1.6. Меванинг асосий функцияси .............дир
а) уруғни ҳимоя қилиш
в) уруғни ҳимоя қилиш ва тарқалишига ёрдам бериш
с) фақат тарқалишига ёрдам бериш
д) ҳайвонларни жалб қилиш
Иккинчи савол бўйича дарс мақсади: Ўсимликларнинг потенциал ва
реал уруғ маҳсулдорлиги тўғрисида тушунчалар бериш.
Идентив ўқув мақсадлари:
Ўсимликларнинг потенциал уруғ маҳсулдорлигини қандай аниқлаш
мумкинлигини тушунтира олади.
Ўсимликларнинг реал уруғ маҳсулдорлиги нималардан ташкил
топишини изоҳлай олади.
Махсулдорлик коэффициентини ҳисоблаб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |