Махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
-жадвал Дунё туризми йўналишлари йиллар бўйича (млн. киши ҳисобида)
Download 1.42 Mb. Pdf ko'rish
|
kitob 005f8542b19e4fa
1-жадвал
Дунё туризми йўналишлари йиллар бўйича (млн. киши ҳисобида) Қабул қилувчи минтақа 1998 й. 1999 й. 2000 й. 2001 й. 2002 й. 2003 й. 2004 й. 2005 й. 2006 й. Дунё бўйича 625,2 650,4 696,8 692,9 714,6 689 763 806,4 842,5 Европа 372,5 380,2 402,5 401,4 411,0 396,2 416,4 441,0 458,0 Осиё ва Океания 92,0 93,2 115,3 121,0 130,6 119,3 152,6 155,4 167,1 20 Америка 120,2 122,2 128,5 121,0 120,2 113,1 125,7 133,5 136,3 Африка 24,9 26,5 27,2 27,7 26,7 30,8 33,2 37,3 40,3 Ўрта Шарқ 15,6 18,2 23,2 21,8 24,1 30,0 35,4 39,2 40,8 Жадвал муаллифлар томонидан World Tourism Organization кўрсаткичлари асосида тузилди. XX асрнинг охирги ўн йиллигида дунё туризми йилига ўртача 4,3% кўрсаткич билан ўсди. Минтақалар бўйича Осиёга амалга оширилувчи саёҳатлар миқдори бундан ҳам юқори кўрсаткичларда ўсди. Агар Ўрта Шарқ мамлакатларига етиб келинувчи туризм йилига ўртача 4,9%дан ўсиб келган бўлса, Океания ва Жанубий Осиёга амалга оширилувчи саёҳатлар сони йилига ўртача 7%дан ўсиб келди. 2001 йил сентябр воқеаларидан сўнг Америкага ҳамда араб мамлакатларига амалга оширилувчи саёҳатлар миқдори камайиб кетган бўлса, Тинч океани минтақасига амалга оширилувчи саёҳатлар сони ўсишда давом этган. Шунингдек, Европага амалга оширилувчи саёҳатлар сони ҳам ошган. Бундан шуни хулоса қилса бўладики, дунё туризми бирор жой ёмонлашиб қоладиган бўлса, дарров ўзига бошқа йўналиш танлайди. Дунё туризмида мамлакатлар ичида Франция, Испания, АҚШ, Италия, Буюк Британия, Хитой мамлакатлари етакчилик қилмоқда. Чет элдан меҳмонларни қабул қилиш сони бўйича етакчилик бир неча йиллардан буён Франция томонидан сақлаб келинмоқда. Ҳозирда Францияга дунё бўйича халқаро туризмга чиққан саёҳатчиларнинг 10 %идан ортиқроғи келмоқда! Франция туристларни қабул қилиш бўйича етакчиликка эришган бўлса-да, туризмдан даромад олишда етакчилик АҚШга тегишлилигича қолмоқда. Ҳозирда АҚШ дунё бўйича халқаро туризмдан олинган даромаднинг 10 %идан ортиғини олади. Шунингдек, АҚШ ички туризмнинг ўзидан ҳар йили 300 млрд. долларга яқин даромад олмоқда. Сўнгги йилларда Хитойга амалга оширилувчи туристик саёҳатларнинг миқдори йил сайин ошиб бормоқда. Нархларнинг арзонлиги билан жаҳон туризмига кириб бораётган Хитой туризмидан олинаётган даромадлар 21 бўйича ҳам, туристларни қабул қилиш бўйича ҳам дунёнинг етакчи беш мамлакати қаторига кириб олди. Жаҳон туризм ташкилоти маълумотларига биноан, 2000 йилдан сўнг дунё бўйича халқаро саёҳатга чиқувчи туристларнинг аксарияти асосан автомобил йўлларидан (50 %) ва ҳаво транспортидан (40 %) фойдаланар эканлар. Сув орқали саёҳатга чиқувчилар 7 %ни, темир йўл орқали саёҳатга чиқувчилар 3 %ни ташкил этаяпти. Download 1.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling