27. “Куйгай” қўшиғининг матн муаллифи ким?
А. Навоий
В. Бобур
С. Ҳ.Олимжон
Д. А.Орипов
28. “Феруз” қўшиғининг матн муаллифи ким?
А. Фурқат
В. Муқимий
С. Огаҳий
Д. Увайсий
29. Ўзбекистон телерадио қошидаги мақомчилар ансамблини ким ташкил этган?
А. М.Ашрафий
В. М.Бурхонов
С. Ю.Ражабий
Д. К.Отаниёзов
30. Энг юқори авжлар “Шашмақом”да қандай номланади?
А. Авж
В. Даромад
С. Зебо пари ва авжи турк
Д. Кичкина авж
31. Навоий томонидан яратилган куйнинг номи нима?
А. Ором
В. Каринаво
С. Муножот
Д. Тановар
32. “Мирзачўл” қўшиғи кимнинг мусиқий асари?
А. С.Юдаков
В. К.Отаниёзов
С. М.Бурхонов
Д. С.Жалил
33. “Соқиномаи савти калон” қайси шоир сўзи билан ижро этилади?
А. Бобур
В. Навоий
С. Увайсий
Д. Нодира
34. “Ғамзасин” қўшиғи бастакори ким?
А. К.Жабборов
В. Ю.Ражабий
С. Р.Турсунов
Д. К.Отаниёзов
35. “Самарқанд ушоғи” қўшиғининг бастакори ким?
А. К.Отаниёзов
В. О.Ҳатамов
С. К.Жабборов
Д. Ҳожи Абдулазиз Расулов
Фан бўйича методик кўрсатмалар
“Анъанавий қўшиқ ва мақом асослари” фани мақом синфи-бўлажак бакалавр ва мусиқа ўқитувчиларни миллий мутахассис сифатида шакллантиришда муҳим рол ўйнайди. Зеро унда жамоа билан бевосита ишлаш малакалари шаклланади. Фаннинг самарали олиб борилишини таъминлайдиган айрим услубий кўрсатмалар қуйидагилардан иборат:
Асарнинг ғоявий эстетик ва тарбиявий қимматга эга бўлиши:
-Танланган асарлар талабаларнинг овоз диапазони ва мусиқий савиясига мос келиши.
-Талабаларнинг мусиқий қобилияти ва бадиий дидини янада ўстиришга қўл келиши.
-Талабаларнинг чолғучилар ансамбли жўрлигида куйлай олиш малакаларини шакллантиришга имкон бериши.
-Асарларнинг ўзбекона услубда нова ва қочиримлар билан куйлаш учун қулайлиги.
1. Ўзбек бастакорлари томонидан яратилган асарлар ичидан халқ оҳангларига яқин бўлганларини танлаб олишга алоҳида эътибор бериши лозим.
2. Талабаларни халқ қўшиқлари ва мақом шўъбаларини “ишкамби” усулида куйлашга одатлантириш лозим.
3. Асарларни ўзбек халқ чолғу ансамбли жўрлигида куйлаш ва бунда созандаларни ҳам шу курснинг ўзидан танлаш тавсия қилинади.
4. Талабаларнинг мақомчилар дастаси билан ишлаш амалиётини биринчи курсдан бошлаб киритиш мумкин.
5. Малакавий ишлар дастурларининг бир қисми 1-3 курсларда ўрганилиб, талабаларга манзур бўлиб қолган асарлардан танланган бўлиши мумкин, аммо оригинал асарларнинг ўрганлишига салмоқли ўрин беришилиши лозим.
Мақом асослари курсининг асосий мақсади бўлажак бакалаврларга ўзбек халқ мусиқий меросининг энг нодир дурдонаси ҳисобланган мақомлар бўйича назарий билим ва амалий тавсиялар беришдан иборат. Бу мақсадга эриши учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш лозим:
Мақомнинг илмий-назарий асосларини ўрганиш.
Мақомларнинг турлари, уларнинг таркибий тузилишлари ҳамда бу мусиқий жанр тизимига кирувчи шўъбалар мажмуидан хабардор бўлиш.
Мушкилот ва наср қисмлари ижрочилигига хос хусусиятлар билан амалий танишиш.
Мақом ижрочилиги бўйича талабалар маҳоратини ошириш.
Талабаларнинг миллий мусиқий маънавиятимиз ҳақидаги билим даражасини кенгайтириш, репертуарини бойитиш, назарий билимларни амалиёт билан боғлаш сирларини ўргатиш.
Талабаларнинг миллий анъаналарига бўлган қизиқиш ва ҳурматини ошириш.
Талабаларнинг умумий мусиқий қобилиятини ўстириш.
Уларга юксак аҳлоқий ва маънавий фазилатларни сингдириш.
Мақом асослари фанидан талабаларга қуйидаги билимларни бериш назарда тутилади:
-12 та мақом тизими ҳақида тушунча бериш.
Шашмақом, унинг мушкилот, наср қимслари ва уларга хос атамалар ҳақида маълумот.
-Намудлар ва уларнинг турлари Бузрук, Рост, Наво, Дугоҳ, Сегоҳ ва Ироқ мақомлари ҳақидаги билимлар.
-Мақомлар ва уларнинг яратилиши тарихи, эволюцион ўсиши.
-Хоразм мақомлари ва уларнинг тузилиш.
-Тошкент-Фарғона мақом йўллари ҳақида тушунча.
Do'stlaringiz bilan baham: |