Махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


I-3. Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги


Download 324 Kb.
bet3/10
Sana31.01.2023
Hajmi324 Kb.
#1143938
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
makom

I-3. Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги

Анъанавий қўшиқ ва мақом асослари фанини ўрганиш давомида, мусиқа жанрининг энг оммавий тури ҳисобланмиш вокал санъатини ҳам ўрганиш ўринлидир. Чунки вокал асослари фанини ўрганишда талаба хонандаларда куйлаш кўникмалари ҳосил қилинади ва ижро малакалари оширилди. Шу билан бир қаторда хор ва хоршунослик, сольфеджо, мусиқа тарихи, мусиқа назарияси, мусиқа ўқитиш методикаси, гармония, фольклор мусиқа ўтиши методикаси фанларини ўрганишни ҳам талаб этади. Зеро мақом куйлаш ижрочиликнинг энг мурккаб жанри ҳисобланади.




I-4. Фаннинг мазмуни

Анъанавий қўшиқ ва мақом асослари фанини ўрганиш талабаларда миллий, мумтоз мусиқага муҳаббат ва ҳавас уйғотади. Анъанавий ижрочиликнинг тараққий этган тури ҳисобланган қўшиқ куйлашга кўникма ҳосил қилади ва ўзбек хонадачилик санъатининг яратилиши, мумтоз мусиқамиз ҳисобланмиш мақомларнинг пайдо бўлиш тарихини ўргатади. Анъанавий ижрочилик билан ишлаш амалиёти курсида қуйидаги ишлар амалга оширилади:


-Ҳар хил жанрдаги, услуб ва мазмуни жиҳатдан фарқ қилувчи анъанавий қўшиқларни ўрганиш асосида миллий мусиқага муҳаббат руҳида тарбиялаш ва мусиқавий дунёқарашни шакллантириш.
-Талабаларда анъанавий қўшиқ ва мақомларни якка ҳолда ва жамоа билан куйлаш, мусиқий ижрочилик ўқувини ривожлантириш, усул туйғуси ва мусиқий хотирасини ўстира билиш.
-Анъанавий қўшиқ ва мақомларни онгли равишда, бадиий жиҳатдан юксак савияда ижро эта олиш малакаларини ошириш.
Академик Юнус Ражабийнинг 5 жилдлик “Ўзбек халқ мусиқаси”, 6 жилдлик “Шашмақом”, “Мусиқа ва қўшиққа бир назар”, “Хоразм мақомлари” номли нашрлари анъанавий хонандаликка бағишлангандир. Устоз хонанда Фаттоҳхон Мамадалиевнинг “Миллий мусиқа ижрочилиги масалалари”, профессор Раҳматжон Турсуновнинг “Ашула ва рақс ансамбли билан ишлаш услубияти”, профессор Султонали Манноповнинг “Қўшиқ олами юлдузлари” ўқув қўлламалари амалиётда мувоффақият нота ёзуви асосларини инсон овозига ёрдам тариқасида анъанавий қўшиқ ижрочилиги учун илмий асослаб, амалий ижро этишда халқ мусиқасидаги хилма-ихл услуб, тўлқинлантириш, ўрама, зангула, қочирма, нола ва шу каби безаклар билан ижро қилинадиган ўзига хос зеру-забарларни имкон борича тўлароқ акс эттириш муҳим аҳамият касб этади. Анъанавий ижрода қўлланиладиган безаклар ўзининг нафислиги ва мураккаблиги билан алоҳида ажралиб туради.
Анъанавий ижрочилик ва мақом асослари курси дастури репертуарига миллий халқ қўшиқчилигининг энг нодир намуналарини, ижрочиликнинг ранг-баранг жанрлари ва ҳар хил услубдаги мақомларни ўзида мужассам этган.

Тасдиқлайман” “Тасдиқлайман”



Download 324 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling