Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
Ўзбекистон туризм бозорининг ривожлантирилиши
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005f8542b19e4fa
1.5. Ўзбекистон туризм бозорининг ривожлантирилиши
Ўзбекистон туристик бозорини ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди: Мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ, Ўзбекистонда туризм соҳасида ислоҳотлар жадаллаштириб юборилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 27 июлдаги УП-447 рақамли Фармони билан «Ўзбектуризм» Миллий Компанияси ташкил этилди ва бу туризм соҳасининг келгуси ривожланиши учун асос бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистонда туризм бозорининг ривожланиши таҳлил қилинадиган бўлса, унда қуйидаги босқичларни ажратиш мумкин бўлади: Биринчи босқич. Унда Ўзбектуризм миллий компанияси тузилди ва у Республикамизда туризмнинг ривожлантирилиши учун масъул бўлган ягона ташкилотга айлантирилди. Иккинчи босқич. 1993-1997 йилларда туризм соҳасида иқтисодий ўзгаришлар содир бўла бошлади. Республикамизда бошқаришнинг янги шакллари ва услублари устидаги изланиш даврида туризмни ривожлантиришда ўзига хос янги модел ишлаб чиқарилди. 1994 йилда ишлаб чиқилган «Туристик корхоналарни хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш дастури» чуқур тизимли ва институционал ўзгаришларни амалга оширишда жуда катта аҳамиятга эга. 1994-1995 йиллар мобайнида «Ўзбектуризм» миллий компаниясининг 88% туристик объектлари хусусийлаштирилди ва давлат тасарруфидан чиқарилди. Киритилган ўзгаришлар ички туризмни, қабул қилиш туризмини жадаллик билан ривожлантирди. Қисқа давр ичида туризм Миллий хўжалигимизнинг юқори рентабелли тармоғига айланди. Бу даврда туризм соҳасидаги ўртача рентабеллик 30 %ни ташкил қилди (меъёрлар бўйича эса бу кўрсаткичнинг 20% бўлганлиги етарлича деб ҳисобланади). Учинчи босқич. 1998-2006 йилларга келиб туризм соҳасидаги бозор муносабатлари узил-кесил йўлга қўйилди ҳамда дунё бозори бўйича рақобатбардош туристик маҳсулот яратила бошланди. Туризм тизими 29 бошқарилишининг марказлаштирилишига чек қўйилди. Кўпчилик туристик объектлар ўзларини ўзлари бошқара бошлади, бозорнинг рақобатлаша олмайдиган субъектлари ёпилиб, самарали ишловчи янги корхоналарга ўрин очиб бера бошлади. Тўртинчи босқич. Жорий босқич 2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида 2006- 2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” Қарори туфайли бошланган бўлиб, мазкур Қарорда мамлакатимизда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириб, 2010 йилгача унинг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссасини 49 фоизга етказиш, соҳада банд бўлган аҳоли сонини 1,6 мартага кўпайтириш, хизматлар экспортини кўпайтириш, соҳа учун кадрлар тайёрлашни қўллаб- қувватлаш вазифалари белгилаб берилган. Бу туризм тармоғига ҳам алоҳида эътибор берилиши зарурлигини тақозо этади. Бугунги кунда туризм мамлакат иқтисодиётининг ажралмас тармоғига айланган бўлиб, республикамизнинг жаҳон мамлакатлари интеграциясида фаол иштирок этишига имкон туғдирмоқда. Ўзбекистон Республикаси Марказий Осиёдаги мамлакатлар орасида нисбатан катта туристик имкониятларга эга бўлиб, бу соҳада юқори даражадаги рақобатга бардош бера оладиган ҳамда туризмни янада ривожлантириш учун потенциал имкониятларга эга бўлган мамлакатлардан бири бўлиб ҳисобланади. Шунинг асосида Ўзбекистонда хусусий туристик ташкилотлари ассоциациясига ва ташкил этиладиган бошқа туристик ассоциацияларга (масалан, Гид-таржимонлар ассоциацияси, Меҳмонхона эгалари ассоциацияси, Транспортчилар ассоциацияси кабиларга) «Ўзбектуризм» Миллий Компанияси бир қатор ваколатларини ўтказиш устида изланишлар олиб борилмоқда. Бу ўлкамиз туризм бозорида фаолият юритувчи корхоналаримизнинг янада тезроқ суръатларда ривожланишларига туртки бериши кутилмоқда. 30 Туризм соҳасидаги ислоҳотлар даври бир қатор ўзига хосликларга эга бўлди: монопол хўжалик юритишдан кўп укладли хўжаликка ўтилди, яъни, хусусий туристик корхоналар пайдо бўла бошлади; туристик бозор янги қоидалар бўйича фаолият юрита бошлади, яъни, туристик корхоналар учун нарх белгилаш, истеъмолчи ва таъминотчиларни танлаш эркинлиги яратиб берилди; бозорда туристик талабнинг янги турлари пайдо бўлди, масалан, шоп- турлар, саргузашт-турлар, тил ўрганиш турлари кабилар; туризмнинг аксарият асосий фондларининг эскириши туфайли, туристик бозорда уларга бўлган талаб пасайди; туризмнинг асосий воситаларининг сифат кўрсаткичларига бўлган талаб янади кучайди; Ўзбекистон туристик бозорига йирик хорижий меҳмонхона занжирлари кириб келди ва улар билан амалга ошириладиган қўшма фаолият ривожланди; туризмнинг ижтимоий йўналтирилганлиги камайиб кетди, яъни, туризм бозорида кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож бўлган аҳолининг ҳиссаси касаба иттифоқларининг имкониятлари пасайиши кабилар туфайли камайиб кетди; туризмдан маҳаллий аҳолининг даромад олиш имкониятлари етарли даражада ўсмади, Кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган дастурлар асосида ички туризмнинг юқори суръатлар билан ривожланишига эришилмоқда. Туристик бозорда фоалият юритаётган миллий туристик корхоналаримизнинг аксарияти туроператорлик ва турагентлик фаолиятларини чоғиштириб ишлашади. Чунки, маҳаллий аҳолининг 31 аксариятида туризмга бўлган бўлган эҳтиёжининг маблағ билан таъминланмагани ва хорижий туристларни жалб этиш учун бўлган рақобатнинг кучлилиги шароитида корхоналаримиз шундай йўл билан ўз фойдалиликларини таъминлай олишаяпти. Туроператорлар – туристик хизматларни ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этувчи корхоналардир. Турагентликлар – туроператорлар ишлаб чиқарган туристик маҳсулотларнинг сотилиши билан шуғулланадиган корхоналардир. Туристларнинг саёҳатга жўнатувчи фирмаларимизни турагентликлар деб атаймиз, уларнинг аксарияти ўз меҳмонхона фондларига ёки транспорт воситаларига эгалик қилишмайди; балки меҳмонхона, ресторан ва транспорт эгалари билан шартномалар тузган ҳолда туристларнинг саёҳат қилишлари ва дам олишларини ташкил этиш хизматларини кўрсатишади. Баъзи бир туристик корхоналаримиз фақатгина маҳаллий фуқароларимизни туристик саёҳатга жўнатиш ёки фақат четдан келувчи хорижий туристларни қабул қилиш билан шуғулланишади. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling