Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


- жадвал  Жаҳон бўйича халқаро транспортдан фойдаланиш


Download 1.42 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/74
Sana25.01.2023
Hajmi1.42 Mb.
#1122725
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74
Bog'liq
kitob 005f8542b19e4fa

2- жадвал 
Жаҳон бўйича халқаро транспортдан фойдаланиш 
Минтақалар бўйича келтирилган маълумотларга эътибор бериладиган 
бўлса, ҳаво транспорти ва автомобил транспортидан фойдаланиш дунёнинг 
барча минтақаларида машҳур бўлса, темир йўлнинг машҳурлиги ҳалигача 
Европада сақланиб қолган (Европа бўйича амалга оширилган саёҳатларнинг 
5 фоизи темир йўл транспортига тўғри келса, Ўрта Шарқ мамлакатларида 0 
фоизни ташкил этади). Осиё ва Океания минтақасидаги халқаро 
саёҳатларнинг 10 фоизи сув транспортига тўғри келса, Ўрта Шарқ 
мамлакатлари ва Америка минтақасида 5 фоизни ташкил этади.


22 
1- чизма. Кирувчи ва чиқувчи туризмнинг жаҳон бўйича ривожланиши 
100 йил олдин жойлаштириш корхоналарининг атиги икки тури – 
бадавлат кишилар учун дабдабали отеллар ва қолганлар учун ҳовли-жойлар 
мавжуд бўлган бўлса, эндиликда хоҳишига ва чўнтакка тўғри келадиган 
исталган турдаги жойлашув пунктларини топса бўлади. 
Умуман, жаҳон меҳмонхона фондида 2 асосий гурухни ажратиш 
мумкин: 

доимий истиқомат қилинадиган меҳмонхоналар (амалда унча кўп 
тарқалмаган); 

вақтинча истиқомат қилинадиган меҳмонхоналар. Улар қуйидагича 
тақсимланади. 
1) транзит меҳмонхоналар; қисқа вақтда исталган мижозга хизмат кўрсата 
олади; 
2) расмий меҳмонхоналар; расмий ташриф ва хизмат сафарларига 
келганларга хизмат кўрсатади; 
3) дам олиш учун мўлжалланган меҳмонхоналар (туристик, курорт ). 
Ушбу меҳмонхоналарда ҳамма мижозларга хизмат қилиш учун бир 
хилда мажбурий бўлган талаблар мавжуд бўлиб, уларга жойлашиш учун 
шароит яратиш, озиқ-овқат ва маиший хизмат кўрсатиш киради. 


23 
Расмий ва ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган меҳмонхоналар 
мижозларга хизмат кўрсатишда бутунлай аниқ ва ўзига хос характерли 
талаблари борлиги, шунингдек, маълум хусусиятлари ва тузилиши билан 
фарқланади. 
Расмий меҳмонхоналарга одатда қуйидаги талаблар қўйилади:

маъмурий бинолар ва шаҳар марказига яқин бўлган жойда, лекин дам 
олиш учун кўкаламзорлаштирилган ва спорт майдонлари бўлиши шарт 
эмаслиги; 

номер фондида бир кишилик хоналарнинг мавжудлиги, хонанинг кундузи 
ишлашига қулайлиги ва кичик йиғилишлар ўтказишга имконияти борлиги

номерда “иш зона” ташкил этилганлиги ва унинг ташқи муҳитдан 
ажратилганлиги. 
Бундай меҳмонхоналарда яшайдиганлар жамоат хоналарини ташкил 
қилишни ҳам талаб қилишлари мумкин. Биринчидан, йиғилиш, кўргазма ва 
шунга ўхшаш тадбирларни ўтказишга жой бўлиши керак. Иккинчидан, 
мажлислар зали ёки кўча томондан қўшимча кириш жойи бўлган кўп 
мақсадли хоналар бўлиши (йиғилиш, банкет ва б. ўтказиш учун) лозим.

Download 1.42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling